• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

Муфтий ҳазрат раислигида ўтказилган йиғилишда бир нечта имом-хатиб ишдан олинди, айримларига ҳайфсан берилди

01 март 2023
70
0
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Бугун, 28 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари раислигида республика диний соҳа ходимларининг танқидий-таҳлилий видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Жуда кескин ва танқидий руҳда ўтган йиғилишда 2022 йил давомида масжидлар имом-хатиблари, имом-ноиблари, мударрислар ва отинойилар томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Шунингдек, айрим диний соҳа ходимлари томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни ислоҳ қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилиш жараёнида меҳнат интизомига риоя этмаган, вазифасига виждонан ёндошмаган, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини қондиришга жиддий саъй-ҳаракат қилмаган ва диний соҳа ходими мақомига муносиб бўлмаган 1 нафар вилоят бош имом-хатиби ўринбасари, 2 нафар туман бош имоми ва 1 нафар имом-хатиб ишдан олинди ва 4 нафарига “ҳайфсан” интизомий жазоси эълон қилинди. Жумладан:
Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Фатуллаев Абдусалом, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани бош имоми ва “Шоҳ Машраб” масжиди имом-хатиби Ҳафизулло Зайниев, Самарқанд вилояти Оқдарё тумани бош имом-хатиби Аблоқулов Ҳабибулла ва Хоразм вилояти Шовот тумани “Хўроз Эшон бобо” масжиди имом-хатиби Рўзметов Давронбек йиғилишда эгаллаб турган вазифаларидан озод этилди.
Шунингдек, Жиззах вилояти бош имом-хатиби Меҳмонали Жабборов, Жиззах шаҳар бош имом-хатиби Фахриддин Шайзақов, Тошкент вилояти “Раҳбар ота Акбар ўғли” масжиди имом-хатиби Раҳманов Муҳаммадий ва Фарғона вилояти Сўх тумани “Офтобрўй” масжиди имом ноиби Илҳомиддин Тоировга “ҳайфсан” интизомий жазоси берилди. Бундан ташқари, Тошкент шаҳри “ал-Ҳудайбия” масжиди имом ноиби Шуҳрат Зияев меҳнат интизомига риоя этмагани учун чора сифатида бошқа ишга ўтказилди.
Шунингдек, иш фаолиятдаги хато-камчиликлар сабабли ўтган йилда 25 нафар имом-хатиб, 19 нафар имом-ноиби ва 2 нафар муҳтасиб вазифасидан озод этилгани, шунингдек, 56 нафар имом-хатиб ва имом ноибига “ҳайфсан” интизомий чораси берилгани маълум қилинди.
Муфтий ҳазрат томонларидан йиғилишда соҳа ходимлари томонидан ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, халқ билан мулоқот қилиш, китоб мутолаасига тарғиб қилиш, таҳдидларга қарши курашиш, имом-хатиблар ижтимоий тармоқларда чиқиш қилиш одобига амал қилиш ва доимий билим савияларини ошириш юзасидан тавсия ҳамда кўрсатмаларни баён этдилар.
Йиғилишда тақдирланган энг фаол диний соҳа ходимлари, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлашдаги янги режалар ва диний таълим сифатини ошириш борасидаги муҳим қадамлар тўғрисида қўшимча хабар қиламиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
Муфтий ҳазрат диний соҳа ходимларини жиддий огоҳлантирди
Муфтий ҳазрат диний соҳа ходимларини жиддий огоҳлантирди
“Вақф” хайрия жамоат фонди раиси вазифасини бажарувчи тайинланди
“Вақф” хайрия жамоат фонди раиси вазифасини бажарувчи тайинланди
“Оқ ота” масжиди очилди
“Оқ ота” масжиди очилди
Муфтий ҳазратлари юрт келажаги ва фарзандлар бахти учун хизмат қиладиган муносиб номзодга овоз бердилар
Муфтий ҳазратлари юрт келажаги ва фарзандлар бахти учун хизмат қиладиган муносиб номзодга овоз бердилар
Ўзбекистон ва Миср муфтийлари мулоқоти
Ўзбекистон ва Миср муфтийлари мулоқоти
ЯНГИ МАСЖИДДА МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ МИНГЛАБ НАМОЗХОНГА МАВЪИЗА ҚИЛИБ БЕРДИЛАР
ЯНГИ МАСЖИДДА МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ МИНГЛАБ НАМОЗХОНГА МАВЪИЗА ҚИЛИБ БЕРДИЛАР
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через