• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

Шаввол ойининг олти кунлик рўзаси ва унга қандай дуо қилинади?

10 май 2021
295
0
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
ШАВВОЛНИНГ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗАСИ
— Рамазон ойидан кейин тутиладиган олти кунлик рўза ҳақида батафсил маълумот берcангиз.
— Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон ойидан кейин ҳижрий-қамарий тақвимнинг ўнинчи ойи ҳисобланадиган Шаввол келади. Ушбу ой ҳам фазилатли ва баракотли ойлардандир. Айниқса бу ойда соғлиғи ва имкони бор кишилар нафл рўза тутсалар, кўплаб ажру-савобга эга бўлишлари ваъда қилинган. Жумладан Абу Айюб Ансорий розияллоҳуу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”(Имом Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
Демак, ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб, шавволнинг олти кунида рўза тутган киши йил давомида рўза тутганлик савобига эришар экан. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...”(Анъом сураси, 160-оят).
Ушбу олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутиш мумкин. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Бу ҳақда “Зоҳирийя” ва “Хулоса” номли фатво китобларимизда Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани кетма-кет тутилиши шарт эмаслиги, балки ой давомида тутиб ҳам адо этиш мумкинлиги айтиб ўтилган.
Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг яна фойдаларидан бири шуки, у Рамазон рўзасидаги йўл қўйилган камчилик-нуқсонларга каффорат бўлади. Зеро беайб – ёлғиз Парвардигор! Банда камчилик ва хатолардан холи эмас. Бу – худди фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарзда билиб-билмай йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилади. Қиёмат куни банданинг нафл ибодатлари унинг фарз-вожиб амалларда йўл қўйган нуқсонларини тўлдиради.
Қолаверса, шавволнинг олти кунида рўза тутиш ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганига, балки унга рағбати кучли эканига далолат қилади. Зеро, бу ойдаги рўзанинг ҳикмати ҳақида Аллома Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ бундай деган: “Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш – Рамазон ойи рўзасининг қабул бўлгани белгисидир. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг бирор амалини қабул қилса, ундан кейин уни (бошқа) солиҳ, хайрли ишларга бошлайди, давомли қилади”.
 
ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИДА ҚАНДАЙ ДУО ҚИЛИНАДИ?
— Рамазондан кейин Шаввол ойида тутиладиган 6 кун рўзада қандай дуони ўқиш керак? 
— Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шаввол ойида рўза тутиш борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга қўшимча тарзда шаввол ойида олти кун рўза тутган киши йил бўйи рўзадор бўлган кабидир” (Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).
Бу рўзада муайян дуо йўқ. Нафл рўзаси каби тутилади.
 
НАФЛ РЎЗА КАФФОРАТИ
— Нафл рўзани қасдан бузганда ҳам каффорат борми?
— Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ Рамазони шарифнинг ҳурматидан фақат Рамазон рўзасини қасдан бузганларга каффорат буюрилган. Бошқа рўзалар қазо, назр ёки нафлларда қасдан бузганларга каффорат буюрилмайди. Уларни қасдан бузилганда, фақат ўша куннинг қазосини тутиш буюрилади, холос.
 
ҚОЛДИРГАН РЎЗАЛАРИМНИ ҚАНДАЙ ТУТАМАН?
— Ўтган йиллари тутолмаган рўзамни шу йил тутмоқчиман. Ушбу қолиб кетган рўза қандай тартибда тутилади? Буни ҳам узлуксиз тутиш керак-ми ёки орада дам олиб тутса бўлади-ми?
— Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон рўзасини тутмаган кунлари учун қазосини тутиб бериш кишининг зиммасидаги фарз амалдир. Яъни рамазон ойида тутмаган бўлса, бошқа ойларда уни тутиб беради. Рўзани қазосини тутишда имконига қараб тезроқ тутиб беради, кетма-кет бўлиши шарт қилинмаган. Аммо каффорат рўзасини тутишда олтмиш кун узлуксиз тутади. Мабодо орада бир кун узилса, олтмиш кунни яна бошидан бошлаб кетма-кет қилиб тутади. Рамазон рўзасини ният билан бошлаб, кейин уни қасдан бузса, каффорат вожиб бўлади.

Манба:muslim.uz



Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
Давлат раҳбари томонидан адашганларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатда кечиримлилик тамойили ва унинг аҳамияти
Давлат раҳбари томонидан адашганларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатда кечиримлилик тамойили ва унинг аҳамияти
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Ҳақиқий мусулмон билан радикал мусулмоннинг фарқи
Ҳақиқий мусулмон билан радикал мусулмоннинг фарқи
Ўзбекистон делегацияси Макка ва Мадина шаҳарларига ташриф буюрди
Ўзбекистон делегацияси Макка ва Мадина шаҳарларига ташриф буюрди
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через