Қуръон ва Суннат мўъжизалари мусобақаси узайтирилди
Мисрнинг Aл-Aзҳар ислом тадқиқот академияси қошидаги Қуръони Карим ва суннати набавия илмий мўъжизалари қўмитаси “Барқарор ривожланишга эришиш учун инсон салоҳиятини оширишда Қуръони Карим ва Суннати набавиянинг мўжизакорлиги” мавзусидаги тадқиқот мусобақасини икки ой муддатга узайтиришга қарор қилди. Кўп сонли иштирокчиларнинг талабларига биноан илмий мавзулардаги тадқиқотларни тақдим этилишининг охирги муддати этиб 30 апрель куни этиб белгиланди.
Ислом тадқиқотлари академиясининг Илмий мўъжизалар қўмитаси ўтган йилнинг декабр ойида танлов ва унинг шартларини эълон қилган эди. Унда танловга тақдим этилган тадқиқот иши араб ёки инглиз тилларида бўлиши, олдин тақдим этилган тадқиқот мавзуларига такрор бўлмаслиги, тадқиқот муаллифининг илмий даражага эга бўлиши, тадқиқот ишининг бошқа мусобақаларга тақдим этилмаган бўлиши талаб қилинган.
Қўмитанинг маълум қилишича, мусобақада биринчи ўрин соҳибига 15 000 фунт стерлинг, иккинчи ўрин соҳибига 10 000 фунт стерлинг ва учинчи ўрин соҳибига 5 000 фунт стерлинг тақдим этилади. Қолган иштирокчилар рағбатлантирувчи мукофот ва ташаккурномалар билан тақдирланадилар.
ЎМИ ходими И.Аҳмедов тайёрлади
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:

Янги китобни Мисрнинг бир йўла учта нашри эътироф этди

Имом Бухорий қаламига мансуб “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” асари қўлёзмаларининг 220 та электрон нусхаси тўпланган

Белорус Республикасида Абу Хафс Умар ибн ан-Насафий илмий меросига бағишланган китоб тақдимоти бўлиб ўтди

“Муснад” асари ўзбек тилига таржима қилинди

Энг кўп қўйилган исм

Халқаро ислом фиқҳи Академиясининг 25-сессиясида Ўзбекистон уламолари ҳам иштирок этмоқда
Izohlar (0)