• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

Андижон ҳилоли (“Девонабой” масжиди)

10 февраль 2023
95
0
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Ўзбекистон масжидлари туркумидан

Бугун юртимизда тарихий обидалар қайта таъмирланиб, муқаддас қадамжолар обод қилинмоқда. Хусусан, Андижон шаҳридаги тарихи бевосита вилоят ўтмиши, қадрияти, аҳоли турмуш тарзи билан чамбарчас боғлиқ бўлган “Девонабой” масжиди ҳам унда олиб борилган қайта қуриш, ободонлаштириш ишлари натижасида янгича қиёфа касб этиб, ҳудудда туризмни ривожлантиришда мақсадларига ҳамоҳанг тарзда қад ростлаб турибди.

Унинг нақшинкор миноралари, замонавий ва Шарқ меъморчилиги уйғунлаштирилган лойиҳа асосида қад ростлаган ҳашаматли биноси, бири-биридан маҳобатли тўртта дарвоза, битта хонақоҳ, кўшк ва айвонлари, муҳташам деворлари шаҳар ҳуснига ярашиб турибди.

Масжиднинг дастлабки биноси 1870 йиллар бошида Қорасувлик катта ер-сув мулкдори Девонабой сармоясига таниқли меъмор уста Исахон лойиҳаси асосида ҳашар йўли билан бунёд этилган.

У нақшинкор хонақоҳ, унча баланд бўлмаган минорадан ташкил топган бўлиб, 1928 йилгача намоз ўқилган. Сўнг ёпиб қўйилади, ҳунармандчилик артеллари ва бошқа турли мақсадларда фойдаланилади.

1950 йилда Марказий Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси ихтиёрига берилиб, вилоятдаги ягона жума намозлари ўқиладиган масжид сифатида фаолият бошлайди. 1982 йилда давлат муҳофазасидаги маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган. 1985 йилги ёнғинда буткул ёниб адо бўлган намозгоҳ тўла қайта тикланди.

Бу даврда масжидга 4 та дарвоза орқали кирилар, хонақоҳ 1 қаватдан иборат, пишиқ ғишт ва ёғоч материалларидан қурилган эди. Масжид 2320 кв.м ер майдонида жойлашган бўлиб, бино ва иншоотлар эгаллаган майдон 1444.61 кв.м ташкил этган эди.

Мустақиллик йилларида (2005-2011й) «Андижон фуқаролойиҳа» институти лойиҳаси билан масжиднинг жанубий қанотига уч қаватдан иборат шарқона миллий меъморчилик анъаналари асосида қадимий кошинкорлик, ҳаттотлик ва ганчкорлик, ёғоч ўймакорлик санъатлари уйғунлигидаги муҳташам маҳобатли обида бунёд этилди. Меъморий обида «Буюк ипак йўли» халқаро сайёҳлик йўналишида жойлашган.

2018 йилда масжид ҳудуди фуқароларнинг розилиги билан турар-жой биноларини кўчириш ҳисобига 17956,23 кв.м гача кенгайтирилди ва хонақоҳ миллий меъморчилик анъаналари асосида қайта таъмирлаш ишлари бошланди.

Ҳозирда хонақоҳнинг биринчи ва иккинчи қаватлари умумий 4996 кв.м.ни ташкил қилади. Масжидни бино қилишда миллий меъморчилик, ҳаттотлик ва ганчкорлик, ёғоч ўймакорлик санъатлари, кошинкорлик услубларидан фойдаланилган. Масжиднинг ички пардозлаш ишларида миллий меъморчилик ва замонавий безаклар билан уйғунлаштирилган.

Масжид қайта таъмирлангандан сўнг 15000дан ортиқ намозхонларни ўз ичига сиғдира оладиган бўлди.

ЎМИ Масжидлар билан ишлаш бўлими
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
Хушхабар! Хива шаҳрида “Абдуқодир бобо” жоме масжиди очилди
Хушхабар! Хива шаҳрида “Абдуқодир бобо” жоме масжиди очилди
Хушхабар: юртимизда масжидлар сони 2118 тага етди (Фотолавҳа)
Хушхабар: юртимизда масжидлар сони 2118 тага етди (Фотолавҳа)
Хушхабар: Ўзбекистоннинг катта магистрал йўллари бўйида масжидлар қурилади!
Хушхабар: Ўзбекистоннинг катта магистрал йўллари бўйида масжидлар қурилади!
Имом Бухорий мажуасида 9200 намозхонни сиғдирадиган масжид қурилади
Имом Бухорий мажуасида 9200 намозхонни сиғдирадиган масжид қурилади
Хушхабар: Жиззах вилоятидаги халқаро трасса ёқасида “Холид ибн Валид” масжиди очилди (Фотолавҳа)
Хушхабар: Жиззах вилоятидаги халқаро трасса ёқасида “Холид ибн Валид” масжиди очилди (Фотолавҳа)
ЯНГИ МАСЖИДДА МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ МИНГЛАБ НАМОЗХОНГА МАВЪИЗА ҚИЛИБ БЕРДИЛАР
ЯНГИ МАСЖИДДА МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ МИНГЛАБ НАМОЗХОНГА МАВЪИЗА ҚИЛИБ БЕРДИЛАР
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Талабалар Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилди
Талабалар Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилди
Имом Бухорий ва Имом Термизий номидаги ислом институтлари ўртасида меморандум имзоланди
Имом Бухорий ва Имом Термизий номидаги ислом институтлари ўртасида меморандум имзоланди
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди
Халқаро нашрда Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Амир Темур ҳақида таҳлилий мақола чоп этилди
Халқаро нашрда Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Амир Темур ҳақида таҳлилий мақола чоп этилди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через