Муслима Қуръон маъноларини уелс тилига таржима қилмоқчи
Уелс пойтахти Кардифф шаҳрида яшовчи муслима қиз Лаура Жонс Буюк Британияда инглиз тили билан бир қаторда расмий тил бўлган Уелсда Ислом дини таълимотларини ёйишни мақсад қилган.
Лаура Жонс Буюк Британия радиосига берган интерьвюсида Исломга оид матнларни араб тилидан уелс тилига таржима қилиш учун инглизчада гапиришни ўргангани, Қуръони карим маънолари таржимасини давом эттираётганини маълум қилди.
Унинг айтишича, Қуръони карим маъноларининг уелсча тўлиқ таржимаси ҳанузгача қилинмаган.
Маълумот учун, Лаура Жонс мусулмон воизи сифатида таълим олган, у Британияда замонавий Исломнинг ролини ўрганган. Лаура Жонс Рамазон ойида Кардифф университетида докторлик даражасига эришиш учун мусулмон олимлар тажрибаларини ўрганиш борасида изланиш олиб бормоқда.
Жонс Уелсдаги мусулмонлар тарихи милодий 8-асрга бориб тақалиши, буни тасдиқловчи кўплаб маълумотлар борлиги, жумладан, қирол Ува томонидан Исломий ёзув билан битилган олтин танганинг сақланишини айтди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:

Қуръон маънолари япон тилига таржима қилинди

Қуръон маънолари япон тилига таржима қилинди

Кўзи ожизларга Қуръон маъноларининг русча таржимаси чоп этилди

“Муснад” асари ўзбек тилига таржима қилинди

ХУШХАБАР: Қуръонга ошиқ қалблар учун янги иккита китоб нашр этилди

Бухоро декларацияси БМТ Бош Ассамблеясининг расмий ҳужжати сифатида тан олинди
Izohlar (0)