Боғотда янги қурилган "Мирҳошим бобо" масжиди фойдаланишга топширилди
Боғот туманида янгидан қуриб битказилган "Мирҳошим бобо" жоме масжидининг очилиш маросими ўтказилди. Унда Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев, Боғот тумани бош имом-хатиби Рашидбек домла Эрназаров, мутасаддилар, маҳалла аҳли жам бўлишди.
Қуръони карим тиловатидан сўнг бу масжиднинг то қиёматгача Аллоҳ таолога ибодат қилинадиган, таровеҳлар, хатми Қуръонлар, зикру тасбеҳлар қилинадиган саждагоҳ бўлишини, янги масжид халқимиз эътиқоди, маърифатини мустаҳкамлашда ҳидоят ва зиё маскани бўлиб кўп йиллар mostly қилишини сўраб, бу хайрли ишда кўмакчи бўлган барча эзгу ниятли кишилар ҳақларига дуолар қилинди.
Очилиш маросимидан сўнг янги масжидда илк жума намози адо этилди.
Жума намозидан олдин жомега йиғилган жамоатга “Рамазон – эзгулик ва яхшилик ойи” мавзусида суҳбат қилиб берилди.
Гўзал суҳбат охирида Хайрулла домла Ҳақ таоло барчага икки дунё саодатини насиб қилишини сўраб, элу юртимиз ҳаққига хайрли дуолар қилди.
Zamaxshariy.uz


манбаа:muslim.uzCtrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:
Хушхабар! Хива шаҳрида “Абдуқодир бобо” жоме масжиди очилди
Хушхабар: юртимизда масжидлар сони 2118 тага етди (Фотолавҳа)
“Оқ ота” масжиди очилди
Хушхабар: "Имом Бухорий" масжиди фойдаланишга топширилди!
Хоразмда яна бир масжид қурилиши бошланди
ЯНГИ МАСЖИДДА МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ МИНГЛАБ НАМОЗХОНГА МАВЪИЗА ҚИЛИБ БЕРДИЛАР
Izohlar (0)
