• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

Белорус Республикасида Абу Хафс Умар ибн ан-Насафий илмий меросига бағишланган китоб тақдимоти бўлиб ўтди

03 декабрь 2022
85
0
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Шу кунларда Ўзбекистон ва Белорус ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллиги доирасида Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази вакиллари ишчи ташриф билан Белорус Республикасида бўлиб турибди. Ташриф давомида “Ўзбекистон-Белорус вақт синовидан ўтган дўстлик” давра суҳбати (28 ноябрь), ўзбек халқининг II жаҳон урушига қўшган ҳиссасига бағишланган кўргазма (29 ноябрь) ўтказилди. 30 ноябрь куни Белорус мусулмонлар бирлашмасида  мазкур идоранинг илмий-тадқиқот бўлими ходими Максат Овезовнинг "Основы религии по убеждениям наставленных Абу Хафса Умара ибн ан-Насафи" китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Асарда буюк аждодимизнинг "Ақоид ан-Насафия" китобидаги матнлар ўрганилган. Шунингдек, юртимиздан етишиб чиққан ақоид илми вакилларининг илмий мероси тадқиқ қилинади. Кириш қисмида муаллиф юртимиздаги бирқанча илмий-тадқиқот институтларига мурожаат қилганлиги ва асар учун маълумотлар тўплаганлигини айтиб ўтган.

Тадбир Белорус Мусулмонлар бирлашмаси, Ўзбекистоннинг Белорус Республикасидаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Кун тартибидан китоб тақдимоти билан бирга Абу Хафс Умар ибн ан-Насафий ҳаёти ва ижодига бағишланган давра суҳбати ҳам ўрин олди. Унда белорусиялик диний соҳа вакиллари, ўзбекистонлик Насафийшунос олимлар, хусусан, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази мутахассислари онлайн шаклда иштирок этишди. 

Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази директори Қобилжон Собиров, илм аҳли ўртасидаги ўзаро мулоқатнинг ривожланиши халқларимиз ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига, буюк алломаларимиз илмий меросини кенг жамоатчиликка етказиш, айниқса, ёшларни аждодлардан ибрат олиб, тинмай меҳнат қилишга ундашини таъкидлади. Шунингдек, мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар бошлангани, бу борадаги саъи-ҳаракатларимизда илмий дипломатия муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

Мутахассислар китобдан ўрин эгаллаган мазмун-моҳият, илгари сурилган ғоялар ҳақида ўз фикрларини билдирди. Дарҳақиқат, ҳар бир маънавият тарғиботчиси бор экан, ундан зиё тарқатишда юксак билим, самарали меҳнат, тинимсиз изланиш, ўқиб-ўрганиш талаб этилади. Ўзбекистонлик мутахассислар муаллифнинг аждодимиз илмий меросини ўрганиш йўлидаги меҳнатини юксак баҳолади.

Тадбир ўзаро мулоқат шаклида, кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Томонлар бу каби тадбирларни давомий равишда ташкил этиб боришга, ҳамкорликда илмий изланишлар олиб боришга келишиб олдилар.

 

Ўзбекистонда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази матбуот хизмати
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
Aкадемия ректори Қоҳирада ўзбекистонлик талабалар билан учрашди
Aкадемия ректори Қоҳирада ўзбекистонлик талабалар билан учрашди
“Саҳиҳи Бухорий” асарининг тақдимоти ўтказилди
“Саҳиҳи Бухорий” асарининг тақдимоти ўтказилди
Имом Бухорий изидан
Имом Бухорий изидан
Жиддада “Ўзбекистон – алломалар юрти: Имом Бухорий ватанига саёҳат” китоби тақдимоти ўтказилди
Жиддада “Ўзбекистон – алломалар юрти: Имом Бухорий ватанига саёҳат” китоби тақдимоти ўтказилди
Тошкент Ислом институтида кириш имтиҳони қандай ўтди?
Тошкент Ислом институтида кириш имтиҳони қандай ўтди?
“Муснад” асари ўзбек тилига таржима қилинди
“Муснад” асари ўзбек тилига таржима қилинди
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через