• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

Қадр кечаси фазли ҳақида

25 апрель 2022
236
0
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Диёримиз мўмин-мусулмонлари Муборак Рамазон ойини "Раҳмат" даҳаси бўлган биринчи ўн кунликни ва "Мағфират" даҳаси бўлган иккинчи ўн кунликни рўзадорлик ва тоат-ибодатлар билан ўтказиб, мана жаҳаннам оловидан озод бўладиган охирги даҳасида “Лайлатул қадр”, яъни Қадр кечасини топишга катта иштиёқ билан кутиб олишга киришадилар.

Қадр кечаси ва унинг фазилати тўғрисида Аллоҳ таоло Қур’они каримда шундай марҳамат қилади:
“Албатта, Биз уни (Қур’онни “Лавҳул-маҳфуз”дан биринчи осмонга) Қадр кечасида нозил қилдик. (Ей, Муҳаммад!) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир”.
Сура бошдан охиригача муборак Қадр кечасига бағишлангандир. Бу кечада шу йилдан келгуси йилгача бўладиган ишлар, ҳукмлар, ризқлар, ажалларнинг миқдори ўлчанади. Аллоҳ таоло бир йиллик тақдирни фаришталарга билдиради ва бу йил тақдир қилинган нарсаларни уларга ёзиб қўймоқликни амр этади.

“Лайлатул-қадр” сўзининг ма’носи “белгилаш, ўлчаш кечаси”, я’ни йил давомида турли амал, ҳукм, ризқ, тақдир белгиланадиган кеча деган ма’нони билдиради.

Бу муборак кечанинг қадри улуғдир. Қадр сўзи икки хил ма’нода – қадри улуғ, иккинчиси, миқдор, я’ни бандаларнинг тақдирини белгилашдир. Унда инсоният тарихида мисли кўрилмаган бир кеча ҳақида – инсонларга дунё ҳаётидан чин инсоний ҳаёт кечириб ўтиш ё‘л-ё‘риқларини кўрсатиб берадиган сўнгги мукаммал илоҳий дастуруламал бўлмиш Қур’они карим нозил бўла бошлаган ниҳоятда қадрли Қадр кечаси ва унинг фазилатлари ҳақида сўз боради.
Қадр кечаси шарофатли ҳукмлар чиқариш ва ўлчаш-белгилаш, Аллоҳ таоло томонидан ушбу кечада Ўзи ҳоҳлаган кишига ризқ-насиба белгиланиши ва бу ишлар тақсимотини тадбир қилувчи фаришталарига топшириш кечаси бўлгани учун Парвардигор Ўз элчиси э’тиборини шу фазилатли кечага қаратмоқда. Буюк- ватандошимиз аллома Абул Қосим Замахшарий (р.ҳ) айтади: “Бу сурада Аллоҳ таоло Қур’они каримни уч усул билан улуғлаган: биринчиси, Қур’онни нозил этишни фақат Ўзига мансуб қилган, иккинчиси, унинг улуғлиги ва шарафини билдириб, номини очиқ айтмай, ишора билан келтирган, учинчиси, Қур’он нозил қилинган вақтнинг қадрини оширган”.
Аллоҳ таоло мазкур сурада “Қадр кечаси”нинг даражасини баланд қилди. Бунинг асосий сабабларидан бири  бу кечада Қур’они каримнинг нозил бўлганлигидир. 
Пайғамбаримиз (сав) шундай марҳамат қилдилар:
“У зотга ўзларидан олдинги одамларнинг умрлари кўрсатилди. Гўё у зотга умматларининг умрларини қисқа, бошқа умматлар қилган амалларга ета олмайдиган деб билганга ўхшадилар. Шунда Аллоҳ у зотга Лайлатул Қадрни минг ойдан яхши қилиб берди”.

Абу Ҳурайра (рз.)дан ривоят қилинади. Расул акрам (сав):
“Кимики Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача қилган гуноҳлари мағфират қилинур”, - дедилар.
Қадр кечаси Рамазон ойининг нечанчи кечаси эканини Аллоҳ ва Расули томонидан сир тутилган эди. Лекин саҳобалар Расул (а.с.)дан уни аниқлаб айтиб беришларини кўп сўраганларидан кейин дастлаб ойнинг учинчи ўн кунлигида, кейинроқ тоқ кечаларидан излаш кераклиги ҳақида айтганлар. Охири у кечанинг аломатларини айтганларидан сўнг 27 кеча экани ма’лум бўлган (Бағавий тафсири).

Расулуллоҳ (сав) шундай деганлар:
 “Лайлатул Қадр йигирма еттинчи кечададир”, - дедилар”.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий саллолоҳу алайҳи васаллам:
“Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон роʻзасини тутса, оʻтган гуноҳлари магʻфират қилинади. Ким Қадр кечасида иймон билан, савоб умидида қоим боʻлса, оʻтган гуноҳлари магʻфират қилинади”,-дедилар.

Пайгʻамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам Қадр кечасини Рамазоннинг охирги оʻн кунлигидан қидиришимизни тавсия қилганлар. Мана салкам бир ярим минг йилдирки, ислом уммати савоб умидида муборак ойнинг охирги оʻн кунлигидаги тоқ кечаларни, ибодатда бедор, дуою зикрда гʻайратли, китоб оʻқиб, илм-маʼрифат излашда бардавомлик билан оʻтказадилар.
Уламоларимиз Муҳаммад (а.с.) умматига Қадр кечасининг берилиши ва Қадр сурасининг нозил бўлишига оид бир қанча ривоятларни нақл қилишган. Шу жумладан Ибн Касир ўзининг тафсирида Ибн Абу Хотимдан шундай ривоят қилади: Бир куни Пайғамбаримиз (с.а.в.) Бани Исроил пайғамбарларидан Айюб, Закариё, Хузайқил ва Юшаъ ибн Нуҳ алайҳиссаломларни эсладилар. Уларнинг Аллоҳ таолога саксон йил ибодат қилишганини, кўз очиб-юмгунча ҳам осий бўлишмаганини эшитган саҳобалар бундан ғоятда ҳайратландилар. Шунда у зотнинг ҳузурларига Жаброил (а.с.) келди ва: “Умматинг шундай ҳайратландими? Аллоҳ таоло сизларга ундан кўра яхшисини нозил қилди”, деди ва у зотга “Инна анзалнаҳу фи лайлатил Қадр” сурасини ўқиди. Сўнгра: “Бу сенинг умматинг ҳайратланган нарсадан афзалидир, деди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ва у зот билан бирга бўлган барча саҳобийлар ғоят хурсанд бўлишди”.

“Лайлатул Қадр”нинг аломатлариУшбу муборак кечанинг еттита аломати бўлиб, улар қуйидагиларда намоён бўлади:
1. Қадр кечасида сокинлик ҳукм суради. Атроф мусаффо, ёруғ, худди сукунатга ўралган ёғдули ой чарақлаб тургандек бўлади. 
2. Осмондаги юлдузлар учмайди, бошқа жисмлар қалтис ҳаракат қилмайди. Касалликлар пайдо бўлмайди. 
3. Ҳаво мўътадил бўлади, жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам бўлмайди. 
4. Эрталаб қуёш қизариб, тоғарага ўхшаш, ёғдуси жуда заиф бўлиб уфқдан бош кўтаради. Сабаби ўша тун ва кунда кўп фаришталар ерга тушиб-чиқиб туриши оқибатида қуёш нурларини ҳам тўсиб қўяди. 
5. Қадр кечасида ёмғир-қор ёғмайди, ёғса ҳам ўта майин ва ёқимли бўлади. Шўр сувлар чучук бўлади. 
6. Дарахтлар ўз шохларини ерга эгилтириб туради. 
7. Ўша куни шайтонлар чиқишига йул қўйилмайди.

Қуръон нозил бўлган бу кечада дуолар ижобат бўлади, амалларнинг савоби жуда улуғ бўлади. Бу кечада қилинадиган дуо ҳақида ҳадиси шарифларда келган. 
عن عائِشةَ رَضِيَ اللهُ عنها قالت: قلتُ: يا رسولَ اللهِ، أرأيتَ إنْ عَلِمْتُ أيُّ ليلةٍ ليلةُ القَدرِ، ما أقولُ فيها؟ قال: قُولي: اللَّهُمَّ، إنِكَّ عَفُوٌّ تُحِبُّ العَفوَ فاعْفُ عَنِّي
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Эй Расулуллоҳ, агар Қадр кечаси қайси кеча эканини билсам (яъни, қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам), унда нима деб дуо қилай?» дедим. У зот: «Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний» деб айт!» дедилар». Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа, Насоий, Ҳоким, Байҳақий ривоят қилишган.
Дуонинг маъноси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен Афуввсан (гуноҳларни кечирувчи, афв қилувчисан), кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин».  
Аллоҳ таоло бизга раҳм қилсин! Гуноҳларимизни кечирсин! Қадр кечасида ихлос билан ибодат қилиб, гуноҳларимиз кечирилишини насиб этсин!

 Қосим Шайх масжиди имом хатиби: Ҳакимов Бектош

Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
Қуръону Карим ҳақида илмни мустаҳкамлаб...
Қуръону Карим ҳақида илмни мустаҳкамлаб...
ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ
ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ
"Қуръон ва Ҳофиз" – иккинчи халқаро кўргазма шундай номланади
"Қуръон ва Ҳофиз" – иккинчи халқаро кўргазма шундай номланади
Давлат раҳбари томонидан адашганларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатда кечиримлилик тамойили ва унинг аҳамияти
Давлат раҳбари томонидан адашганларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатда кечиримлилик тамойили ва унинг аҳамияти
Муфтий ҳазратлари юрт келажаги ва фарзандлар бахти учун хизмат қиладиган муносиб номзодга овоз бердилар
Муфтий ҳазратлари юрт келажаги ва фарзандлар бахти учун хизмат қиладиган муносиб номзодга овоз бердилар
Шукроналик – Неъматни зиёда  қилади.
Шукроналик – Неъматни зиёда қилади.
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Талабалар Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилди
Талабалар Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилди
Имом Бухорий ва Имом Термизий номидаги ислом институтлари ўртасида меморандум имзоланди
Имом Бухорий ва Имом Термизий номидаги ислом институтлари ўртасида меморандум имзоланди
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди
Халқаро нашрда Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Амир Темур ҳақида таҳлилий мақола чоп этилди
Халқаро нашрда Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Амир Темур ҳақида таҳлилий мақола чоп этилди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через