• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

Сизнинг қаҳрамонингиз ким

22 декабрь 2021
116
0
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Биз ҳаётимиз йўлларида юриб борар эканмиз, синовлардан ўтиш учун кимдандур ибрат ва куч оламиз. Болажонларимизнинг ўзлари ҳавас қиладиган мултфилм ва кинодаги ғайритабиий кучга эга бўлган қаҳрамонлари бор. Болалар ўзлари ҳавас қиладиган қаҳрамонларга тақлид қиладилар, улардек бўлишга ҳаракат қиладилар ва уларнинг ҳаётларида яшашни орзу қиладилар. Бу нарсага уларни ўша қаҳрамонда кўрган ақли, илғорлиги, ғайритабиий кучи ва ҳоказо яхши ҳислатлари ва ҳар томонлама мукаммаллиги сабаб бўлади. Бундай қаҳрамонлар ҳаммамизда ҳам бор. Улғайган кишилар ҳам ўзларининг қаҳрамонларига эга бўлиб, ҳаётда қоқилсалар, у нима қилган бўларди, каби саволни ўзларига берадилар. Хўш, сизнинг қаҳрамонингиз ким? Биз мусулмон одамлар динимиз аҳком ва одобларидан куч оламиз, уларни ҳаётимизга тадбиқ этишга ҳаракат қиламиз. Мусулмон инсон учун қаҳрамон бўла оладиган инсонлар нутқлари, ибратли сўзлари, ёки ҳаёт ёълларидан кичик мисол келтирсам, балки сиз ҳам булар орасида ўз қаҳрамонингизни учратарсиз ва ёки, унга эга бўларсиз.

Абу Бакр Сиддиқнинг р.а. ҳикматли сўзлари.
Авсат ибн Исмоил айтади:"Расулуллоҳ с.а.в. вафотларидан 20 кун ўтиб Абу Бакр р.а. минбарга ҳутба қилиш учун кўтарилдилар.
"Ўтган йили мана шу ўринда,-дедилар у зоти шариф,- Расулуллоҳ с.а.в. турган эдилар". Шу гапни айтиб йиғлаб юбордилар. Сўнг сўзларида давом этиб:"Ей, инсонлар, сиддиқ ростгўйликни маҳкам тутинглар.Чунки сиддиқ яхшилик билан бирга ва у иккаласи жаннатдадир. Ёлғондан сақланинглар, чунки ёлғон фужур билан бирга ва иккаласи жаҳаннамдадир. Аллоҳ азза ва жалладан офият-омонлик тиланглар. Чунки иймондан кейин бандага офиятдан кўра яхшироқ нарса берилмаган.Ўзаро алоқаларингни узманглар, адоватлашманглар, бир-бирларингга ҳасад, ғазаб қилманглар ва Аллоҳнинг оға ини бандалари бўлинглар",дедилар".

Мўминларнинг адолатли амири Умар ибн Ҳаттоб айтадилар:
Мен учун энг севимли киши хатоларимни кўрсатган инсондир. Мен учун энг афзал инсон адолатга зид иш таклиф қилинганида, манфаатли бўлишига қарамасдан, рад эта олган инсондир.

УСМОННИНГ БИРИНЧИ ХУТБАЛАРИ​​​​

Усмон Зиннурайн сайлов тугаб, халифалик мансабига эга бўлганларидан кейин аста минбарга кўтарилиб, одамларга қарата мана бу мазмундаги нутқни сўзладилар:
«Эй одамлар, албатта сизлар ҳозир вақтинчалик кулбадасизлар. Муддатли умрни яшайсизлар. Шундай бўлгач, вақтларингизни иложи борича яхши амаллар қилиш билан ўтказинглар, дунёдан эрталаб келиб, ё пешинда, ё эса кечқурун кетгандек кетасизлар. Огоҳ бўлингларки, дунё кишини алдовчи нарсадур. Сизларни дунёда тирик туришингиз алдаб қўймасун. ОЛЛОҲнинг ёдидан бир нафас ҳам бепарво қилиб қўймасун. Узларингиздан аввалги яшаб ўтган авлодларингиз ҳолидан ибрат олинг. Кейин эса жиддий ҳаракатга тушинг, ғафлат ила азиз умрингизни беҳудаликлар йўлида ўтказиб юборманг. Зотан, амал сиздан ҳаргиз ғолиб қолмагай. Айтингчи, қани бу дунёни азиз кўриб жон-диллари ила меҳр-муҳаббат қўйиб яшаганлар, уларни ҳам дунё ўз оғзидан тупуриб ташладими? Дунёни ОЛЛОҲ қаерга отган бўлса, сизлар ўша ерга етинглар-да, охират ҳастини истайдиган бўлинглар. Зеро, Оллоҳ таоло охират ҳаётини дунё ҳастидан кўра яхшироқ деб таърифлади. Дунё ҳаёти ҳақида шаъни буюк ОЛЛОҲ мана бундай деди: «Дунё ҳаётини уларга зарбулмасал қилиб беринг, у гўёки биз сувни ерга туширдик, кейин у сув ёрдамида ерда ўсимликлар ўсди, кейин эса шамол учирадиган хазонга айланди». ОЛЛОҲ нарсани ўлчовли қилгандур. Моллар ва фарзандлар дунё ҳаётининг бир зийнати холос. Абадии қоладиган яхши амаллар эса ОЛЛОҲ олдида савоби улуғ ва яхшилиги умидлироқ», дея сўзларини тугатдилар.


Ҳазрати Али ибн Абу Толиб ўгитлари

* Ўликларни чиройли (сабр билан) кузатинг.

* Доим умид ва қўрқув ичида бўлинг.

* Узун орзулар охиратни унуттиради. Нафснинг ҳой-ҳавасларига берилиб ухлаш эса кишини ҳақдан узоқлаштиради.

* Ҳаммага салом беринг, сизга берилган саломга муносиб ёки ундан ҳам гўзал алик олинг.

* Яхшилик ва тақво ё‘лида бир-бирингизга ёрдам беринг. Ёмонлик ва ҳақсизлик ё‘лида эса бир-бирингизга ёрдам берманг ва Аллоҳдан қўрқинг. Зеро, Аллоҳнинг азоби чидаб бўлмайдиган даражада оғир ва шиддатлидир.

* Ўзингизни ерга урадиган ҳазил-ҳузулдан йироқ бўлинг.

* Бир-бирингизга жаҳл қил­манг.

* Кучсизга, мазлумга, қарз­дорларга, Аллоҳ ё‘лидагиларга, ё‘лда қол­ганларга, сиздан ёрдам сўраганларга ёрдам кўрсатинг.

* Яширинча садақа беринг, чунки садақа гуноҳ­ларга каффорат бўлади ва Аллоҳ­нинг ғазабини сўн­диради.

* Яхшилик қилинг, чунки яхшилик қилиш ёмон ўлим топишнинг олдини олади ва ёмон йиқилишлардан сақлайди.

* Муттақийларга ва’да қилинган яхшиликларни истанг, чунки Аллоҳ таолонинг ва’даси ва’даларнинг энг тўғрисидир.

* Қалбларга жойлашадиган нарсаларнинг энг хайрлиси имондир.

* Кейинчалик (динга) қўшилган (асли ё‘қ) ҳар бир нарса бид’атдир. У нарсани динига қўшган кимса бид’атчидир. Ким бид’атларга берилса, динини ё‘қотган бўлади.

* Чинакамига зарар кўрган одам динида зарар ва талофат кўрган кимсадир.


Қосим Шайх масжиди ноиб имоми Истамжон Хамраев
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Ҳақиқий мусулмон билан радикал мусулмоннинг фарқи
Ҳақиқий мусулмон билан радикал мусулмоннинг фарқи
Илм-фан ер ҳақидаги ҳадисни тасдиқлайди
Илм-фан ер ҳақидаги ҳадисни тасдиқлайди
Замонавий сохта салафийлик
Замонавий сохта салафийлик
Хиёнат...
Хиёнат...
Исломда илнинг ўрни
Исломда илнинг ўрни
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через