• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

Фақиҳлик муҳаддисликдан аълодир

09 август 2022
115
0
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Бугунги кунда динимиз илм фанининг ҳамма соҳаси: тафсир, ҳадис, ақоид, фиқҳ, тасаввуф, ижтимоий одоб-ахлоқ, ислом тарихи, фароиз каби исломий фанларга оид асарларни ўз она тилимизда топиб ўқиш қийин бўлмай қолди. Диний адабиётларни таржима қилишда, она тилимизда диний асар ёзишда марҳум Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг беқиёс хизматини алоҳида тилга олмасдан илож йўқ. Ўзбекистон диний идораси ходимлари тарафдан ҳам жуда яхши диний адабиётлар кундан кунга халқимизга етказиб бериб бориляпти. “Ҳидоят”, “Ислом нури” каби даврий нашрларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Бунинг натижасида халқимизнинг диний савияси кундан-кунга ортиб бормоқда.

Ташқи қиёфасидан ҳамма қатори оддий инсондек туюлсада, лекин анчагина оят-ҳадисларни, кўплаб нозик ақидавий ва фиқҳий масалаларни ўзлаштириб олган одамларни учратиш бугун оддий ҳолга айланиб улгурди. Алҳамдулиллаҳ! Бу қувончли ҳол, албатта… Шу ўринда камина ходимингиз ўзбек тилидаги адабиётлар орқали диний илмини ошириб бораётган илм толибларига муҳим бир маълумотни етказишни лозим деб билдим. У ҳам бўлса, Ислом фиқҳининг ўрни ҳадисшуносликдан юқори экани, фақиҳнинг фикри муҳаддиснинг фатвосидан устун эканидир! Мазҳаб аҳамиятига эътиборсиз ёш толиблар орасида “Расулуллоҳнинг ҳадиси турганда фалончи фақиҳнинг фатвосига бало борми?!…” ва ҳоказо, фуқоҳалар қадрини тушурувчи беодоб гаплар кўпайиб қоляпти. Бу ҳам аслида салафийлар тарафдан халқ орасига суқиб киргизилган фитна. Бунинг ортидан юқорида айтганимиздек фиқҳ ва фуқаҳоларга нисбатан ҳурматсизлик шаклланиб бормоқда. Айниқса ўзларини “аҳли ҳадис” деб таништирувчи мазҳабсизлар орасида бу ҳол кўп учрайди. Уларнинг мазҳаббошимиз имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шаънига ҳурматсизлик билан “Абу Ҳанифа ҳадисни билмасди”, деган бўҳтонлари кишининг энсасини қотиради.

Азизлар! Аслида фақиҳлар муҳаддислардан, фиқҳ илми ҳадисшуносликдан устундир! Ҳадис дунёсида шуҳрати етти иқлимга кетган йирик ҳадисшунос тарихий олим, саноқсиз олимларнинг катта устози имом Аъмаш раҳматуллоҳи алайҳ фуқаҳоларнинг қадри муҳаддисларникидан баланд эканини, ҳадисларнинг асл мазмун-моҳиятини ҳадисшунослардан кўра фақиҳлар теранроқ англашини эътироф этган экан:

1. Имом Аъмаш раҳматуллоҳи алайҳдан бир фиқҳий масалага ечим сўралади. У киши эса: “Бунинг жавобини Нўъмон ибн Собит яхши билади. Уни бу соҳада баракали маълумотга эга, деб биламан”, деб жавоб берган. (ал-Хайрот ал-ҳисан).

2. Бир куни имом Аъмаш Абу Ҳанифага фалон масалада фикрингиз қандай, деб савол қилди. Абу Ҳанифа унга қониқарли жавоб қилди. Аъмаш ҳайрон қолиб: «Буни қаердан биласиз?», деди. У: «Сиз ривоят қилган фалон ҳадисдан», деди. Шунда имом Аъмаш: “Эй фуқаҳолар! Сизлар гўёки табибсизлар! Биз эса оддий доришуносмиз холос!”, дейди. Яъни, биз ҳадисларни ёдлаймиз, уларнинг саҳиҳ ва заифларини ажратамиз. Аммо улардан шаръий масалаларни чиқаришни эса сизлардек уддалай олмаймиз. Худди доришунослар дори воситаларининг таркибини аниқ билсалар-да, аммо қайси дардга даво бўлишини табиблардек яхши билмагани каби. (Китобус-сиқот. Имом Ибн Ҳиббон).

3. Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ айтади: имом Аъмаш мендан бир масала сўради. Унга жавобини батафсил айтиб бердим. У: «Буни нимага асосланиб айтмоқдасан?», деди. Мен: «Сиз ривоят қилган фалон ҳадисга асосан», деб ўша ҳадисни ҳам айтиб бердим. Шунда у: “Эй Яъқуб, мен бу ҳадисни ёд олганимда ҳали сенинг отанг билан онанг бирлашмаган эди. Лекин унинг таъвилини мана бугун сендан англаб етдим”, дейди. (Ахбору Аби Ҳанифа ва асҳобиҳ).

4. Имом Омир аш-Шаъбий айтган экан: “Биз фақиҳ эмасмиз. Балки биз ҳадисларни тинглаб, ёдлаб фақиҳларга етказиб берувчи ровийлармиз холос”. (ат-Тақлидуш-шаръий ва аҳамиятуҳу фил-ислам).

 

✍️ Ҳайбатулло РАШИДОВ - Шўрчи тумани “Толли ота жоме масжиди” имом хатиби
манбаа:muslim.uz
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
"Ҳилол-Нашр” нашриёти Ўзбекистон мусулмонлари идорасига 120 дан ортиқ китобларни тақдим этди
"Ҳилол-Нашр” нашриёти Ўзбекистон мусулмонлари идорасига 120 дан ортиқ китобларни тақдим этди
Ҳазратни еслаб...
Ҳазратни еслаб...
ОЛИЙ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ САНАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ
ОЛИЙ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ САНАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ
Қабул 2021-2022: Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари қайси фанлардан бўлади?
Қабул 2021-2022: Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари қайси фанлардан бўлади?
Мамлакатимизда диний-маърифий соҳага берилаётган катта еътибор дунё нигоҳида
Мамлакатимизда диний-маърифий соҳага берилаётган катта еътибор дунё нигоҳида
Имом ал-Бухорийнинг ҳадис илми тараққиётига қўшган ҳиссаси
Имом ал-Бухорийнинг ҳадис илми тараққиётига қўшган ҳиссаси
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через