Рамазон ҳайитининг биринчи куни – Шаввол ҳилолини кузатиш ХАБАРНОМАСИ
Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб кутиб олиш, Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ҳилолни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган эди.
Таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайитининг биринчи куни – Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорлик асосида кузатиб бормоқда.
Ушбу ишчи гуруҳ кузатиш натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашига тақдим этади.
Рамазон ҳайитининг биринчи куни ҳақидаги маълумотлар Уламолар Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тегишли хулосалар қабул қилинади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
манбаа:muslim.uz
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:

РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР 4 КУН ДАМ ОЛАДИ

РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР 4 КУН ДАМ ОЛАДИ

САУДИЯ АРАБИСТОНИ ВА МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАРДА ҲАМ ҲАЙИТ 2 МАЙДА НИШОНЛАНАДИ

Таниқли ва воиз имом-хатибларимизнинг АҚШдаги илмий суҳбатлари Орландо шаҳрида давом этмоқда

Имом Бухорий изидан

Таниқли уламоларнинг гўзал мавъизаси онлайн узатилмоқда!
Izohlar (0)