• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

Имомларни ҳақоратлаш - ҳалокатдир

20 август 2021
217
0
  • 100
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
 “Имом” арабча сўз бўлиб, тўғри йўлга бошловчи, олдинда юрувчи, раҳбарлик қилувчи ва пешво каби маъноларни англатади. Имом кишиларни дунё ва охират учун фойдали эзгу амалларга чақирувчи, ҳидоятга етакловчидир. Бу неъматни Аллоҳ Ўзи ҳоҳлаган бандасига беради. Қуръони каримда: “Эсланг, Иброҳимни бир неча сўзлар билан Робби имтиҳон қилганида, уларни мукаммал адо этди. Шунда (Аллоҳ): “Албатта, Мен сени одамларга имом қиламан”, деди”. Ушбу оятдан маълум бўладики, Аллоҳ ҳохлаган бандасини одамларга имом қилиб қўяди ва ҳар қандай кишига ҳам имом деб эргашиб бўлмайди.  
Мана шу ўринда бутун ислом оламида машхур бўлган имомларимиздан Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит ибн Зутий, яъни Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳни илми баракотларида улуғ саҳобалар дуолар бордир.
Ривоят қилишларича Имом Аъзамнинг оталари Собитни болалик чоғларида бобоси ҳазрат Али розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига олиб, унинг ҳаққига дуо қилишларини сўрайди. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу “Аллоҳ таоло бу боланинг ўзига ва зурриётига баракот берсин”,  деб дуо қиладилар.Ушбу дуо шарофатидан Собитнинг зурриётидан Имоми Аъзам машҳурлик касб этди ва бу зотнинг мазҳаблари оламга ёйилиб, шогирд ва эргашувчилари сон-саноқсиз бўлди. Бизни диёрларда яшаган ота-боболаримиз неча асрлардан бери шу имомни яхши кўриб, динимиз йўлида қилган ижтиходларига амал қилиб,   яхшиликда яшаб келдилар ва ҳозирги кунда ҳам мўмин-мусулмонларимиз у кишига муҳаббат қилиб яшаб келмоқдалар. 
Нўъмон ибн Собит кичик ёшида Қуръони каримни ёд олганлар. Етти қоридан бири имоми Осимдан қироатни ўрганганлар. У Ҳаммод ибн Абу Сулаймон, Иброҳим Нахаий ва Шаъбийдек ўз даврининг олимларидан фиқҳ илмини ўрганган. Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Али розияллоҳу анҳуларни фиқҳ илмини эгаллаган Қози Шурайҳ, Алқама ибн Қайс, Масруқ ибн Аждаълар фиқҳини ҳам фойдаланган. Абу Ҳаниқанинг фиқҳий қарашини шаклланишида асосан устозлари Иброҳим Нахаий фиқҳий мактабининг таъсирини кўриш мумкин. 
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг динимизда қилган хизматлари ва ижтиҳодлари мътадиллиги сабабли бутун дунё мусулмонларини яъни аҳли сунна ва жамоа имомлари (Имом Аъзам, Имом Шофеъий, имом Молик, имом Аҳмад ибн Ҳанбал) фиқҳий олимлари ичида ўз ўрнини топган. Бугунги кунда дунё мусулмонлари аҳолисининг 92.5 фоизини суннийлар ташкил қиладиган бўлса, улар мазҳабларимиз бўйича: ҳанафийлар -47 фоизни, шофеъийлар – 21 фоизни, моликийлар – 17 фоизни, ханбалийлар – 7.5 фоизни ташкил қилади.  
Ҳозирги кунда баъзи бир ақли ноқис, адабсизлар ислом динида ўзини илми билан бутун дунёга устозлик қилиб келган имомимиз ҳақида   туҳмат  қилиб келмоқда. Бу шарафсиз ишлари билан диёримизда аҳилликда бир неча асрлардан бери яшаб, динига амал қилиб келаётган мўмин-мусулмонларни тафриқага солиш, аҳиллигини бўзиш учун фитнакарона ишларини олиб бормоқдалар. Биз неча асрлардан бери шу йўлда яшаганмиз, орамизда ихтилоф, фитна бўлмаган. Бугунги кунга келиб мафкуравий хуружлар майдонга чиққан бир пайтда, динимиз душманлари ҳам мўмин-мусулмонларини ўртасида фитна ўруғини тарқатиш учун майдонга чиқди  ва бундай разил ишлардан ўзларини тийиб турмаябди. Савол туғилади; “Мусулмонлар имомини ҳақоратлашга ким журъат қилаолади?”, “яна тахминан 13 асрдан бери   имомлик қилган инсон шаънига?”. 
Бу ишлар орқасидан бошқа мафкура олиб кирилади,  мусулмонлар ўртасида фитна бошланади, мусулмонлар жамоаси иккига бўлинади.  Ва ниҳоят динимиз душманлари ўзимизни қўлимиз билан ўзимизни ҳалокатга ўчратади. Ким бунга рози бўлади. 
   Мана шундай улкан фитналардан бири “Абу Ҳанифа кофир бўлиб ўлганми?”. Бундан оғир жиноят бўлмаса керак. Инсон ақлига сиғмайдиган иш. Бу иш мусулмонни иши деб ҳеч ким ўйламайди. Бу фақат ва фақат динни бўзувчи, фосиқ, дин душманларини ишидир. Албатта, мўмин-мусулмонлар бўндай нопок инсонларни фитна фасодларига ишонмайди. Бир тафаккур қилинг кўрингчи?,   китобларни варақлангчи - дунё оламида ким гувоҳ бўлган экан, “кофир одамга жаноза намози ўқилганлиги”ни?.  Ҳеч ким кўрмаган. Бундан кейин ҳам кўрмайди. Жаноза намози  фақат мўмин-мусулмонларга ўқилади, Аллоҳнинг раҳмати фақат мўмин-мусулмонларга бўлади.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ 767 йили Куфа шаҳрида вафот этганлар. Боғдод шаҳрининг “Аскар Маҳдий” номли мавзеидаги Хайзурон  қабристонинг шарқий томонида дафн этилганлар. Унинг жаноза намозини Ҳасан ибн Аммора имомлигида ўқилган.
 
    Кармана  туман “Мавлоно Ориф Деггароний”
    жоме масжиди имом-хатиби: С.Бобоназаров
 
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
Шукроналик – Неъматни зиёда  қилади.
Шукроналик – Неъматни зиёда қилади.
Муҳаррам ойи кириб келди.
Муҳаррам ойи кириб келди.
Неъматларга ношукурлик, уларнинг қадрига етмаслик оқибатлари.
Неъматларга ношукурлик, уларнинг қадрига етмаслик оқибатлари.
Ашуро куни аҳлига кенглик қилиш ҳадиси ҳақида
Ашуро куни аҳлига кенглик қилиш ҳадиси ҳақида
КЎНГИЛ ОЛИШ
КЎНГИЛ ОЛИШ
ҒАЗАБЛАНМА
ҒАЗАБЛАНМА
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через