• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

Миссионерлик

25 июнь 2021
226
0
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Диёримиз халқи азалдан мусулмончиликда яшаб, ўзи яшаб келган ватанига, динига муҳаббатда бўлганлар. Масалан фарзандлар дунёга келганда қўлоғига азон айтилган, ёшлар оилага қадам қўйганда никоҳ ўқитилган, вафот этганда жаноза намози ўқилган, мусулмончилик урф одатларига, миллий қадриятларга  мувофиқ хаёт кечирганлар. Она ватанига ҳам динимиз кўрсатмалари асосида  ватанни севиб, ардоқлаб келганлар. Бошқа дин вакиллари билан ҳам бағрикенгликда яшаганлар.

        Юқорида зикр қилинган урф одатларимиз, миллий қадриятларимизни истиқлолимизни дастлабки йилларида бу диёр халқидан,  хоссатан ёшларимиз  қалбидан тортиб олиш учун ёвуз кучлар майдонга ташланди ва бу ёвуз кучни бир нечталарини майдонга  чиқаришди ҳам. Шулардан бири “Миссионерлик”дир. Миссионерлик – бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишни англатади.

         Ҳўш,   “миссионер”ларнинг нима зарари бор, деган савол туғилиши мумкин.  Миссионерлик натижасида маълум бир динга эътиқод қилувчилар орасига анъанавий диндан ташқари ўзга дин кириб келади. Унинг ортидан ўзгача дунё қараш, урф-одат ҳам ёйила бошлайди. Бу эса ўз навбатида одамлар ўртасида диний, эътиқодий, ғоявий, фикрий бўлиниш ва қарама-қаршиликни вужудга келтиради. Натижада бир динни иккинчи диндан устун қўйиш бошланади. Бу муносабат оила, қавм-қариндошчилик, қўни-қўшничиликка ҳамда жамият бирдамлигига жиддий салбий таъсир кўрсатади. Бундай бўлиниш одамларнинг хусуматлашиши, жамиятдаги муаммоларни якдил ҳал қилмаслиги, охир-оқибат иқтисодий, ижтимоий, сиёсий соҳаларда ҳам муаммолар бўлишига олиб келади. Уларнинг таъсир доирасига тушганлар   тобеъга айланиб қолади,  уларнинг буйруқлари, кўрсатмаларига сўзсиз итоат қилишлари натижасида разл ишларга ҳам қўл урилади. Умуман олганда, бу услуб давлат ва жамиятни парчалаш, уни таназзулга юз туттириш, маънан қашшоқлаштириш, ўз муаммолари билан машғул қилдириб, мамлакатнинг бошқа муҳим вазифаларидан чалғитишнинг энг яхши воситаларидан ҳисобланади.    

           Шу нуқтаи назардан эслатиб ўтмоқчимиз, Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ   “Бир диний конфессия”даги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-харакатлар (прозелитизм),   шунингдек бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади. Ушбу қоиданинг бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади. 

           Ҳаётда бу масалада кўплаб қонун бузилишлари учраб турибди. Яқинда бир танишим қавму-қариндошлари ўртасида юзага келган бир салбий ҳолатни гапириб берди. Навоий вилоятида туғилган, хозирда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи қариндоши ҳақида шундай дейди. Улар туғилиб ўсган муқаддас жойга яъни қариндошларини кўргани Навоийга келган. Меҳмондорчиликда, дастурхон атрофида ўтирганларида уй эгалари қани дастурхонга марҳамат, ноз-неъматлардан танавул қилингизлар “Бисмиллаҳир рохманир раҳим” деб таклиф қилсалар, улар ўринларидан туриб, бошқа дин вакилларини одатларини бажара бошлабди. Ҳамма қариндошлар бу ҳолатдан хайратга тушдик. Қандайдир бир тушкунлик бизларни ҳурсандчилик оромимизни бўзди. Уларни бу одатларини кўриб миссионерлар тўзоғига тушганлигини ҳис қилдик. Шундан сунг қариндошлар жам бўлган хурсандчилик издиҳоми якун топди ва хулоса қилинди.  Бизлардан ёши каттамиз ўрнидан тўриб, бундан кейин ҳеч ким сизларникига бормайди, сизлар ҳам бизларни хонадонларимизга келманглар деди.  Шундан бери  жигаримиз, қариндошимиз бўлган яқинларим  ҳозиргача   бизникига келмади, бизлар ҳам уларни хонадонига бормадик. 

        Бу биргина салбий ҳолатдир. 

  • Бундай оилалар оила қуришда никоҳ маросими қандай бўлади.
  • Тўй томоша, оилавий тадбирларчи.
  • Вақти келиб  вафот этсачи?.
  • Жаноза намозини ўқитадими?  Йўқ ўқитолмайди.
  • Қандай дафн қилинади? Рухини шод қилиш учун Қуръон тиловати ўқилмайди, хайри эҳсон қилолмайди......

      Юқоридаги ҳолатлар динимиз кўрсатмаларига зиддир. Аслида динимиз   таълимотларида алоҳида  “Қариндошлик ришталарини боғлаш, силаи раҳм” боби ўрин олган. Миссионерликни таъсирида динимиз кўрсатмаларидан юз ўгириш, қариндошлар билан юз кўрмас бўлиши, аҳиллик, ҳамжихатликни кўтарилишини гувоҳи бўлдик. Бундан ташқари бир нечта мисоллар келтириш мумкин. 

           Аллоҳим бизларни юртимизга муҳаббатли,  урф-одатларимизга садоқатли, миллий қадриятларимизни асраб авайлаб   яшашимизни бардавом қилсин.

         

 

Кармана туман “Мавлоно Ориф Деггароний” жоме масжиди имом-хатиби Бобоназаров Сайдулла

Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
Ўзбекистонда ресторан спорти бўйича илк ҳалол чемпионат ўтказилади
Ўзбекистонда ресторан спорти бўйича илк ҳалол чемпионат ўтказилади
"Ислом терроризмга қарши" китоби чоп этилди
"Ислом терроризмга қарши" китоби чоп этилди
Дангасалик мўминга ёд иллат
Дангасалик мўминга ёд иллат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
Шаввол ойининг олти кунлик рўзаси ва унга қандай дуо қилинади?
Шаввол ойининг олти кунлик рўзаси ва унга қандай дуо қилинади?
Неъматларга ношукурлик, уларнинг қадрига етмаслик оқибатлари.
Неъматларга ношукурлик, уларнинг қадрига етмаслик оқибатлари.
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через