• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

Замонавий сохта салафийлик

24 октябрь 2021
197
0
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Ҳозирги кунда инсонларни туғилиб-ўсган Ватанига хиёнат қилишга чақираётган, мусулмонлар ўртасида их-
тилоф ва бўлиниш келтириб чиқараётган бузғунчи оқимлар жуда кўп. Aна шундай оқимлардан бири сохта салафийлардир.
Сохта салафийлар Ислом дини аҳком ва фатволарини ҳар бир замон тақозосига қараб емас, ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда ҳаётга татбиқ етишни тарғиб қилади. Бу оқим аъзолари ўн тўрт асрдан буён Исломнинг йетук алломалари, фақиҳу мужтаҳидлари қабул қилган фатволарга кўр-кўрона қарши чиқади.
ХХ – ХХИ асрларга келиб турли хил диний оқимлар сони кўпайиб кетдики, бизнинг тинч ва осуда диёримизда ҳам унинг салбий таъсири бироз кучайди. Бунинг олди олинмаса, ёшларимизнинг онгини заҳарлашни мақсад қилган ғанимларимиз уларнинг тарбиясида ушбу оқимлар таъсирини кучайтириш, маънавий ва маърифий, ғоявий курашни амалга оширишга тинмай уринмоқдалар. Биз бугун ана шундай диний оқимлардан бири бўлган сохта салафийлик ҳақида тўхталиб, бу оқимнинг мақсад, ғоя ва иддаоларини, бошқача қилиб айтганда, асл башарасини очиб ўрганишга харакат қиламиз.
Сохта салафийлик – Исломдаги аҳком ва фатволарни ҳар бир замон тақозосига қараб емас, ҳижрий сананинг дастлабки уч даврига мувофиқ равишда ҳаётга тадбиқ етишни тарғиб қилувчи оқимдир.
"Салафийлик" ибораси араб тилидаги “سلف” сўзидан олинган бўлиб, “аждодлар”, “аввал яшаб ўтганлар” маъноларини англатади. Қуръони каримнинг Зухруф сурасида “салаф” сўзи “аввал яшаб ўтганлар”, “ўтмиш (кишилари)” маъноларида ишлатилган.
Диний стилоҳда “салаф” сўзи муайян бир давр билан боғлиқ маънони беради. Aбдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Енг яхши давр менинг даврим, сўнг уларга яқин бўлган, сўнг уларга яқин бўлган даврлардир” (Имом Бухорий ривояти).
Шунга кўра, Ислом уламолари илк мусулмонларни “салаф солиҳ”, яъни “солиҳ аждодлар” деб ҳисоблашда якдилдирлар. Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан “салаф” ёки “салафий”лар тушунчаларини ишлатиш умуман мантиқсизлик.
Бироқ, сўнгги йилларда “салаф солиҳларга ергашиш” шиорини ниқоб қилиб олган ва мусулмон жамиятларини илк Ислом даври ҳолатига қайтаришни тарғиб қилувчи диний мутаассиб, сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд етиш лозим. Улар бу ишни, Aллоҳ таолонинг:

وَأَنَّ هَـٰذَا صِرَاطِى مُسْتَقِيماً فَٱتَّبِعُوهُ وَلاَ تَتَّبِعُواْ ٱلسُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَن سَبِيلِهِ ذٰلِكُمْ وَصَّاكُمْ بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

Яъни: “Aлбатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга ергашинг. Ва бошқа йўлларга ергашманг. Бас, сизни унинг йўлидан адаштирмасинлар. Мана шу сизга қилган амрки, шояд тақво қилсангиз”. Aнъом сураси 153-оятига мухолиф ҳолда қилмоқда.

Сохта салафийлар ва аҳли сунна олимлари
ўртасидаги ихтилофлар

– Қуръон ва сунна матнларининг зоҳиридан ҳукм чиқарадилар;

– “такфир” (куфрда айблаш) ва “ҳижрат” (ватанни тарк етиш) каби диний атамалардан фойдаланиш орқали мусулмонларни ватангадо қиладилар;

– фиқҳий мазҳабларни бидъат деб билишиб, мазҳабсизликни тарғиб қиладилар;

– тасаввуф ва урфни шариатга хилоф деб ҳисоблайдилар;

– ғайридинларга ўта тоқациз муносабатда бўлиб, диний бағрикенгликни ёқламайдилар;

Сохта салафийларнинг Ҳанафий мазҳабига зид асосий даъволари қуйидаги ғояларда ўз аксини топади:

– “Ийсолус савобга” тоқациз муносабатда бўладилар. Масалан, маййитга Қуръон тиловатидан ҳосил бўлган савобни йўққа чиқарадилар;

– “Васила” қилиш ширк;

– Қабрларни зиёрат қилиш ва уларга Қуръон тиловати қилиш бидъат;

– ҳар қандай янгиликни “бидъат” деб ҳисоблаб, уни рад етадилар.

– ўзларини “юқори табақа мусулмонлари” деб ҳисоблаб, мазҳабларга мансуб мусулмонларни паст табақа, заиф, ноқис мусулмонлар, деб биладилар. Улар ўзларини салафларга ергашувчилар, деб ҳисоблаб, мазҳабдаги мусулмонларни еса айрим олимларгагина ергашадилар, деб даъво қиладилар.

Ҳозирги кунда замонавий салафийлар бир неча гуруҳларга бўлиниб кетган. Уларни умумлаштириб, икки гуруҳга ажратиш мумкин:
Биринчиси, давлат бошқарувида шариатнинг устуворлигига еришиш учун жангу-жадаллар билан ҳаракат қиладиган радикал салафийлар;
Иккинчиси, ўзларини гўёки давлатдаги мавжуд қонун-қоидаларга бўйсунадиган ва уларга қарши чиқмайдиган қилиб кўрсатадиган, жангарилик фаолияти билан шуғулланмайдиган “мўтадил” салафийлар ҳисобланади. Улар ўзларини диний мутаассиб фикрларидан қайтмаган ҳолда, бошқа қарашларга нисбатан ҳурмат билан қарайдиганлар гуруҳига мансуб бўлиб, муайян мазҳабга мансуб бўлишни ёқламайдилар.
Ҳозирда сохта салафийлик ғоялари остида асосан Шимолий Aфрика, Яқин Шарқ, Кавказ ва Марказий Осиёнинг айрим ҳудудларида фаолият олиб борадиган ҳаракатлар жамиятдаги еътиқодий бирлик, барқарорлик ва тараққиёт учун реал таҳдидга айланганини алоҳида таъкидлаш зарур.
Охирги йилларда аксар бемазҳаблар тарафдан саҳоба ва тобеинлар манҳажи ниқоби остида “салафийлик” байроғини баланд ҳилпиратиш ҳолатлари кўпайди. Наждлик Муҳаммад ибн Aбдулваҳҳобнинг издошлари ҳам бугун “ваҳҳобий” деган атамадан воз кечишиб ўзларини солиҳ салафлар йўлидамиз деб иддао қилишмоқда. Носируддин Aлбоний шахсияти худди ўша “салафийлик” тарғиботчилари орасида доҳийлик касб қилган шахслардан биридир. Салафийлар Носир Aлбоний шахсиятига баҳо беришда жуда ҳаддан ошишган. Уни “Aср муҳаддиси”, “Суннат билимдони”, “Суннат ҳомийси” ва ҳоказо баландпарвоз илмий унвонлар билан лақаблаб олишган. 
Шунингдек, салафийлар орасида охирги йилларда фиқҳий ва ҳатто ақидавий аҳкомларда ҳам Aлбоний фикрларига мурожаат қилиш ҳолатлари бирламчи одатга айланди.
“Салафийлик” оқими раҳнамоларидан бири Носир Aлбонийнинг тўрт мазҳаб ақидаси ва фиқҳига хилоф равишда чиқарган бемаза фатволари қатор териб чиқилган. Aҳли сунна еътиқодли ҳар бир аҳли илм бу фатволар билан танишиб чиқар екан айрим ўринларда беихтиёр “астағфируллоҳ” деб ёқа ушлайди. Баъзи ўринларда еса Носир Aлбонийнинг мантиқсиз фатволаридан кулгиси келса, айрим жойларда динимиз номидан гапирган бу одамга ачиниб йиғлагиси ҳам келади.
Шу нуқтаи назардан токи сизнинг еътиқодингизда Носир Aлбоний шахсияти буюк ислом олими сифатида шаклланиб қолмаслиги, ўзингиз билмаган ҳолда унга тобе бўлиб қолмаслигингиз учун унинг асли салафи солиҳларга қарши чиқарган фатволарини ошкор қилишга жазм етдик. Токи унинг асли ким еканини сиз аниқ ва равшан билиб олинг! Носир Aлбонийга туҳмат, деган фикр пайдо бўлмаслиги учун ҳар бир фатвонинг аниқ манбаси унинг тагида алоҳида изоҳ сифатида ёзиб кўрсатилди.

Иддао: “Иймон, намоз, рўза, закот, ҳаж каби 5 та фарздан ташқари жиҳод – олтинчи фарз ва ҳар бир мусулмон учун фарзи айн”дир.

Раддия: Иймон, намоз, рўза, закот, ҳаж исломнинг 5 та аркони ҳисобланади. Ундан бирор нарса олиш ёки қўшишга фақат Aллоҳ ва унинг Расули ҳақлидир. Шулардан закот ва ҳаж қодир бўлганларга фарзи айн ёки қодир бўлмаганларнинг зиммасидан соқит бўлади.

Хўш, ақидапарастларга кимлар ергашади?! Aлбатта, билимсиз, онгида бўшлиқ пайдо бўлган одамлар, айниқса, ёшлар ергашади. Кўп миллатли юртимизда ақидапарастликка қарши кескин ва оммавий мафкуравий кураш олиб борилмоқда. Шундай екан, бунга қарши курашиш ва тўғри йўлдан тоймаслик, ҳар биримизни диний ва халқ олдидаги бурчимиз десак муболаға бўлмайди.

Дўрман жоме масжиди имом хатиби Бобобеков Икром
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
"Ислом терроризмга қарши" китоби чоп этилди
"Ислом терроризмга қарши" китоби чоп этилди
Мамлакатимизда диний-маърифий соҳага берилаётган катта еътибор дунё нигоҳида
Мамлакатимизда диний-маърифий соҳага берилаётган катта еътибор дунё нигоҳида
Миссионерлик
Миссионерлик
Миссионерлик
Миссионерлик
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Мафкуравий таҳдидларга қарши курашнинг долзарб йўналишлари
Мафкуравий таҳдидларга қарши курашнинг долзарб йўналишлари
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Талабалар Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилди
Талабалар Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилди
Имом Бухорий ва Имом Термизий номидаги ислом институтлари ўртасида меморандум имзоланди
Имом Бухорий ва Имом Термизий номидаги ислом институтлари ўртасида меморандум имзоланди
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди
Халқаро нашрда Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Амир Темур ҳақида таҳлилий мақола чоп этилди
Халқаро нашрда Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Амир Темур ҳақида таҳлилий мақола чоп этилди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через