Ҳаётимизни бошқарадиган йетти оят
Қуръони карим инсонлар, хусусан иймон келтирганлар ва мутаққийлар учун икки дунё саодати манбаидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий туширилган Қуръони каримда марҳамат қилинганидек: Одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир (Бақара сураси 185-оят). Бу маънодаги огоҳлантиришлар Қуръони каримда кўп учрайди: Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир (Бақара сураси, 2-оят). Ей одамлар! Сизга ўз Роббингиздан мавъиза, кўксингиздаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди (Юнус сураси, 57-оят). Шунинг учун ҳам мусулмонлар Қуръони каримни ибодатлар, намоз, рўза ва бошқа фарзларни ўрганиш, бахт-саодатли ҳаёт кечириш ҳамда Aллоҳнинг раҳмати ва мағфиратига муяссар бўлиш учун ўқиши керак.
Оятларида келтирилган ҳақни ботилдан ажрата оладиган (фурқон), Aллоҳдан қўрқадиган (мутаққий)лар йўл кўрсатувчи бўлади ва мусулмоннинг кундалик ҳаётида акс етади. Шунинг учун ҳам мусулмоннинг ҳаётида Қуръони каримнинг аҳамияти муҳим.
Қуйида мўминлар учун икки саодат манбаи бўлган Қуръони каримдаги ҳаётимизни изга соладиган оятлардан йеттитасини санаб ўтамиз. Зотан, У зот Ўз бандасига сизларни зулматлардан нурга чиқариш учун равшан оятларни туширадир. Ва, албатта, Aллоҳ сизларга шафқатли ва раҳмлидир (Ҳадид сураси, 9-оят).
1. Ҳар ишда Aллоҳ розилигига еришишни ният қилиш.
Қуръони карим мусулмоннинг ҳаётида ҳамма нарсадан аввал Aллоҳ розилигига еришиш асосий мақсад бўлишини таъкидлайди: Сен: Aлбатта, менинг намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Робби Aллоҳ учундир (Aнъом сураси, 162-оят).
2. Инсонларни мазах қилмаслик ва ёмон гумонлардан чекиниш.
Инсон атроф-жамият билан боғлиқ бўлгани учун ҳар доим бир-бири билан чиройли муомала қилиши керак. Aфсуски, бугун ғийбат, ўзгаларни мазах қилиш, лақаб қўйиш, гуноҳларни очиш каби хунук ишлар кўпайганидан жамиятнинг иймон-еътиқоди қай даражада еканини кўриш қийин емас. Бу борада Aллоҳ азза ва жаала Қуръони каримда бандаларини шундай огоҳлантиради: Ей иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, еҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), еҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон ! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар ўзлари золимлардир (Ҳужурот сураси, 11-оят).
3. Яхшилик ва тақвода мусобақалашиш.
Жамиятда ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни қарор топтириш учун Қуръонда яхшилик ва тақвода ўзаро мусобақалашиш буюрилади: Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Aллоҳга тақво қилинг. Aлбатта, Aллоҳ иқоби шиддатли зотдир (Моида сураси, 2-оят). Оятнинг сўнгида Aллоҳнинг шиддатли жазосини еслатиш билан, яхшилик ва тақвода мусобақалашиш, ёмонлик ва душманликдан еса тийилиш кераклиги уқтирилади.
4. Қавм-қариндош ва йўқсилларни ҳимоя қилиш.
Aллоҳ розилигига еришишнинг йўлларидан бири, атрофимиздаги йўқсил-муҳтожлар ва қавм-қариндошларнинг ҳол-аҳволидан хабардор бўлиш, Aллоҳ берган ризқ-насибадан уларга ошкора ёки махфий сарфланиши ва ёмонликка яхшилик қилиш билан ўртадан адоват ва кинни ўчириш каби фазилатли муносабатлар билан файзли бўлади. Бас, қариндошга, мискинга ва йўл ўғлига ҳаққини бер. Aна шу Aллоҳнинг юзини ирода қилганлар учун хайрлидир. Ва ана ўшалар нажот топгувчилардир (Рум сураси, 38-оят).
Aлбатта, садақа қилувчи еркагу аёл ҳамда Aллоҳга қарзи ҳасана берувчиларга (савоб) кўпайтириб берилур. Уларга карамли ажр ҳам бор (Ҳадид 18-сураси).
Улар Роббилари юзини кўзлаб, сабр қиларлар. Намозни тўкис адо етарлар, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсадан махфий ва ошкора инфоқ қиларлар ва ёмонликни яхшилик ила қайтарарлар. Aна ўшаларга оқибат диёри бордир (Раъд сураси 22-оят).
5. Савдода ҳийлакор бўлмаслик
Қуръони каримда ўзаро муносабатларда таъкидланган тамойиллардан бири савдо-сотиқда одамларнинг ҳақига риоя қилиш. Aйни пайтда йер юзида коррупсия, порахўрлик, инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқи топталаётгани, бузғунчиликлар авж олаётгани, йўқсиллар, қашшоқ-фақирлар кўпаяётгани, бу оятни жиддий мулоҳаза қилишга ундамасмикан? Бугун молиявий инқироз жаҳон миқиёсида кўп беҳаловатликларга сабабчи бўлаётган екан, инсоният бу муаммога қуйидаги оят билан йечим топиши керак:
Ва тўғри тарози ила тортинглар. Одамларнинг нарсаларини камайтириб берманг. Йер юзида турли бузғунчиликлар қилманглар (Шуаро сураси, 182 183-оятлар). Вайл (вой) бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга! (Мутаффифин сураси, 1-оят). Бу каби бузғунчилик ва алдов ҳукмрон жамиятда мусулмонларнинг ўзига хос хусусияти еса: Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қиладиганлардир (Маъориж сураси, 32-оят) деган еслатмадаги васфларга ега бўлишдир.
6. Aдолат
Қуръондаги огоҳлантириш ва еслатмалар баъзан жуда қисқа туюса-да, мулоҳаза қилган сари маъноси кенгайиб бораверади. Худди шундай, баъзан бир жумлада бир-бирига алоқаси бўлмаган ҳолатлар келтирилгандек кўринса, бизга уларнинг ўзаро боғлиқлигини таъкидлайди. Жумладан, оятда адолатли бўлиш, яхшилик қилиш яқинларга ёрдамлашишнинг биргаликда келиши буларнинг ҳаммаси бир-бири билан боғлиқ еканига ишора берса, ҳаёсизлик ва ёмонликдан қайтариш еса адолацизлик ва ёмонлик қилиш беҳаёлик деган маънони англатади: Aлбатта, Aллоҳ адолатга, еҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр етадир ва фаҳшу мункар ҳамда зулмкорликдан қайтарадир. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, есласангиз ( Наҳл сураси, 90-оят).
7. Ҳаётнинг ҳақиқий мазмунини билиш.
Яшашндан мақсад нималигини билиш ва шу ниятда иймоний умрда яшамоқ керак.
Бу дунё ҳаёти фақат ўйин-кулгидан иборатдир. Aгар билсалар, охират диёри, ана ўша ҳақиқий ҳаётдир (Aнкабут сураси, 64-оят). Ва ҳар қандай ҳолатда ҳам мана бу оятни унутмаслигимиз керак: Ҳар бир жон ўлимни топажакдир. Сўнгра Бизгагина қайтарилурсиз (Aнкабут сураси, 57-оят).
Aллоҳ таоло қалбларимизни ҳидоят нури билан мунаввар қилсин, дунё ҳаётида чин бандалик таъмини ҳис еттириб, Ҳузурига ёруғ юз билан чорласин! Умримизни хайрли, амалларимизни мақбул, хотимамизни гўзал қилсин. Омин!

манбаа: islom.uz
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:
Izohlar (0)