• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

Бухорода топилган ноёб битиклар ва 200 йиллик Қуръон қўлёзмаси

13 июль 2021
198
0
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани «Улфатбиби» МФЙга қарашли Хўжамаҳалла қишлоғидаги «Хўжалар» масжиди шифтидан ноёб битиклар ҳамда Қуръон китобининг 200 йиллик қўлёзма нусхаси топилди.
Таъкидланишича, «Хўжалар» масжиди 1924 йилда қурилган бўлиб, қатағон йилларидан бошлаб масжид оёғости қилинган ва бинодан узоқ йиллар давомида пахта қуритиш пункти ҳамда дон, ғалла омборхонаси сифатида фойдаланиб келинган. Мустақиллик йилларида эса бинода наридан бери маданий-оқартув ишлари амалга оширилган. 2018 йилда эса кўримсиз ҳолга келган масжид биносининг ташқи кўриниши ҳомийлар кўмагида замонавий қиёфага келтирилган.
Шунга кўра, мутасаддилар қадимги савдо йўли — Буюк ипак йўли ёқасида жойлашган хонақоҳ сифатидаги ушбу масжиднинг кўркамлигини янада ошириш чора-тадбирларини белгилаган. 
«Масжиднинг энг қимматли ва ноёб жиҳати унинг ичкарисидаги хаттотлик битиклари — ёзувларидир. Масжиддаги ёзувлар настаълиқ хатида форс тилида битилган. Ҳуснихати ниҳоятда гўзал қора бўёқда бажарилган. Унда қурилган санаси 1343-ҳижрий  (милодий 1924 йил) эканини кўрсатади», — дейди вилоят маданий мерос агентлиги бадиий экспертиза бўлими бошлиғи Умид Жумаев.
Билдирилишича, мазкур масжид маданий мерос ёдгорлиги сифатида рўйхатга олиниб, давлат муҳофазасига ўтказилади. «Бир гўзал мақсадлар билан масжидда иш бошлаб, унинг эски ва кўримсиз шифт қисми очилаётган вақтда ноёб битиклар ҳамда қадимий қўлёзмада ёзилган Қуръон китоби чиқди. Бу ҳаммамизни ҳайратлантирди ва Аллоҳнинг уйи ҳисобланган ҳар бир масжид ҳали биз билмаган мўъжизаларга бой эканини яна бир карра исботлади. Ўрганувларга кўра, ушбу Қуръон китобининг қўлёзма шакли қарийб икки асрлик тарихга эга», — дейди «Хўжалар» масжиди имом-хатиби Ҳасан Ражабов.
Бухоро давлат музей-қўриқхона «Ҳужжатлар» фонди илмий ходими,  шарқшунос Ахтам Аҳмедов масжид шифтидан топилган ноёб битикларда Саъдий Шерозийнинг шоҳ байтлари, ҳадислар ва тасаввуфга оид ҳикматлар, тиббий тавсиялар мавжудлигини билдирган. Ушбу битиклар «фақир банда Абдураҳмон» томонидан ёзиб қолдирилгани маълум бўлган. Улар ноёб тарихий топилма сифатида масжидда қолдирилган.
Айни пайтда масжид шифтидан топилган ноёб битиклар ҳамда  Қуръон қўлёзмасига оид изланишлар олиб борилмоқда.

                                                                                                   манбаа: azon.uz

Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
Хушхабар: Ўзбекистоннинг катта магистрал йўллари бўйида масжидлар қурилади!
Хушхабар: Ўзбекистоннинг катта магистрал йўллари бўйида масжидлар қурилади!
Ўзбекистон тарихий қадамжолар кўплиги бўйича етакчи 10 мамлакат қаторида туради
Ўзбекистон тарихий қадамжолар кўплиги бўйича етакчи 10 мамлакат қаторида туради
Индонезия уламолари Ўзбекистонга келади
Индонезия уламолари Ўзбекистонга келади
Германияда имомлар тайёрлайдиган коллеж очилди
Германияда имомлар тайёрлайдиган коллеж очилди
Туркия вице-президенти Самарқандни зиёрат қилди
Туркия вице-президенти Самарқандни зиёрат қилди
"Ислом терроризмга қарши" китоби чоп этилди
"Ислом терроризмга қарши" китоби чоп этилди
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Талабалар Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилди
Талабалар Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилди
Имом Бухорий ва Имом Термизий номидаги ислом институтлари ўртасида меморандум имзоланди
Имом Бухорий ва Имом Термизий номидаги ислом институтлари ўртасида меморандум имзоланди
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди
Халқаро нашрда Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Амир Темур ҳақида таҳлилий мақола чоп этилди
Халқаро нашрда Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Амир Темур ҳақида таҳлилий мақола чоп этилди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через