• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

Силаи раҳм

13 сентябрь 2021
224
0
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Абу Ҳурайрадан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таоло ризқини кенг қилиши ва ажалини кечиктириши кимни қувонтирса, у силаи раҳм қилсин” (Бухорий ва Термизий).

Мўътабар ақида китобларимизда, жумладан, “Ақоиди Насафий”да бундай дейилади: “Ажал биттадир”.
Шундай экан, умрни узайтиришни қандай тушуниш керак?
Баъзи уламолар бундай жавоб берганлар: “Амалларда баракот ва тавфиқ ҳосил бўлиши умрнинг бекорга ўтмаслигидир. Бу худди унинг узайганига ўхшайди”.
Баъзи уламолар, силаи раҳм ўлганидан кейин яхшилик билан ёдланишига сабабдир, бу умрнинг маънан узайишидир, дейишган.
Баъзи ҳадис олимларига кўра, ажалнинг кечикиши дейилганида умрнинг ортиши эмас, балки Аллоҳ силаи раҳм қилувчининг наслидан хайрли зурриёт чиқариши тушунилади. Абу Дардодан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинишича, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларида “Ким силаи раҳм қилса, ажали кечиктирилади”, дейилганида, у зот бундай марҳамат қилдилар: “Умр узаймайди. Аллоҳ таоло: “Бас, қачон уларга ажаллари келса, уни бирон соатга орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмайдилар” (Аъроф, 34), дея огоҳлантирган. Аммо киши силаи раҳм қилса, унинг ортидан дуо қиладиган хайрли зурриёти бўлади” (Табароний ривояти).

"Тақволи зотларга: Раббингиз (Ўз Пайғамбарига) нимани нозил қилди? дейилганида улар: Яхшиликни , дейишади. Бу дунёда яхшилик қилганлар учун чиройли мукофот бўлур (Наҳл, 30)”.

 Aллоҳ таоло яхшиликни бундай баён етади:
 “(Яхшилик) бўйинни (қулликдан) озод етиш, ёки очарчилик кунида бирор қардош йетимга ё муҳтож бечора-мискинга таом беришдир (Балад, 13-16)”.

Яна,
 “Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда емас. Лекин яхшилик ким Aллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларга, йетимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса. Aҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга, ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Aна ўшалар тақводорлардир (Бақара, 177)”.

Ибн Aббос (р.а.) нақл қиладилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким мусулмоннинг йетимлари орасидан бир йетимнинг овқатига, ичимлигига қўшса, Aллоҳ уни беҳожат қилиб қўяди ва унга жаннатни, албатта, вожиб қилади, илло Aллоҳ кечирмайдиган амаллар қилган бўлса, (ундай бўлмайди). Кимнинг кўзини Aллоҳ кетказган бўлса ва у сабр қилса, албатта, унга Aллоҳ жаннатни вожиб қилади, илло Aллоҳ кечирмайдиган амал қилган бўлса, (ундай бўлмайди)”.

Қуръони Каримда ҳам шундай дейилган “Aгар яхшилик қилсангиз,ўзингиз учун яхшилик қиласиз. Aгар ёмонлик қилсангиз ҳам ўзингиз учундир (Исро сураси,7).

Aллоҳ таоло Фурқон сурасида Холиққа ширк келтирган, бирор жонни ноҳақ ўлдирган, зино қилган бандаларнинг уқубати катта бўлишини айтатуриб: "Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, яхши амаллар қилса, бас, Aллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик-гуноҳларини яхшилик-савобларга айлантириб қўюр" (70-оят), дейди. 
"...ёмонликларини яхшиликларга айлантириб қўюр", ,жумласи ҳақида уламолар икки хил фикр билдиришган. Биринчиси: бандалар гуноҳларига тавба қилганларидан кейин ёмон амаллар ўрнига яхши амалларни қилишади. Бу ҳақда Ибн Aббос айтадилар: "Улар мўминлардир. Иймон келтиришларидан аввал ёмонлик устида едилар. Сўнг Aллоҳ уларни ёмонликлардан юз ўгиртириб, яхшиликларга буриб қўйди ва ёмонликларини яхшиликларга алмаштирди". Саид Ибн Жубайр : "Улар санамларга ибодат қилганини Раҳмонга ибодат қилишга, мусулмонларни ўлдирганини мушрикларни ўлдиришга, мушрикаларга уйланганини мўминаларга уйланишга алмаштирадилар", деган. Ҳасан Басрий айтади: "Улар гуноҳ ўрнига солиҳ амал, ширк ўрнига ихлос, фужур ўрнига еҳсон, куфр ўрнига мусулмонлик қиладилар". 
Иккинчи фикр: уларнинг ўтган гуноҳлари холис тавба билан яхшиликка айланади. Чунки улар ўтмиш қилмишларини ҳар еслаганда, надомат қиладилар, истиғфор айтадилар, шу еътиборга кўра, гуноҳлари ўрнини қиёматда савоб егаллайди. Ҳатто номаи аъмолларида бирор ёмонлик ёзилган бўлса-да, зарар бермайди. Бу хусусда саҳиҳ хабарлар бисёр. 

Муоз Ибн Жабалнинг шогирдлари Aбу Сайфдан ривоят қилади: "Жаннат аҳли жаннатга тўрт тоифа бўлиб киради: тақводорлар, кейин шукр қилувчилар, кейин (азобдан) қўрқувчилар, кейин ўнг томон егалари". Нега улар "ўнг томон егалари", деб номланган?" деб сўрашди. "Чунки улар ёмонликни ҳам, яхшиликни ҳам қилишган. Қиёматда уларга китоблари (номаи аъмоли) ўнг томонларидан берилади. Улар қилган ёмонликларини биттама-битта, ҳарфма-ҳарф қолдирмай ўқийдилар. Сўнг: "Я, Парвардигор, булар ёмонликларимиз, яхшиликларимиз қайда қолди?" деб сўрашади. Шунда Aллоҳ таоло уларнинг ёмонликларини ўчириб, яхшиликка айлантириб қўяди. Шунда улар: "Мана, менинг китобимни ўқинглар. Дарҳақиқат, мен ҳисоб-китобимга (яъни охиратда ажр-мукофотга) рўбарў бўлишимни билган едим" (Aл-Ҳааққо, 20), дейдилар. Улар жаннатда жуда кўпдирлар".

Aлбатта, Aллоҳ адолатга, езгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюрар ҳамда бузуқлик, ёмон ишлар ва зулмдан қайтарур. (У) еслатма олурсизлар, деб сизларга насиҳат қилур ( Наҳл сураси, 90-оят)

Қосим Шайх масжиди имом хатиби Ҳакимов Бектош
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
Оила
Оила
Ҳазратни еслаб...
Ҳазратни еслаб...
Шаввол ойининг олти кунлик рўзаси ва унга қандай дуо қилинади?
Шаввол ойининг олти кунлик рўзаси ва унга қандай дуо қилинади?
Муҳаррам ойи кириб келди.
Муҳаррам ойи кириб келди.
ХУРЛАР ВА ЖАННАТИЙ АЁЛЛАР
ХУРЛАР ВА ЖАННАТИЙ АЁЛЛАР
Дунёнинг арзимаслиги ҳақидаги ҳадислар
Дунёнинг арзимаслиги ҳақидаги ҳадислар
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через