Ислом санъати биенналеси очилди
Куни кеча Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 2023 йилнинг 23 апрелига қадар давом этадиган биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Биенналеда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Ўзбекистоннинг бой Ислом маданиятини халқаро жамоатчиликка кенг ёритиб берувчи қадимий ўлка турмуш тарзи ва газлама матолари жилосини ўзида мужассам этган 17 та ноёб музей ашёлари тақдим этилмоқда. Бу ҳақда жамғарма матбуот хизмати маълум қилган.
Кўргазма VIII асрга оид муборак Катта Лангар Қуръони, X-XII асрларга тааллуқли Самарқанд ва Афросиёб сопол кўза ва косалари, машҳур муҳаддис Имом Бухорийнинг XVII асрга мансуб «Саҳиҳул Бухорий» китоби нусхаси, Бухороча эркаклар тўнлари ва поябзаллар ҳамда бошқа буюмлардан иборат.
Ислом санъати биенналеси Дирия биеннале жамғармаси томонидан Саудия Арабистони Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:

Жидда шаҳрида Ўзбекистоннинг 17 та тарихий экспонати намойиш этилади

Катталангар Қуръони Ислом санъати Биенналесида тақдим этилади

«Кабар»: VIII асрга оид Катта Лангар Қуръони саҳифаларини тиклаш жуда мураккаб ва айни пайтда қизиқарли бўлди

Франция матбуотида Ўзбекистон маданий меросига бағишланган мақолалар

Лувр музейидаги Катта Лангар Қуръони дунё сайёҳлари нигоҳида

Имом Бухорий изидан
Izohlar (0)