• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

Дангасалик мўминга ёд иллат

16 июнь 2021
216
0
  • 100
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
   Дангасалик кишини айнитади, пароканда қилади. Бу нафақат жисмоний, балки руҳий ҳолатга ҳам алоқадордир. Дангасалик руҳий ҳолат даражасида фаолиятни чекловчи ҳаракатларни келтириб чиқаради. Кишининг мияси биринчи ўринда унинг хавфсизлигини сақлашга шай турган ҳолатда бўлади. Мия енг безарар ҳаракатлар – ҳаракацизлик деб ҳисоблашда нафснинг содиқ дўстидир. Ўсмирлар ва қариялар учун дангасаликка қарши туриш қийинроқ. Чунки ҳар иккала авлодда ҳам ўзига ишончсизлик улкан даражада бўлиб, натижада ўз-ўзини ҳимоя қилиш мақсадида бекорчиликда қотиб қолиш вазияти келиб чиқади. Доимий иш билан банд бўлган одам ўзини «Бўш вақтим бўлганда руҳий тарбия билан шуғулланаман», дея овунтириб юради. Диний соҳада қилишни хоҳлаган нарсаларнинг кўпи «вақт бор бўлганда»га сурилади. Одатда «вақт бор бўлганда»га бажарилиши шарт бўлган фарз амаллар ҳам кириб кетади. «Кейин… қачондир… ҳозир жуда бандман!» – миллионлаб инсонлар шу йўсинда яшайдилар. Хўш, ана ўша «кейин» келганда-чи? Бир еслаб кўринг: бетоб бўлиб қолдингиз, вақтингиз ғич-ғич. Таътилдасиз, ўттиз кун бахтиёр бекорчилик! Сизни ишдан бўшатишди, бошқа ишга жойлашгунингизга қадар вақтингиз бемалол. Хуллас, вақт бор! Уни нимага сарфлайсиз? «Кейин»га қолдирган ишларгами? Ёки диний адабиёт ўқийсизми? Қазо намозлар ўқиб ҳамда рўзаларни тутишга ишлатасизми? Қуръон ёдлайсизми? Ё жуссангизни иссиққина, шамол урмайдиган йерга жойлаштириб, чарчаганингизни, дам олишга муҳтожлигингизни баҳона қиласизми? «Кейинроқ… дам олиб бўлганимда», дейсизми?! Руҳий тарбия фақатгина вақт талаб қиладиган иш емас. Масалан, зикр – уни бошқа ишлар билан ҳам қилса бўладиган енг оддий руҳий меҳнатдир. Зикрни йўлда кетаётиб, овқат маҳалида, кутиш вақтида қилиш мумкин. Шунингдек, салавотлар ва дуолар ҳам шулар қаторидадир. Дангасалик, бепарволик ва бехафсалалик каби иллатларга олиб борувчи энг буюк воситалардандир. Масулиятдан ўзини олиб қочиш, бўйинга (гарданга) олмаслик ва уни хис қилмаслик бу, мажбурият ва вазифаларни бажариш ҳамда амалга ошириш йўлида дангасаликка олиб келади. Шунингдек, масулият деганда фақатгина муайян кишиларни вазифаси деган хатарли тушунчага бориб қолинади. Ваҳоланки инсон унга берилган ҳар бир неъматга нисбатан масул яъни жавобгардир. Албатта, қулоқ, кўз ва дил — ана ўшалар, масъулдирлар. (Исро 36) Бир маънода ҳисоб-китоблидир. Аллоҳ таоло инсониятни амонатдорликка жавобгар қилиб қўйди. Бу борада Қуръони карима шундай дейилади: Албатта, Биз бу омонатни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф қилдик. Бас, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Уни инсон кўтарди. Дарҳақиқат, у ўта золим ва ўта жоҳилдир. (Аҳзоб 72) Дангасалик ­– баданнинг қурби етиб, қалбни рағбат қилмаслигидир. Ожизлик – баданнинг қурби етмасдан, қалбни рағбат қилишидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дангасаликдан паноҳ сўраб ушбу дуони ўқиганлар: “Аллоҳим, Сенинг номинг билан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, мункиллаб қария бўлишдан, бахилликдан, қабр азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ тилайман”. Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кучли мўмин, Aллоҳ таолога кучсиз мўминдан суюклироқдир”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Ушбу ҳадисда дангаса, ғайрациз, заиф мўминдан кўра, жисми бақувват, ҳаракатчан, ибодатда ғайратли мўмин Aллоҳ таолога бандалари ичида севимли еканлиги маълум бўлмоқда. Шу билан бир қаторда, кучли мўминдан мурод – куч-қувватини бекорчи, ўзига ва динига фойда бермайдган ишлар билан машғул бўлмасдан балки, ўзига ва ўзгаларга манфаат берувчи ишлар билан машғул бўлишига ҳам ишорадир. Шундай екан кучли мўмин вақтини қадрлаб, ундан тўғри фойдаланишда ҳарис бўлади. Мисол учун, Aбдуллоҳ бин Aмр розияллоҳу анҳуга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам: “Ҳар бир ойда уч кун рўза тутиш билан кифоялангин”, дедилар. Aбдуллоҳ: “Ё Aллоҳнинг Расули, мен қувватлироқман”, дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам унга Довуд алайҳиссаломнинг тутган (кунора) рўзаларига далолат қилиб, зиёда қилиб бердилар. Ҳадиси қудусийда бундай дейилади: “Бандам унга яхши кўрганим фарз қилган ишларимни қилиш билан менга яқинлашади. Сўнг бандам нафл амалларни қилиш билан яқинлашишда давом етади. Ҳатто мен уни яхши кўраман. Aгар мен уни яхши кўрсам, унинг ешитадиган қулоғига, кўрадиган кўзига ва ушлайдиган қўлига айланаман. Aгар бандам мендан сўраса, албатта, унга сўраган нарсасини бераман, агар паноҳ сўраса, уни паноҳимда асрайман” (Имом Бухорий ривояти). Демак, ушбу ҳадиси қудусийда ҳам барча фарз ва нафл бўлган ибодатларни бажаришда фаол бўлган бандани Aллоҳ севиши ҳамда у билан доимо бирга бўлиши маълум бўлади. Aллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги, дин хизмати ва мўмин-мусулмонлар манфаати йўлида серғайрат бўлувчи севимли бандаларидан қилсин.
            Қосим Шайх масжиди ноиб имоми: Истамжон Ҳамрайев
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
Шаввол ойининг олти кунлик рўзаси ва унга қандай дуо қилинади?
Шаввол ойининг олти кунлик рўзаси ва унга қандай дуо қилинади?
Неъматларга ношукурлик, уларнинг қадрига етмаслик оқибатлари.
Неъматларга ношукурлик, уларнинг қадрига етмаслик оқибатлари.
БАЛОҒАТ ИЛМИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
БАЛОҒАТ ИЛМИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
ҒАЗАБЛАНМА
ҒАЗАБЛАНМА
Ҳақиқий мусулмон билан радикал мусулмоннинг фарқи
Ҳақиқий мусулмон билан радикал мусулмоннинг фарқи
Давлат раҳбари томонидан адашганларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатда кечиримлилик тамойили ва унинг аҳамияти
Давлат раҳбари томонидан адашганларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатда кечиримлилик тамойили ва унинг аҳамияти
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через