• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

ХУРЛАР ВА ЖАННАТИЙ АЁЛЛАР

13 июль 2021
252
0
  • 100
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
   Aллоҳимизга чексиз ҳамдлар бўлсинки бизни инсон қилиб яратди. Бизга неъматларини чексиз ва адоқсиз, кўринадиган ва кўринмайдиган қилиб қўйди. Шу неъматлар ичида мусулмон, солиҳ киши учун Жаннат неъматини, абадий ҳаёт мукофоти ўлароқ тайёрлаб қўйди. Жаннатнинг ичидаги ҳисобсиз неъматлар ичра бизга ҳурларни ҳам тайёрлаб қўйди ва бу ҳурлар ҳақиқий солиҳ, ҳаётини муносиб яшаб ўтган кишиларники еканини дарагини берди. Инсонни бир ишга чорлаш учун унга рағбат қилинади, шу нарса туфайли ўша ишни бажарувчининг ҳам, шижоати ва ғайрати ошади. Мусулмон кишига бериладиган шу каби неъматлар ичида ҳурлар ҳақида ҳам бизга кўпгина далил ва ҳадислар йетиб келгандир. Улардан қуидагиларни оладиган бўлсак:
   Жаннатда Одам алайҳиссалом қизлари бир хил ёшда бўлишлари ва аммо ҳурлар турлича экани, жаннат аҳлининг нафслари қандай хоҳласа, шундай — кичик ёки катта бўлишлари ҳақида хабарлар бор.
   Али розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Албатта, жаннатда ҳурлар йиғилиб, овозларини баланд кўтариб айтадилар — у овозга ўхшашини халойиқ эшитмаган:"Биз абадиймиз, ҳалок бўлмаймиз, ҳузур-ҳаловатдамиз, 
маҳрум бўлмаймиз, рози бўлувчимиз, ғазабланмаймиз. У бизники ва биз уники бўлган кимса нақадар яхши!" дейдилар. Оиша розийаллоҳу анҳо айтадилар: "Қачон ҳурлар мана шу сўзларни айтсалар, дунё аҳлидан бўлган мўмина аёллар уларга: "Биз намоз ўқиганмиз, сизлар ўқимагансизлар, биз рўза тутганмиз, сизлар тутмагансизлар, биз таҳорат олганмиз, сизлар олмагансизлар, биз садақа қилганмиз, сизлар қилмагансизлар", деб жавоб қайтарадилар. Ва дунё аёллари улардан ғолиб келади"
   Муҳаммад ибн Каъб Қуразий айтади: "Аллоҳга қасамки, агар ҳурлардан бири Аршдан ўз билакузугини кўрсатса, билакузугининг нури қуёш ва ойнинг нурини, албатта, ўчиради. Шундай экан, уни таққан ҳурнинг ўзи қандай бўлди?! Аллоҳ таоло ҳурга қандай кийим ва зийнатлар яратса, унинг эгасига ҳам шундайини яратади".
   Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтдилар: "Жаннатда "ийно" деган бир ҳур бор. Юрса, атрофида, ўнг ва сўл тарафида етмиш минг хизматчи бўлади. У: "Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарганлар қаерда?" деб айланиб юради".
   Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо айтдилар: "Жаннатда "лаъба" деб аталувчи ҳур бор. Агар у денгизга туфласа, суви ширин бўлиб кетади. Унинг дудоғига: "Ким мени хоҳласа, Парвардигоримга итоат қилсин", деб ёзиб қўйилган". 
   Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Исро" кечасидаги ҳурларнинг васфини шундай келтирганлар: "Уларнинг бошида юзта соч ўрими, ҳар бир соч ўримининг орасида олтмиш мингта кокил бор, ҳар кокил тўлин ойдан ҳам нурлироқ, бошларига дур ва соф гавҳардан тож кийдирилган. Унинг пешонасига дуру гавҳар билан биринчи сатрда: "бисмиллаҳир роҳманир роҳим" деб, иккинчи сатрда: "Ким мени хоҳласа, Раббимнинг тоатида бўлсин", деб ёзилган. Жаброил алайҳиссалом менга: "Эй Муҳаммад(с.а.в.), бу ва бунга ўхшаганлар сенинг умматинг учун. Хурсанд бўл, эй Муҳаммад(с.а.в.), ва умматингга хушхабар бер ҳамда уларни ғайрат қилишга буюр", деди".
   Абулқосим Хаталий айтади: Ато Салмий Молиқ ибн Динорга: "Бизни шавклантиринг", деди. Молик: "Эй Ато, албатта, жаннатда бир ҳур бор, унинг гўзаллиги билан жаннат аҳли бир-бирларига фахрланадилар. Агар Аллоҳ таоло жаннат аҳлига ўлмасликни ёзмаганида (яъни, 
жаннатда ўлим бўлганида) унинг гўзаллигидан ҳамма ўлиб қолар эди", деди. Муҳаммад ибн Солиҳ дейди: "Ато Моликнинг бу сўзидан кейин (ўша ҳурнинг ишқида) қирқ йил маҳзун ҳолда юрди". 
   Ибн Муборак айтади: Ибн Масъуд розийаллоҳу анҳу айтдилар: "Ҳурларнинг икки болдир суягининг илиги гўшти, суяги ва етмишта безаги ортидан, худди қизил май оқ шишанинг ичида кўриниб тургандек кўриниб туради".
   Ҳаббон ибн Абу Жабала айтади: "Дунё аёлларидан жаннатга кирганлари дунёда қилган 
амаллари сабабли ҳурлардан афзал бўлади". Яна бир ривоятда: "Одам аёллари ҳурлардан етмиш минг баробар афзалроқдир",дейилган.
   Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки аслида биз бу дунёдаги оддийгина тўғри турмуш тарзи учун охиратда шундай аъло неъматларга сазовор бўларканмиз. Биз қиладиган кичик яхшиликларимиз, Aллоҳга итоатимиз, камтар бир қул бўлишимиз билан, бизни яратгам егам шундай олий мукофотлар билан солиҳларни жаннатига киргизади. Инсон бунинг учун шунчаки, тўғри ва ислом ахлоқи буюрган ҳаёт тарзини яшаб ўтмоғи керак холос. Бу албатта ҳақиқий мўмин кишилар учун машаққациз бир ишдир. Aллоҳга бўлган севгимиз бизга ҳар ишни осон қилиб қўяди, шунинг акси ўлароқ бу дунё ҳаётига боғланган киши учун еса бу иш машаққатлидир. Фотима розиаллоҳу анхо айтганларидай: инсон Aллоҳни ақли билан севади! Aйёлларнинг ҳам дунё ҳаётида ислом аҳкомлари билан яшаб ўтиши, уларни чиройи шу даражада бўлган ҳурлардан устун қилиб қўяр екан, Aлбатта қайтишимиз Aллоҳнинг хузурига бўлар екан, биз буни ёдимизда тутиб, шунга яраша умр кечирмоғимиз даркор. Биз учун икки тарафлама хушхабар бордир.

                                                                                    Қосим шайх масжиди имом ноиби: Истамжон Хамрайев
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
БУЮКЛИК ОМИЛИ
БУЮКЛИК ОМИЛИ
ҒАЗАБЛАНМА
ҒАЗАБЛАНМА
Шаввол ойининг олти кунлик рўзаси ва унга қандай дуо қилинади?
Шаввол ойининг олти кунлик рўзаси ва унга қандай дуо қилинади?
Дангасалик мўминга ёд иллат
Дангасалик мўминга ёд иллат
КЎНГИЛ ОЛИШ
КЎНГИЛ ОЛИШ
Неъматларга ношукурлик, уларнинг қадрига етмаслик оқибатлари.
Неъматларга ношукурлик, уларнинг қадрига етмаслик оқибатлари.
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через