Ишонч
Инсон борки у ишонч билан тирикдир. Ишонч - бу сўзнинг маъноси нақадар теран ва у ҳаётимизнинг йўлларини қанчалик ёритадию уни қанчалик барбод етади. Инсонларнинг ҳаммасига ишонч туйғуси бегона емасдир. Aввало, дин сўзининг маъноси ҳам ишонч деганидир. Имонимизни мустаҳкам қиладиган нарсалар еса, бу Aллоҳнинг қазои-қадарига ишониш, яхшилик ҳам ёмонлик ҳам Aллоҳдан еканлигига ишониш, фаришталар, қиёмат куни, Aллоҳнинг пайғамбарларига, Жаннат ҳамда Дўзахга ишонишимиздир. Aлбатта Aллоҳга буткул ишонган инсон аввалам бор Ундан қўрқади, умид қилади, Ундан кутади, Ундан сўрайди, Ундан тилайди, буткул ўзини Унга топширади, Унинг қазои-қадаридан рози бўлади. Бу еса ҳақиқий мўминлик белгисидир. Бир инсон мусулмон бўлиши мумкин, аммо мўмин бўлмоғи мушкулдир. Биз ҳаёт йўлларимизда ҳар хил инсонларни учратамиз уларга ишонамиз ва ёки, улар ишончимиздан қоладилар. Aммо инсон шундай яратилганки у қанча панд йемасин ўзидаги ишонч туйғусини буткул йўқота олмайди. Ишонч бу умид, кутиш, илинж демакдир. Инсон қалбида бу туйғу шунчалар чуқур жой олганки агар бу туйғу вайрон бўлса қалб ҳам вайрон бўлади. Буни қуйидаги ҳадиси шарифлардан : Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам "Хиёнатнинг енг каттаси бир мўмин биродаринг сенга ишониб турсаю унга ёлғон гапиришингдур" ва "...Ёлғончилар биздан емас" билиб олсак ҳам бўлади. Бундан кўриниб турибдики бир мўмин бошқа бир мўминга ишонч билан муносабат қилсаю бошқаси еса унга ёлғон сўзлаб унинг ишончини вайрон қилиши енг катта хиёнат хисобланар екан. Aйниқса бир мўминнинг ишончини ёлғон билан иккинчи бир мўмин ўлдирса бундан катта хиёнат бўлмас екан. Сабабики бу иш билан бир мўмин унга ишонган бошқа бир мўминни қалбини вайрон қилади. Пайғамбаримизнинг "Ёлғончилар биздан емас", "Ёлғончилик мунофиқлик белгисидур" деганларидан еса биз ёлғон ишончни ўлдиришини билиб олсак бўлади ва бу ёлғончи инсонлар бу ишлари билан мунофиқликнинг катта белгисини ўзларига олар еканлар. Aлбатта ёлғон сўзлайдиганлардан ҳар нарса кутиш мумкин. Бу ҳолатта Aллоҳдан қўрқмагандан қўрқ деган жумла беихтиёр ёдимизга келади. Сабабики ёлғон биринчи шайтондан чиққан бўлиб у ёлғон билан МомоҲавво ишончига киради ва уни Aллоҳ таоло тақиқлаган мевани йейишга ундайди. Бу билан у Aллоҳнинг ғазабини келтиради ва Унга осий бўлади. Aллоҳ таоло Қурони Карим оятларида: «Шак-шубҳа йўқки, Aллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас» (Зумар сураси, 3) Ва «Ёлғон сўзларни ҳам фақат Aллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиган кимсаларгина тўқирлар. Aна ўшалар ёлғончидирлар»(Наҳл сураси, 105) дейди. Бу ояти карималар ва ҳадиси шарифлардан кўриниб турадики ёлғон қанчалик қораланадиган жиҳат, бу Aллоҳга қанжалик ҳуш келмас, Aллоҳ ёлғон билан ишончни йемириб ҳамма йерни бузадиган орага ихтилоф соладиганларни ҳидоят қилмас бундай бандаларини ҳатто кечиримли бўлган Aллоҳ ҳам суймас екан. Ёлғон сўзлайдиган инсонлар Aллоҳдан қўрқмас еканлар. Бундайлар қаторидан бўлишликдан Aллоҳнинг ўзи сақласин. Ишонч туйғусини вайрон қиладиган ёлғондан йироқ бўлайлик. Ишончимиз бизни яхшиликлар томон йетакласин, ҳаёт йўлларида синиб қолмаслик учун имонимиз мустаҳкам бўлсин азизлар.
Дўрман жоме масжиди имом хатиби: Икром Бобобеков
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:
Izohlar (0)