Араб давлатлари уюшмаси вакиллари Ҳадис илми мактабига ташриф буюрди
15 сентябрь куни Араб давлатлари уюшмаси бош котиби ўринбосари Иброҳим Халил аз Завади ва бошқарма бошлиғи Муҳаммад бин Сиддиқ Ҳадис илми мактабига ташриф буюрди. Улар мазкур ўқув даргоҳи ва унинг фаолияти, шунингдек талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.Меҳмонлар Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон Исахон ўғли Юсупов ҳамроҳлигида мактабнинг ўқув-машғулот хоналари, ахборот-ресурс маркази ҳамда спорт ва маданий тадбирлар учун яратилган қулайликлари билан танишишди.
Олий даражали меҳмонлар мамлакатимизда ислом дини равнақи йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар нақадар самарали кечаётганини мамнуният билан таъкидлаб, натижалар шу соҳанинг барча жабҳаларида барқ уриб турганини эътироф этишди.
Ташриф якунида у мактабининг фахрий меҳмонлар китобига ўзларининг самимий тилакларини ёзиб қолдиришди.
Ҳадис илми мактаби
матбуот котиби
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:
ОЛИЙ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ САНАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ
Туркия вице-президенти Самарқандни зиёрат қилди
Қабул 2021-2022: Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари қайси фанлардан бўлади?
Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида 2200 нафардан ортиқ талаба ўқишни бошлади
Диний идора мутахассислари Германиядаги кутубхоналар фаолияти билан танишди
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ўртасида Меморандум имзоланди
Izohlar (0)


