Гумон имондан айирадими...
Ёмон гумон қилиш жамиятда улкан муаммоларни келтириб чиқаради. Бунинг ечими Қуръон ва Суннатда келган қоида бор, агар унга амал қилинадиган бўлса, руҳониятимиз хотиржамликка чўмади, яқинларимиз қалбида хурсандчилик пайдо бўлиб, одамлар ўртасида меҳр-муҳаббат жўш уради. Агар бу қоидага асосан мусулмон жамияти шакиллантирилса, ҳеч бир душман мусулмонларнинг орасини буза олмайди, чунки уларнинг орасида душманлик бўлмайди, унинг ўрнига мустаҳкам дўстлик ва бир-бирларига муҳаббат бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Яхши гумон қилиш (Аллоҳга) чиройли ибодат қилиш сирасидандир”, деганлар.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг «Ҳужурот» сурасида айтади: «Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир», деган (12 –оят).
Умар розияллоҳу анҳу: «Агар яхшиликка буришнинг бирорта йўли бўлса ҳам, мўмин биродарингдан чиққан сўз ҳақида фақат яхши гумон қил», деган экан.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зинҳор ва зинҳор бадгумон бўлманглар. Чунки бадгумонлик сўзнинг энг ёлғонидир», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар одамларнинг айбини ахтарадиган бўлсанг, уларни бузасан», дедилар».
Ёмон гумондан сақланиш лозим. Ким одамлардан ёмон гумонда бўлса, ўша одам ичи бузуқ бўлади. Мўмин доимо узр истайди, мунофиқ эса айб истайди. Мўмин барча халойиққа нисбатан кўнгли пок бўлади. Мунофиқ эса унинг тескариси бўлади.
Инсон ёмон гумонда болар экан у комил мўмин бўла олмайди, инсон мўмин бўлмагунча эса Жаннатга кира олмайди. Сабаби ёмон гумонлар бизни имонимизни заиф қилиб қўяди. Албатта ислом поклик устига қурилган дин бўлиб, бу поклик қалбдан бошланади.
Қосим Шайх масжиди имом хатиби Ҳакимов Бектош
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:
Izohlar (0)