ТИЛ ОФАТЛАРИ
Tил инсоннинг энг мукаррам, шу билан бирга, энг хатарли аъзоси ҳамдир. Агар инсон уни яхшиликка ишлатса, улкан ажр-мукофотларга эга бўлади, бордию ёмонликка ишлатса, уни ортидан маломатга қолиши
Инсон тили туфайли турли бало-офатларга учраши сабабидан ахлоқимизда тилга эҳтиёт бўлиш, у туфайли келадига зарар ва кулфатлардан ҳимояланиш буюрилган. Тилни ихтиёрига қўйиб юбориш инсонни ёлғон, ғийбат, чақимчилик, риё, ихтилоф, душманлашув, ахлоқсизлик, фаҳш ишлар ва бошқа турли ёмонликларга олиб боради. Шунинг учун «Ким тилини тийса, нажот топади», дейилган. Тил офатларидан сақланишнинг энг осон йўли турли бемаъни ўтириш-зиёфатлар, ғийбат-хусумат мажлислари, нодон, ахлоқсиз кишилар суҳбати кабилардан узоқроқ юришдир.
Тил офатларининг энг ёмони ёлғон гапириш, ёлғон гувоҳликка ўтишдир. Шу сабабдан одобимизда ёлғон гапиришдан қайтарилган.
Ёлғончиликнинг турлари кўп. Хиёнат - ёлғончиликнинг энг ёмон кўринишидир. Шунингдек, ваъда бериб, унга вафо қилмаслик ҳам ёлғончиликка киради. Ёлғондан гувоҳлик бериш эса жамиятни бузишга, одамларга зулм, жафо етказишга, улар ўртасида адоват ва хусумат туғилишига сабаб бўлади. Хабарларда: «Мунофиқликнинг белгиси учтадир: гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса вафо қилмайди ва омонатга хиёнат қилади», дейилган.
Аҳмад Муҳаммад Турсун
«Сиз қандай яшамоқчисиз?» китобидан.
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:

Дангасалик мўминга ёд иллат

Навоий ижодида ҳадислар ўрни

БАЛОҒАТ ИЛМИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

Шаввол ойининг олти кунлик рўзаси ва унга қандай дуо қилинади?

Неъматларга ношукурлик, уларнинг қадрига етмаслик оқибатлари.

Давлат раҳбари томонидан адашганларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатда кечиримлилик тамойили ва унинг аҳамияти
Izohlar (0)