• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

Қурбон Ҳайити амаллари

08 июль 2022
98
0
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Қурбон байрами (Ийд ал-Адҳа) мусулмонларнинг асосий байрамидир.
Ҳайит намози Рамазон ҳайити кунидагидек о‘қилади. Кимки байрам намозининг қандай о‘қилишини билмаса, ҳеч бо‘лмаганда икки ракат намозни байрам намозини о‘қиш ниятида одатдаги суннат намозини о‘қисин. Аммо бундай имконият йилига бир марта пайдо бўлганлиги сабабли, уни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилишингиз керак ва агар сиз уни ўтказиб юборган бўлсангиз, уни ўтказиб юборганингиздек қопланг. Бу ёлда бўлганлар учун истисно емас. Ид-намоз бошида “Аллоҳу акбар” деб ниятни (ният) талаффуз қиладилар: “Мен Қурбон ҳайити муносабати билан Аллоҳ номи билан икки ракат суннат намоз о‘қишга ният қилдим”. Кейин, ким билади, Важаҳтуни ўқисин. Шундан со‘нг биринчи ракатда қо‘лларини қулоқлари даражасига ко‘тарган ҳолда 7 марта “Аллоҳу акбар” дейишади. Ҳар бир "Аллоҳу Акбар" дан кейин, охиргисидан ташқари, айтинг: سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ الله ُوَالله ُاَكْبَرْ Охирги “Аллоҳу акбар”дан кейин “Фотиҳа” сурасини о‘қийдилар. Иккинчи ракатда “Аллоҳу акбар” 5 марта о‘қилади. Байрам намозидан кейин имом байрам хутбасини о‘қийди.

Бу ойда амалга ошириладиган қурбонликнинг ҳукми қандай?

— Ушбу муборак ойда қилинадиган амали солиҳларнинг енг афзали – Зулҳижжа ойининг 10-куни Ҳайит намози о‘қилганидан со‘нг, учинчи кун қуёш ботгунга қадар, яъни 3 кун ичида, мусулмон, оқил, балог‘ат ёшига етган, муқим ва закот беришга қодир бо‘лган кишиларга бир жонлик со‘йиш вожиб ҳисобланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу кунда енг биринчи қиладиган ишимиз қурбонлик со‘йишдир», дейдилар.

Қуръони каримнинг енг кичик «Кавсар» сурасида: «Биз сизга, ей Расулуллоҳ, Кавсарни ато етдик. Шундай екан, Роббингизга намоз о‘қинг ва қурбонлик қилинг», дейилади. Муфассирлар ушбу оятлар тафсирида, намоздан мурод – Қурбон ҳайити намози, қурбонликдан мурод қурбонлик со‘йиш еканини айтишади. Бундан ко‘ринадики, қурбонлик қилишлик мусулмон, оқил, солиҳ, муқим ва закот беришга қурби етган инсонга вожиб бо‘лади.
Закот берувчи ва қурбонлик қилувчи о‘ртасидаги фарқ

— Шу о‘ринда, закот ва қурбонлик орасидаги нозик қирра ҳақида. Мазҳабимизда закот беришдан аввал нисобга етган мол бир йил о‘згармасдан туриши шарт қилинган бо‘лса, қурбонлик қилиш учун нисобга етган моли уйда бир йил туриши шарт емас. Қурбон ҳайити байрами арафасида ёки қурбонлик қилиш мумкин бо‘лган кунлари моли нисобига етса, қурбонлик қилиши вожиб бо‘лади.

Яна бир тарафи: пулдор, моли нисобига етган одам мусофир бо‘либ қолса, унга қурбонлик қилишлик вожиб бо‘лмайди. Агар сафарга кетаётган одам молига васийлик қиладиган одамга: «Агар мен сафарда бо‘либ қайтолмай қолсам, қурбонлик қилинглар» деса, қилса бо‘лади. Аммо бу со‘зни айтмаган бо‘лса, бо‘йнидан соқит бо‘лади.

Қандай ҳайвонлардан қурбонлик қилинади?
— Қо‘й, ечки, қора мол, қо‘тос ва туя каби ҳайвонлардан қурбонлик қилинади.

Бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда қо‘й бир киши учун, қора мол ва туя бир нафардан етти нафаргача кишининг номидан со‘йилса ҳам бо‘лади.

Қурбонлик қилинадиган ҳайвонларнинг ёшлари ҳам китобларимизда баён қилинган. Қо‘й – 1 ёшли, қора мол – 2 ёшли ва туя – 3 ёшли бо‘лиши керак. Ечки-қо‘йларни бир киши, қорамол ва туяни бир неча киши қо‘шилиб, қурбонлик қилиши мумкин.

Қурбонликда ният муҳим

— Алоҳида уқтириш керакки, қурбонлик қилаётганлар қурбонлик ниятини қилиши керак. Масалан дейлик, 5-6 киши қорамол қурбонлик қилишга ният қилди, аммо уларнинг бири: «О‘зи уйга го‘шт олишим керак еди, арзонга тушади», деб оддий го‘штли бо‘лиш ниятини қилди. Бу ҳолда бошқаларнинг қурбонлиги ҳам қабул бо‘лмайди, соқит бо‘лмайди.
Енг чиройлиси ва сог‘ломи қурбонлик қилинади

— Қолаверса, қилинаётган қурбонлик мукаммал, чиройли ва сог‘лом бо‘лиши керак. Инсонга доимо мана шундай чиройли ва сифатли нарсалар ёқади. Енди Аллоҳ учун, ибодат учун ҳам, албатта ҳар томонлама мукаммалининг ҳаракатини қилиш керак.

Бунинг сабаби нимада? Бунинг сабаби – холислик ва унинг го‘шти тақдим қилинадиган мискин ва камбаг‘ал инсонларнинг ко‘нглини то‘лдириш. Оладиган одам ҳам шу го‘штнинг тозалигига ва сифатлигига ишонади ва ко‘нгли хотиржам бо‘лади.

Қулоқлари ёки бошқа аъзоларида белгиси бор ҳайвонлар ҳукми

— Баъзи бир чо‘понлар боқаётган ҳайвонларини адаштириб юбормаслик учун қулоқларини кесади, сирг‘а тақиб қо‘йишади ёки шунга о‘хшаган қанақадир белгилар қилиб қо‘йишади. Бу белгилар нуқсон о‘рнига о‘тмайди, балки ажратиш маъносида айтилади.

Кези келганда айтиш лозим, 85 грамм тилла нархи, яъни 22 млн со‘м пули бор одам қурбонлик қилиш ниятида бир ҳайвонни боқди, дейлик. Ёшлигидан унга бошқача еътибор билан боқди. Енди буни қурбонлик қилиб жуда катта ажр топади. Ҳаттоки қиёмат куни унинг тезаги ҳам тарозу палласига қо‘йилиши ҳақида хабарлар келган.
Қурбонлик ибодати жорий бо‘лиши тарихи

— Қурбонлик қилишнинг тарихи узоқ-узоқларга, аниқрог‘и, Иброҳим ва Исмоил алайҳимуссаломларнинг замонларига бориб тақалади. Иброҳим алайҳиссалом пайг‘амбарларнинг оталари саналади. Чунки Иброҳим алайҳиссаломдан қолган пайг‘амбарлар тарқалган. Сора онамиздан туг‘илган фарзандлари Ишоқ алайҳиссаломдан минг-минглаб пайг‘амбарлар, Ҳожар онамиздан туг‘илган катта о‘г‘иллари Исмоил алайҳиссаломдан пайг‘амбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом дунёга келганлар.

Иброҳим алайҳиссалом ёлг‘он арафа куни, яъни Зулҳижжа ойининг 8-куни бир туш ко‘ради. Унда катта о‘г‘ли Исмоил алйҳиссаломни бо‘г‘излаб қурбонлик келтираётган бо‘лади. Шунда Иброҳим алайҳиссалом бу тушни шайтоний бо‘лса керак деб, еътибор қилмайди. Лекин уч марта ко‘рганидан кейин бу Аллоҳ томонидан буйруқ екани аниқ бо‘лади ва о‘г‘лининг олдига бориб: «Ей о‘г‘лим, сизни тушимда қурбонлик қилаётган еканман», – дейди. Шунда о‘г‘ли: «Ей отажон, сиз Аллоҳнинг айтганини қилинг, мени сабр қилгувчилардан топасиз, иншааллоҳ», дея жавоб қайтаради.

Шу билан Иброҳим алайҳиссалом о‘г‘лини етаклаб Мино водийсида кетаётганларида Исмоил алайҳиссаломнинг ортидан уч марта шайтон чиқиб: «Отанг сени со‘йишга олиб кетяпти», деб васваса қилади. Лекин Исмоил алайҳиссалом унинг шайтон еканини билиб тош отади. Ҳаж ибодатини адо етишда Мино водийсида тош отиш шундан қолган.
Қурбонлик қилиш одоби

— Иброҳим алайҳиссалом о‘г‘лини қурбонлик қилишликка ётқизганида о‘г‘ли: «Ей отажон,  мени бо‘г‘излаётган пайтингизда юзимни ерга қаратиб қурбонлик қилинг. Мен сизга ёмон назар билан қараб қо‘ймайин», – дейди. Шу боис, қурбонлик қилишда қо‘йнинг қулог‘ини бир қо‘л билан ушлаб, унинг ко‘зи то‘силиб, қурбонлик ҳайвонини со‘йиш қурбонлик қилиш одоби ҳисобланади.

Иброҳим алайҳиссалом тиг‘ни тортган вақтларида мо‘жиза юз бериб, тиг‘ Исмоил алайҳиссалом бо‘йинларни кесмайди.

Шунда Аллоҳ томонидан: «Ей Иброҳим, сизнинг тушингиз вожиб бо‘лди, сиз ва о‘г‘лингиз имтиҳондан о‘тдингиз, сизга жаннатдан бир қо‘й ато етдик, о‘шани қурбонлик қиласиз», деган нидо келган ва шу пайтгача шундай бо‘либ қолган.

Қосим Шайх масжиди имом хатиби
Ҳакимов Бектош
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР 4 КУН ДАМ ОЛАДИ
РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР 4 КУН ДАМ ОЛАДИ
РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР 4 КУН ДАМ ОЛАДИ
РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР 4 КУН ДАМ ОЛАДИ
Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида
Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида
Самарқандда “Рамазон” номли имтиёзли туристик пакет эълон қилинди.
Самарқандда “Рамазон” номли имтиёзли туристик пакет эълон қилинди.
САУДИЯ АРАБИСТОНИ ВА МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАРДА ҲАМ ҲАЙИТ 2 МАЙДА НИШОНЛАНАДИ
САУДИЯ АРАБИСТОНИ ВА МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАРДА ҲАМ ҲАЙИТ 2 МАЙДА НИШОНЛАНАДИ
Қурбон ҳайитингиз муборак азиз диндошим
Қурбон ҳайитингиз муборак азиз диндошим
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через