Баҳрайн "келажак масжиди" лойиҳасини ишлаб чиқди
Баҳрайн расмийлари ислом меъморчилигини қайта кўриб чиқиб, янги масжид лойиҳасини маъқуллади. Унга кўра, ушбу масжид футуристик услубда барпо этилади, деб ёзади IslamNews.
Лойиҳа меъмори Али Каримийнинг сўзларига кўра, қурилиш қиймати тахминан 700 000 Баҳрайн динорини ташкил этиб, лойиҳа қиймати худди шундай катталикдаги масжидлардан 10-20 фоизга арзон. Чунки масжид гумбази қуёш нурларини яхши ўтказадиган қилиб бунёд этилмоқда. Бу хонақоҳни ёруғ бўлишига хизмат қилиши баробарида электр энергияни тежаш имконини беради. Бундай услуб масжид қурилишида кенг қўлланилмоқда. Шунингдек, масжид лойиҳасида бир қанча янгиликлар қилинганки, бу намозхонлар учун қулайлик яратади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:

Дубайда дунёдаги биринчи экологик хавфсиз масжид очилди

“Қуббатул Ислом” – Бухорода устозлар намозхонлар кўнгилларини шод этишмоқда

Ноёб эко-масжид нуфузли Стирлинг мукофоти рўйхатига киритилди

Хушхабар: Жиззах вилоятидаги халқаро трасса ёқасида “Холид ибн Валид” масжиди очилди (Фотолавҳа)

Хушхабар: юртимизда масжидлар сони 2118 тага етди (Фотолавҳа)

Маккани кўкаламзорлаштириш лойиҳаси ишга туширилди
Izohlar (0)