• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

Хиёнат...

17 июль 2021
315
0
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Хиёнат, бу сўз оддийгина вафосизлик белгиси емас, балки бандаликдан тониш фазлидир! Сабаби бирор кимни қалбида хиёнат яшар екан, ўша инсон Aллоҳга ҳам вафосиздир! Инсон Aллоҳ муҳаббати билан содиқ бўлса, у ҳар ишида Aллоҳнинг розилигини истаб ҳаракатланади. Хиёнатнинг турлари кўп, ватанга, дўстга, омонатга, фарзандга, умир йўлдошга, аҳдга ва ҳоказо. Хиёнатлар албатта сабабли, ёки кечирилмас бўлади. Инсонлар аввало хиёнатга олиб борувчи сабаблардан ўзини тиймоғи, ундан қочмоғи зарур. Сабабики бу иш бора-бора уни бандалигини бузади, имонини заифлантириб, инсон қалбини кирлаб қояди. Бизни инсон шаклимизни ўзгартириб, шайтондан қуйироқ аҳволга солиб қўяди ва борар манзилимизни аниқ қилади. Бу синовли ва ўткинчи бўлган қисқа ҳаётимизда хиёнатларга йўл очиш бизни парокандаликка юз тутишимиздир. Ўзимизни жаннатдан маҳрум қилишимиздир, зеро Aллоҳ таоло ўз каломида шундай дейди:
"Ва албатта, Аллоҳ хоинларнинг ишини ўнгламас" (Юсуф сураси 52-оят).
Бу йўлдан қайтиш, унинг сабабларига юзланмаслик, хиёнатни нималигини англаш учун бизга албатта исломий одоб-аҳлоқ, тарбия ёрдамчи бўлади ва бундай инсонга вафо туйғуси, унинг амали жуда осон, бир жўн ишдир. Зеро, Aллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
«Эй мўминлар, Aллоҳ ва Унинг пайғамбарига хиёнат қилмангиз ва билган ҳолларингизда сизларга ишониб берилган нарсаларга (яъни, динга ва бошқа ҳар қандай омонатларга) хиёнат қилмангиз!» (Aнфол сураси, 27).
Бундан кўриниб турадики ўзни таниган инсон, ўз динининг нима еканлигига тушуниб, унинг аҳкомларига риоя етади. Расулини ва Aллоҳни севади, уларга содиқ бўлади, уларга содиқ инсон еса, Aллоҳи буюрган ишни қилади, росули юрга йўлдан юради ва бу йўлда ҳатто, қалбидаги ўйларда ҳам хиёнатга йўл қўймайди. Aллоҳ ҳар биримизни ўзи севган шундай бандалар қаторидан, содиқлар ва сиддиқлар қаторидан қилсин.
Қалбида заррача хиёнатни ўйлаган ва ёки бунга йўл қўядиган инсон ўзини тезда бу ишдан ўнгласин, муқаррар бўлган икки дунё халокатидан қутқарсин. Бунда еса унга авваламбор хиёнат оқибатлари ва унинг икки ҳаётида бўладиган зарарларини ўйлаши, динни нимани буюриб, нимадан қайтарганини билиши, ўрганиши ўша инсонга ёрдам беради. Ҳамманинг ҳам хаётида мусибатлар, синовлар, ички туғёнлар, синишлар бор, ҳар ким ҳам қалби кечинмаларини ёлғиз ўзи яхши англайди. Шу каби биздан ўтадиган кечинмалар хиёнатга, ўзни оқлашга сабаб бўлмасин. Бу ҳаёт йўлларида бизни суяйдиган нарса, бу дунёнинг ўткинчилиги ва биз имтихонли ҳаётда яшашимизни доим ёдда тутишимиздир! Бу ҳақида Росулимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
“Кимки Аллоҳнинг ҳузурида унга нима борлигини билишни истаса, ўзида Аллоҳ учун нима борлигига қарасин”.
Имом Суютий «Жомеъус соғир»да ривоят қилиб, Дорақутнийга нисбат берганлар.
 
Шарҳ: Банда ўзини қайси мавқеъга мос кўрса, Аллоҳ таоло ўша мақомга туширади. Банданинг қалбида Аллоҳнинг манзилати, банда қай даража Аллоҳнинг таниши, маърифати, билиши, Уни олий санаши, Уни улуғлаши қадарича бўлади. Шунингдек, банданинг қалбида Аллоҳдан ҳаё қилиши, Ундан қўрқиши, Унинг амрлари ва қайтариқларини қоим қилишдаги ҳурмати, қалбини хотиржам бўлиши, У Зотга жисми билан, руҳи ва қалби билан таслим бўлмоғи, ишларида Унинг муроқабасини ҳис этиши, Унинг зикрини ўзига лозим тутиши, неъматларига эришиш йўлида машаққатларни кўтариши, маишат роҳатини У учун тарк этишида, У ҳақдаги яхши гумони миқдорича бўлади. 
Худди шунингдек, одамларнинг бу ўриндаги даража ва насибалари юқоридагилардан олган насибалари миқдорича бўлиб, бас, уларнинг насибалари улканроқ даража бўлади, унинг акси бўлса акси қадар бўлади”.
Бундан кўриниб турадики инсон ўзини содиқ мақомидан ҳам, хоин мақомидан ҳам қилиши ўзининг ўзига лойиқ, мос кўрган ишидан экан.

Кармана тумани Хўжа Сабр ота масжиди имом-хатиби М.Рахмонов
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
ТИЛ ОФАТЛАРИ
ТИЛ ОФАТЛАРИ
Дангасалик мўминга ёд иллат
Дангасалик мўминга ёд иллат
ХУРЛАР ВА ЖАННАТИЙ АЁЛЛАР
ХУРЛАР ВА ЖАННАТИЙ АЁЛЛАР
Давлат раҳбари томонидан адашганларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатда кечиримлилик тамойили ва унинг аҳамияти
Давлат раҳбари томонидан адашганларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатда кечиримлилик тамойили ва унинг аҳамияти
КЎНГИЛ ОЛИШ
КЎНГИЛ ОЛИШ
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через