Вазирлик ва идораларда энг кўп китоб ўқиган ходимга пул мукофоти берилади
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қарорга кўра, (https://t.me/huquqiyaxborot/19244) барча вазирлик ва идораларда:
– 2026 йил 1 мартга қадар тегишли соҳа бўйича тавсия этиладиган касбий фаолиятга оид адабиётлар рўйхати шакллантирилади;
– ҳар йили камида 3 тадан касбий фаолиятга оид хорижий адабиётларни маҳаллий нашриётлар орқали ўзбек тилига таржима қилиб, малакали мутахассислар иштирокида уларни изоҳлар, луғат
ва мисоллар билан бойитиш амалиёти жорий этилади;
– 2026 йил 1 апрелга қадар ўзида ва тизимидаги ташкилотларда “Китоб бурчаги” ташкил этилади ва ходимлар учун ҳар ойда “Китоб ўқиш соати” йўлга қўйилади;
– китобхонлик бўйича ички рейтинг тизими жорий этилади;
– танлов асосида энг кўп китоб ўқиган ходимга 1 ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофоти берилади.
Шунингдек, энг кўп китоб ўқиган топ-100 таликка кирадиган ўқувчи ва талабаларнинг ҳар бирига БҲМнинг 25 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.
https://t.me/huquqiyaxborot
манбаа: Muslim.uz
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:
Татаристонда Бутунроссия қориялар мусобақаси ўтказилади
Ўзгалар парваришига муҳтож кишиларга ёрдам кўрсатиш янада яхшиланади
Ўзбекистон зиёрат туризми дастури бўйича хорижий авиакомпанияларни кенг жалб қилади
Токио университети ўқитувчиси Исломни қабул қилди
Ислом цивилизацияси маркази дунёнинг энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
Кўзи ожизларга Қуръон маъноларининг русча таржимаси чоп этилди
Izohlar (0)
