• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

ҚАБРЛАРНИ АЙЛАНИБ ТАВОФ ҚИЛИШ ҲУКМИ

28 июль 2022
140
0
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Афсуски, одамлар орасида, айниқса, хотин-қизлар – аёллар ўртасида қабр зиёратига борганида, қабр атрофини айланиб тавоф қилиш ҳолати мавжуд. Бу шариати исломияга кўра мамнуъ – қайтарилган ишдир! Қабр атрофини савоб умидида бир марта айланадими, уч марта айланадими, етти марта айланадими, фарқи йўқ: шариат уни ҳаром ва куфр амаллардан санаган. Қабр зиёратига борганда, бунга алоҳида аҳамият бериб, ушбу ишдан сақланиш лозим ва бошқаларни қабрларни тавоф қилмасликка чақириш керак бўлади. Бу масала ҳанафий олимларининг фиқҳий манбаларида ҳам алоҳида кўриб чиқилган. Аслида, ибодат қилиш буюрилган маълум бир макондаги ишга ўхшатиб уни савоб умидида бошқа жойда амалга ошириш ёки шариат буюрган бирорта ишга ўхшатиб ўзи ўйлаб топган нарсани савоб умидида бажариш мумкин эмас!

Шунинг учун ҳам, “Мухтасар ал-Виқоя” ва бошқа манбаларда ҳожиларнинг Арафотдаги йиғилиб ўтиришларини ҳажга бормаганлар ўзлари турган жойларида бирор очиқ майдонга йиғилиб олиб бажаришларини мумкин эмас, дейилган (Убайдуллоҳ ибн Масъуд ибн Тож аш-шариа ал-Бухорий. Мухтасар ал-Виқоя. – Қозон, 1911. – Б. 27)

Шунинг учун ҳам, қурбонлик куни қўй ёки мол сўя олмаганлар қурбонлик қилувчиларга ўхшаб савоб умидида товуқ ёки курка сўйишлари макруҳ, дейилган (Ибн Нужайм ал-Мисрий. Баҳр ар-роиқ. 2-жилд. – Миср: Илмия, 1893. – Б. 177)

Бинобарин, тавоф Каъбага хос амал бўлгани боис қабрлар атрофини айланиб тавоф қилиш мумкин эмас:

Али ал-қори (р.ҳ.) “Шарҳ ал-маносик” асарида Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак қабрлари зиёрати одоблари мавзусида бундай деган:

و لا يطوف اى لا يدور حول البقعة الشريفة لانّ الطواف من مختصّات الكعبة المنيفة فيحرم حول قبور الانبياء و الاولياء و لا عبرة بما يفعله العامّة الجهلة و لو كانوا فى صورة المشائخ و العلماء

“Шарофатли мақбаранинг атрофини тавоф қилиб бўлмайди, яъни айланиб бўлмайди. Чунки, тавоф улуғ Каъбага хос қилинган ишдир. Бас, пайғамбарлар ва авлиёларнинг қабрлари атрофини айланиш ҳаром бўлади. Жоҳил авомнинг қилган ишларининг эътибори йўқ. Гарчи улар машойих ва уламолар суратида бўлсалар ҳам!” (Али ал-қори. Ал-Маслак ал-мутақассит. – Миср: Матбаа кубро, 1871. – Б. 293)

Ибн Нужайм ал-Мисрий (р.ҳ) “Баҳр ар-роиқ” асарида бундай деб қайд қилган:

و انما لم يعتبر تعريفهم لانّ الوقوف لمّا كان عبادة مخصوصة بمكان لم يجز فعله الا فى ذلك المكان كالطواف و غيره الا ترى انه لا يجوز الطواف حول سائر البيت تشبيها بالطواف حول الكعبة و ظاهره ان الكراهة تحريمية

“Арафотга ўхшатиб бошқа жойда йиғилишнинг эътибори йўқ. Чунки, вуқуф бир маконга хос бўлган ибодат бўлиб, уни тавоф ва шунга ўхшаш ҳаж амалиётлари каби фақат ана шу маконда бажариш жоиз бўлади. Кўрмайсанми, бошқа жойнинг атрофини Каъбанинг атрофини тавоф қилгандек айланиш жоиз бўлмайди. Зоҳири шуки, у ҳаромга яқин макруҳ бўлади” (Ибн Нужайм ал-Мисрий. Баҳр ар-роиқ. 2-жилд. – Миср: Илмия, 1893. – Б. 176-177)

“ал-Ҳидоя”нинг машҳур шарҳларидан бири Жалолиддин ал-Гурланий (р.ҳ.) қаламига мансуб “ал-Кифоя”да: الا ترى ان من طاف حول مسجد سوى الكعبة يخشى عليه الكفر – “Эй, кўрмайсанми, албатта кимки Каъбадан бошқа масжиднинг атрофини айланса, унга куфр хавфи бор”, дейилган (Жалолиддин Гурланий. Ал-Кифоя. 1-жилд. – Қозон, 1886. – Б. 209)

Хуллас, тавоф Каъбага хос амалдир. Ким Каъба зиёратига борса, унга тавоф қилиш лозим бўлади. Бироқ, бундан бошқа жойларда бирорта маконни – масжид, қабр, одамни тавоф ниятида, савоб умидида айланиб-ўргилиш ҳаром ҳисобланади. Буни эсда тутиш лозим!
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
Пайғамбаримизни тушда кўриш
Пайғамбаримизни тушда кўриш
Исломда поклик
Исломда поклик
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Дунёнинг арзимаслиги ҳақидаги ҳадислар
Дунёнинг арзимаслиги ҳақидаги ҳадислар
Давлат раҳбари томонидан адашганларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатда кечиримлилик тамойили ва унинг аҳамияти
Давлат раҳбари томонидан адашганларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатда кечиримлилик тамойили ва унинг аҳамияти
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича ФАТВОСИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича ФАТВОСИ
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через