• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

ҒАЗАБЛАНМА

13 июнь 2021
596
0
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
   Қайнаб турган сувда аксингни кўра олмаганингдек, ғазабланганингда ҳам ҳақиқатни кўра олмайсан. Ўзингни босиб, ғазабдан тушгачгина қарор қабул қилсанг, афсус қилмайсан.

"Бирон кимса хулқи ҳақида,  то унинг ғазаб онларидаги ҳолатини кўрмагунча хулоса қилманг".

                                                                                                                Умар розияллоҳу анҳу.

   Мақтовга лойиқ, комил мўминлар хулқи соҳиби бўлиш учун, ғазабланган онларда ўзни тута билиш лозим.
Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: “Бир одам: “Эй Аллоҳнинг расули! Менга қисқача насиҳат қилинг, узайтириб юборманг, унутиб қўйишим мумкин” деди (ва бу сўзини бир неча марта қайтарди). Расулуллоҳ (с.а.в.) (бир сўз билан) “Ғазабланма!” деб жавоб бердилар” (Бухорий ва Термизий ривояти).

ҒАЗАБНИНГ АМАЛИЙ ДАВОСИ
Сулаймон ибн Сурад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Икки киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида сўкишиб қолди. Иккисидан бирининг кўзлари қизариб, томирлари бўртиб чиқа бошлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен агар у айтса, ундаги бу нарса кетадиган калимани биламан. У «Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм»дир», дедилар.
Бас, у: «Менда жиннилик бор деб ўйлайсанми?» деди».
Тўртовлари ривоят қилишган.
   Ғазаби чиқишининг олдини олиш ниятида бўлган одам «Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм»ни айтиб юрмоғи лозим.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга:
«Сизлардан кимда-ким ғазабланса, тик турган бўлса, ўтириб олсин, ғазаби кетса кетди, бўлмаса ёнбошласин», дедилар».
Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.
   Албатта, бу ишларнинг ғазабни сўндириши тажрибада ҳам собит бўлган.
Имом Абу Довуд Абу Воил Оссдан қуйидаги ривоятни келтиради: «Урва ибн Муҳаммад Саъдийнинг олдига кирган эдик. Бир одам гапириб, унинг ғазабини қўзғади. Шунда у ўрнидан туриб, таҳорат қилди. Сўнгра: «Отам менга бобом Атийя розияллоҳу анҳудан ушбу ривоятни айтиб берган эди», деб қуйидагиларни айтди:
Атийя Саъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яратилгандир. Олов сув билан ўчирилади. Кимнинг ғазаби келса, таҳорат қилиб олсин», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
   Албатта, мазкур ва шунга ўхшаш чоралар ғазабни қайтариш учун қўлланиладиган ёрдамчи чоралардир. Ғазабнинг асосий чораси эса Аллоҳга бўлган иймон, қиёматдан умидворликдир. Ғазаби чиққан одам дарҳол Аллоҳ таолони эслаши, У Зот ҳар бир нарсани кўриб-билиб турганини ва ҳамма нарсани ҳисоб-китоб қилиши шубҳасизлигини ёдга олиши зарур.
Шунингдек, ғазабни ишга солиб ёмонлик қилса, қандай жазо олишини, ғазабини ютиб ортга қайтса, қандай савоблар олишини ўйлаши лозим.

   ҒАЗАБНИ ЮТИШНИНГ ФАЗЛИ
Ғазабни ютиш фазилатли ишлардан ҳисобланади. Бунга ҳар қандай одам ҳам қодир бўла олмайди.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ғазабни ютувчиларни мадҳ қилиб:
«Улар енгилликда ҳам, қийинчиликда ҳам нафақа қиладиганлар, аччиғини ютадиганлар ва одамларни афв қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир», дея марҳамат қилган (Оли Имрон сураси, 134-оят).
Ғазабни ютиш энг қийин ишлардан ҳисобланади. Ғазаб инсонда турли муносабатлар ила қўзғалиб туради, уни жиловлаб олиш ҳар бир кишининг ҳам қўлидан келавермайди. Лекин тақводор киши бу оғир ишни эплаши мумкин. Яъни қалбида тақводорлик мавжуд бўлган инсонгина ғазабдан ғолиб чиқа олади. (“Руҳий тарбия” китобидан).


  Ғазабланмаслик учун 14 тавсия

1. Кўп хасталиклар асл сабаби замирида асаб бузилиши ётишини унутманг.

2. Жигари, буйраги, ошқозони ёки юраги касал одамларнинг ҳаёти нотинч, асаби бузуқ бўлса, уларни даволаш жуда қийин бўлишини эсда сақланг.

3. Ҳадеб кайфияти бузилаверадиган, арзимаган нарсага ҳам жаҳли чиқаверадиган кишиларда тез-тез юрак, ошқозон неврози пайдо бўлишини унутманг.

4. Киши ишда ёки бегоналар ҳузурида эмас, балки уйда ҳам жаҳлини боса билиши, оғир бўлиши лозим.

5. Жаҳл чиққанда қон томирлари қисилиб, қон босими ошади, нотўғри ура бошлайди, кечаси яхши ухлай олмайди, боши оғрийди.
6. Қаҳр-ғазаб, алам, қаттиқ соғинч, тушкунликка тушиш каби ҳаяжонлар ҳам спиртли ичимликлар ичиш, тамаки ва ном чекиш ёки ортиқча вазн каби хавфли омиллар сирасига киришини унутманг.

7. Ҳомиладор ва эмизикли аёл тинч, осойишта ҳаёт кечириши, асабини ташқи муҳитнинг ёмон таъсирларидан асраши лозим. Шунда боланинг асаби чидамли ва мустаҳкам бўлади.

8. Одоб-ахлоқ, ўзаро тушуниш, бошқаларга нисбатан сабр-тоқатли бўлиш, ишда, кўчада, дўстона муносабатларни вужудга келтириш муҳим аҳамиятга эга.

9. Аллоҳнинг Каломи Қуръони каримни, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини доим ўқиб юринг.

10. Атроф-муҳитдаги рангларга, табиат манзараларига эътибор бериш асаб фаолиятини бир меъёрда ушлаб туришга ёрдам беришини эсда сақланг.

11. Қовурилган, ёғли, шўр, аччиқ овқатларни, қази, кабобларни меъёридан ортиқча ва ҳар куни истеъмол қилиш одамнинг асбийлашишини осонлаштиришини унутманг.

12. Мева, сабзавотларни, ошкўкларни кўп истеъмол қилиш тавсия этилади.

13. Асаб бузилганида олма еб, ҳидидан ҳидлаш ва олма чой ичиш тавсия этилади.

14. Асабийлашмаслик учун ҳар куни 2 дақиқа секин югуриш ёки мунтазам жисмоний иш қилиш ёки бадантарбия билан шуғулланиш керак.

?Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг
“Ғазабнинг давоси” китобидан олинди
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
Неъматларга ношукурлик, уларнинг қадрига етмаслик оқибатлари.
Неъматларга ношукурлик, уларнинг қадрига етмаслик оқибатлари.
Шаввол ойининг олти кунлик рўзаси ва унга қандай дуо қилинади?
Шаввол ойининг олти кунлик рўзаси ва унга қандай дуо қилинади?
БАЛОҒАТ ИЛМИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
БАЛОҒАТ ИЛМИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
БАЛОҒАТ ФАНИ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
БАЛОҒАТ ФАНИ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
Ўзбекистонда ресторан спорти бўйича илк ҳалол чемпионат ўтказилади
Ўзбекистонда ресторан спорти бўйича илк ҳалол чемпионат ўтказилади
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через