Арафа куни фазилатлари
Арафа куни – динимиз комил этилган, неъмат тугал қилинган кун.
“Арафа” арабча сўз бўлиб, у ўзбек тилида "билиш", "таниш" каби маъноларни англатади. Бу ҳақда “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да:“Арафа – (арабча) Макка яқинидаги тоғ номи; билиш, таниш. Қурбон ҳайитидан олдинги кун” деб изоҳланади.
Баъзилар "ҳаж қилувчиларнинг асосий зиёрати Арафот тоғида ўтганлиги ва ана шу куннинг эътиборидан ҳайитдан олдинги кун арафа куни дейилади", дейишади.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:
“Гувоҳ ва гувоҳлик берилувчи билан қасамёд етаман” (“Буруж”сураси, 3-оят).
Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ мазкур оят шарҳида шундай ёзади: “Гувоҳ жума куни, гувоҳлик берилувчи еса, Арафа кунидир. Жума кунининг “гувоҳ” деб аталишининг сабаби шундаки, бу кун инсонларга гувоҳ бо‘либ кириб келади. Арафа куни еса “гувоҳлик берилувчи” деб аталган. Арафа жой номи бо‘либ, инсонлар у ерга гувоҳ сифатида келадилар, Арафа инсонлар олдига келмайди.
Барча дин аҳли Арафа кунини улуг‘лайди, шу боис Аллоҳ таоло бу кунни улуг‘лаб, қасам ичган. Шунингдек, Аллоҳ таоло жума кунни ҳам улуг‘лаб, у билан қасам ичган. Чунки жума мусулмонларнинг байрами.
Ҳар бир диннинг о‘з байрами мавжуд ва улар бу байрамни улуг‘лайдилар. Аллоҳ таоло ҳам мо‘минларни Арафа ва жума кунлари билан сийлаб, бошқа дин вакиллари улуг‘лайдиган кун о‘рнига бу кунларни улуг‘лашга буюрди ва бу икки кун билан қасам ичган”.
Арафа – Аллоҳ қасам ичган кун. “Жуфт ва тоқ (нарсалар) билан қасамёд етаман” (“Фажр” сураси, 3-оят). Ушбу оятдаги “тоқ” со‘зи Зулҳижжа ойининг 9-куни, яʼни Арафа кунини англатади. Шунингдек, Аллоҳ таоло “Буруж” сурасида ҳам Арафа куни билан қасам ичгани юқорида таʼкидланди.
Арафа – Ислом дини камол топган кун. “... Ана, енди бугун, динингизни камолига етказдим, неʼматимни тамомила бердим ва сизлар учун Исломни дин бо‘лишига рози бо‘лдим ...” (“Моида” сураси, 3-оят). Умар розияллоҳу анҳу бу оят ҳақида шундай деган: “Албатта, мен бу оятнинг қайси куни (ва қайси жойда) нозил бо‘лганини биламан. Бу оят нозил бо‘лганида жума куни еди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафотда едилар” (Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ ривояти).
Арафа – байрам куни. Ақаба ибн Омир розияллоҳу анҳу бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ривоятни келтирган: “Арафа куни, Қурбонлик куни ва ташриқ кунлари бизнинг, яʼни аҳли Исломнинг байрамидир. Бу кунлар еб-ичиш (зиёфат қилиш) кунидир” (Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ ривояти).
Арафа – маг‘фират куни. Арафа кунида тутилган ро‘за икки йиллик кичик гуноҳларга каффорат бо‘лиши ҳақида олдинги гулдастамизда баён қилган едик. Шу мазмунда Саҳл ибн Саʼд розияллоҳу анҳу ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ривоятни келтирган: “Ким Арафа куни ро‘за тутса, кетма-кет икки йиллик гуноҳи маг‘фират қилинади” (Имом Табароний раҳимаҳуллоҳ ривояти).
Арафа – минг кунлик ибодат савобига тенг кун. Оиша розияллоҳу анҳо бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят келтирган: “Арафа куни ро‘за тутиш минг кун ро‘за тутиш билан баробар” (Имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳ ривояти).
Арафа – жаҳаннамдан енг ко‘п одам озод бо‘ладиган куни. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақида шундай деганлар: “Аллоҳ бандасини до‘захдан енг ко‘п озод қиладиган кун Арафа кунидир. Албатта, Аллоҳ бандасига яқинлашади. Со‘нг улар билан фаришталарга фахрланиб: “Булар нимани хоҳлашди?”, дейди” (Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ривояти).
Арафа – дуо ва зикр куни. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумо бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят қилади: “Енг яхши дуо – Араф куни қилинган дуо. Мен ва Мендан олдинги Пайг‘амбарлар айтган енг яхши зикр қуйидагидир:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
О‘қилиши: Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул-мулку, валаҳул-ҳамду, ва ҳува ʼала кулли шайин қодийр
Маʼноси: Ёлг‘из Аллоҳдан о‘зга ҳеч бир илоҳ ё‘қ. Унинг ҳеч бир шериги ё‘қ. Мулк фақат Уники, ҳамд фақат Унгагина хос. Ва У барча нарсага Қодир зот
(Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ ривояти).
Арафа – шайтон енг ко‘п озор чекадиган кун. Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу борада шундай ҳадис ривоят қилган: “Шайтон ҳеч қайси кунда Арафа кунида бо‘лганидек хорроқ, маг‘луброқ ва г‘азаблироқ ко‘ринмаган. Бунинг сабаби шуки, (бу кунда) шайтон раҳматнинг нозил бо‘лиши ва Аллоҳнинг катта гуноҳларни кечиришини ко‘ради. Фақат Бадр кунида ко‘рингани бундан мустасно”. Саҳобалар со‘рашди: “Шайтон Бадр куни нимани ко‘рган?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Огоҳ бо‘лингки, албатта, шайтон Бадр куни Жаброил алайҳиссаломнинг фаришталарни тақсимлаётганини ко‘рган”, деб жавоб бердилар” (Имом Молик раҳимаҳуллоҳ ривояти).
Арафа – илоҳий раҳмат ва илоҳий маг‘фират куни. Жобир розияллоҳу анҳу бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадисни ривоят қилган: “Арафа куни бо‘лганида Аллоҳ дунё осмонига тушиб, фаришталар олдида бандалари билан фахрланади ва: “Бандаларимга қаранглар! Улар то‘зиган ва чанг босган ҳамда “Лаббайка”ни баланд овозда айтган ҳолларида узоқ-узоқлардан Мен томон келдилар. Албатта, Мен уларни маг‘фират қилдим”, дейди. Шунда фаришталар: “Ё раббим! Фалончи гуноҳ қилар еди! Фалончи еркак ва фалончи аёл ҳам. (Уларни ҳам маг‘фират қиласанми?)”, деб со‘райдилар. Аллоҳ азза ва жалла: “Уларни ҳам маг‘фират қилдим”, дейди” (Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ ривояти (ал-Мишкот).
Арафа – “ал-Мийсоқ” куни. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Аллоҳ таоло Арафа куни Одам алайҳиссалом зурриётлари билан аҳдлашган. Яʼни, Одам алайҳиссаломнинг пушти камаридан зурриётларини чиқариб, улар билан қуйидагича аҳдлашган: “Раббингиз Одам о‘г‘илларининг беллари дан (пушти камарларидан) зурриётларини (руҳларини) чиқариб олиб, уларни о‘зларига гувоҳ қилиб туриб: “Мен Раббингиз емасманми?” (деди). (Улар): “Ё‘г‘-е! (Раббимизсан!) Гувоҳлик бердик”, дедилар. Қиёмат куни: “Биз бундан г‘офил (бехабар) едик ёки ота-боболаримиз олдиндан мушрик бо‘лганлар. Биз улардан кейин келган зурриёт едик. (О‘ша) ноҳақ кишиларнинг феʼллари сабабли бизни ҳалок қиласанми?”, дейишларини (билганимиз учун шундай қилдик)” (“Аʼроф” сураси, 172-оят)”.
Аллоҳим! Арафа кунининг фазилати, барокати ва раҳматидан бизларни баҳраманд қил! Бу улуг‘ кунни О‘зинг рози бо‘ладиган ҳолда о‘тказишни барчамизга насиб қил!
Қосим Шайх масжиди имом хатиби: Ҳакимов Бектош
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:
Izohlar (0)