КЎНГИЛ ОЛИШ
Аллоҳ таоло Каъб розиёллоҳу анҳунинг тавбасини қабул қилди. У Табук ғазотидан ҳеч қандай узрсиз қолган эди. Эллик кунлик машаққатдан сўнг ниҳоят унинг тавбасини Аллоҳ қабул қилди. У билан ҳеч ким гаплашмай қўйган эди. Ҳатто оиласидагилар ҳам у билан гаплашмас, салом берса алик олишдими, йўқми билиб бўлмас эди. Тавбаси қабул бўлганини эшитган Каъб розиёллоҳу анҳу буни аниқлаш учун дарҳол масжидга югурди. Барча саҳобалар бундан хурсанд бўлишди. Аммо биргина Талҳа розиёллоҳу анҳу у томон югуриб бориб уни қучоқлади. Каъб розиёллоҳу анҳу: “Талҳанинг бу ишини ҳеч унута олмайман!”, деган эди.
Буюк қалб эгалари ўзлари сингари кишиларнинг ҳис қилган нарсаларини ҳис қилишади. Уларнинг сўзи, ҳатто кўз ёши ҳам дардманга юпанч бўлади, ярасига малҳам бўлади!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бемор бўлган яҳудийни кўргани борар эдилар.
Абу Бакр розиёллоҳу анҳу кўр кампирнинг уйини супурар, овқатини пишириб берар эдилар.
Умар розиёллоҳу анҳу шаҳардаги оч қолиб ухлай олмаётган болаларга ўз елкаларида бир қоп ун кўтариб бориб уларга едирган эдилар.
Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ вафот қилди. Мискинлар эшиклари олдида қўйиб кетиладиган таомларни ким қўйиб кетаётганини билишмас эди. У зот вафот қилганидан сўнг таом келмай қўйди. Мискинлар билишдики, бу таомларни Абдуллоҳ ибн Муборак қўйиб кетар экан.
Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳнинг энг ашаддий душмани вафот қилди. Шогирдлари ибн Таймия роҳимаҳуллоҳга хушхабар келтиришди. Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ шогирдларидан хафа бўлди ва дарҳол маййитнинг аҳлига бориб таъзия билдириб деди:
“Бизни отангиз деб билинг. Нима керак бўлса бизга айтинг муҳайё қиламиз!”.
Уларнинг ҳаёти ана шундай эди. Аллоҳ улардан рози бўлган бўлсин!
Сийрат китобларида келадики, Оиша онамизга тухмат қилинганда ансорийя аёллардан бири бирор сўз айтмасдан у киши билан йиғлаб ўтирган экан. Оиша онамиз розиёллоҳу анҳо: “Уни ҳеч қачон эсимдан чиқара олмадим”, деган эдилар.
Кармана тумани Дўрман жоме масжиди имом-хатиби И.Бобобеков
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:

Неъматларга ношукурлик, уларнинг қадрига етмаслик оқибатлари.

ҒАЗАБЛАНМА

Шаввол ойининг олти кунлик рўзаси ва унга қандай дуо қилинади?

БАЛОҒАТ ФАНИ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ

РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР 4 КУН ДАМ ОЛАДИ

РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР 4 КУН ДАМ ОЛАДИ
Izohlar (0)