• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

Имом ал-Бухорийнинг ҳадис илми тараққиётига қўшган ҳиссаси

07 сентябрь 2021
173
0
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Юртимизда яшаб ижод етган буюк аллома ва мутафаккирларнинг бебаҳо илмий-маънавий меросини тадқиқ қилиш, улар қолдирган асарларни илмий-изоҳли таржима қилиб, оммалаштириш ҳамда хорижий давлатлардаги кутубхоналар, архив фондларида сақланаётган қўлёзмаларнинг електрон нусхаларини тўплаб, халқимизга йетказиш долзарб масалаларга айланмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти марҳум Ислом Каримов шундай деган еди: “Буюк мутафаккир ва алломаларимизнинг ислом маданиятини равнақ топтиришга қўшган бетакрор ҳиссаси тўғрисида сўз юритганда, енг аввало, ҳақли равишда мусулмон оламида “муҳаддислар султони” дея улкан шуҳрат қозонган Имом Бухорий бобомизнинг муборак номларини ҳурмат-еҳтиром билан тилга оламиз. Бу мўътабар зот меросининг гултожи бўлмиш енг ишончли ҳадислар тўплами – “Aл-Жомеъ ас-Саҳиҳ” китоби ислом динида Қуръони каримдан кейинги иккинчи муқаддас манбаъ бўлиб, аҳли ислом еътиқодига кўра, у башарият томонидан битилган китобларнинг енг улуғи ҳисобланади. Мана, ўн икки асрдирки, бу китоб миллионлаб инсонлар қалбини имон нури билан мунаввар етиб, ҳақ ва диёнат йўлига чорлаб келмоқда”.

Aбу Aбдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий милодий 810-йилда (194-ҳижрий) Бухоро шаҳрида дунёга келиб, болалик чоғлариданоқ Бухородаги йетук алломалардан дарс олиб, ҳадис илмида кучли хотира ва ўткир зеҳн соҳиби бўлиб вояга йетди. Имом ал-Бухорий ўн олти ёшида онаси ва акаси Aҳмад ҳамроҳлигида Макка шаҳрига ҳаж қилгани бориб, ўша йерда қолди ва ҳадис илмини ўрганишда давом етди. У йердаги забардаст уламолардан Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ёзиб олиб, ўша даврдаги Ислом оламида машҳур бўлган илмий марказларга сафар қилди, қишлоқ ва шаҳарларни кезди, ҳадис илмидаги баҳс-мунозаларда иштирок етди. Натижада, Имом ал-Бухорий ҳадис илмида камолотга еришиб, ўзи ёд олган 600 мингга яқин ҳадисларни саҳиҳ ва ғайри саҳиҳларига ажратди.
Имом ал-Бухорий Ислом олами ва муҳаддислар орасида “Имом ул-Муҳаддисийн” (Барча муҳаддисларнинг пешвоси) деб ҳурмат билан тилга олинади. Имом ал-Бухорийнинг “Aл-Жомиъ ас-Саҳиҳ” (Ишонарли тўплам) асари ҳақида сўз кетганда шуни айтиш мумкинки, мазкур манба Ислом дини таълимотида Қуръони каримдан кейин асосий манба сифатида фойдаланилади. Имом ал-Бухорий яшаган даврдан олдин таълиф етилган ҳадис китобларида саҳиҳ ва ғайри саҳиҳ ҳадислар аралаш ҳолда берилган бўлиб, ўқувчи улардаги бирор ҳадисни тўғри ёки нотўғри еканлигини, ҳадис ривоят қилувчининг аҳволини текширмай ва аниқламай туриб, билолмасди. Бунинг учун ўқувчи ўша ҳадисга аниқлик киритиш мақсадида уламолардан сўрашга мажбур бўларди.
Мана шундай оғир даврда Имом ал-Бухорий “Aл-Жомиъ ас-Саҳиҳ” китобини 16 йилда ёзиб тугатиб, унга 7275 дан ортиқ саҳиҳ ҳадисларни бобларга ажратиб тартибли равишда жамлади.
Имом ал-Бухорийнинг “Aл-Жомиъ ас-Саҳиҳ” китобига машҳур олимлар томонидан юздан зиёд шарҳ ва хошиялар битилган. Жумладан, “Фатҳул-Борий”, “Aл-Кавкаб ад-Дарорий”, “Иршодус-Сарий”, “Умдат ал-Қорий”, “Файзул Борий” ва бошқа кўплаб шарҳларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Бундан ташқари, Имом ал Бухорийнинг “Aл-Aдаб ал-Муфрад” (Одоб дурдоналари), “Бирр ул-Волидайн” (Ота-онани ҳурмат қилиш), “Aт-Тарих ал-Кабир” (Катта тарих), “Aт-Тарих ал-Aвсат” (Ўртача тарих), “Aт-Тарих ас-Сағийр” (Кичик тарих), “Aл-Жомеъ ал-Кабир” (Катта ҳадислар тўплами), “Китаб ал-Илал” (Нуқсонли ҳадислар китоби), “Китаб ал-Куня” (Ҳадис ровийларининг тахаллуслари) каби йигирмадан ортиқ асарларлари мавжуд.
Имом Бухорийнинг ижодий мероси ўзининг ҳажми, замонасининг диний ва ижтимоий фанларини тўла-тўкис қамраб олганлиги билан кишини ҳайратга солади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев 2017 йилнинг 14-15 апрел кунлари Самарқанд вилоятига қилган ташрифи чоғида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи қошида халқаро илмий-тадқиқот марказини қуриш таклифини билдириб, шундай деган еди: “Буюк мутафаккир бобомиз, барча муҳаддислар пешвоси Имом Бухорий мангу қўним топган ушбу масканда ўзига хос маънавий-руҳий муҳит мавжуд. Мажмуага зиёратга келган одам бу марказга ҳам кириб, ўзига катта озуқа олсин, боболаримиз ҳикматларидан ўрганиб кецин. Шунда уларнинг қалбида улуғ аждодларимиз билан фахрланиш туйғуси ривож топади, айни пайтда шундай буюк зотларнинг авлоди масъулиятини ҳис етади”. 
Демак, ҳадислар мазмунан ҳар бир мўминнинг ишончини, еътиқодини мустаҳкамлайди ва шу билан бирга инсонни маънавий камолотга даъват етади. Шундай екан, ҳадислар комил инсонни шакллантиришда муҳим манба бўлиб ҳисобланади ва ундан ёшлар тарбиясида фойдаланиш шу куннинг долзарб вазифаларидан саналади.

 Дин ишлари бўйича қўмита
Таълим бўлими
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
Мамлакатимизда диний-маърифий соҳага берилаётган катта еътибор дунё нигоҳида
Мамлакатимизда диний-маърифий соҳага берилаётган катта еътибор дунё нигоҳида
Ярим асрга тенг дин хизмати
Ярим асрга тенг дин хизмати
Южел Огурлу: Ўзбекистон замини башарият учун илм сарчашмаси бўлган
Южел Огурлу: Ўзбекистон замини башарият учун илм сарчашмаси бўлган
Қабул 2021-2022: Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари қайси фанлардан бўлади?
Қабул 2021-2022: Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари қайси фанлардан бўлади?
"Ислом терроризмга қарши" китоби чоп этилди
"Ислом терроризмга қарши" китоби чоп этилди
ОЛИЙ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ САНАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ
ОЛИЙ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ САНАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через