Хоразмда яна бир масжид қурилиши бошланди
2026 йилнинг илк кунларида Қўшкўпир туманидаги “Ҳазрати Эшон бобо” жоме масжиди қайта қурилиши учун тамал тоши қўйилди.
Юртимизда яна бир масжид қайта барпо этилади, иншааллоҳ. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилоят вакили Хайрулла домла Абдуллаев янги лойиҳада барпо этиладиган масжиднинг пойдеворига эзгу ният ва хайрли дуолар билан тамал тошини қўйди.
Бунёд этилаётган масжид Хоразм меъморчилик анъаналари асосида замонавий талаблар уйғунлигида қурилади. У 700 га яқин намозхонга мўлжалланган.
Тадбирда Қўшкўпир туман ҳокими Шуҳрат Аҳмедов, туман бош имом-хатиби Мансуржон домла Мансуров, имом-хатиблар, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари ва ҳомийлар иштирок этди.




Zamaxshariy.uz
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:
Izohlar (0)
