• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

Жаннатга яқинлаштирувчи амал - Силаи раҳм ҳақида

29 апрель 2022
129
0
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Динимиз исломда силаи раҳмга ниҳоят даражада катта э’тибор қилинган бўлиб, кўплаб оят ва ҳадисларда силаи раҳмнинг фазилати, аҳамияти ва зарурати такрор-такрор уқтирилади. Мўминларнинг асосий сифатлари баён қилинган оятларда уларнинг қариндош уруғлар билан алоқани боғлашлари ҳақидаги сифатларига ҳам алоҳида урғу берилади.
Абу Ҳурайрадан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таоло ризқини кенг қилиши ва ажалини кечиктириши кимни қувонтирса, у силаи раҳм қилсин” (Бухорий ва Термизий).
Силаи раҳм дейилганида, қариндошлик алоқаларини мустаҳкамлаш тушунилади. Соддароқ ифодаласак, қавм-қариндош, ёру биродарлар билан ўзаро борди-келдини узиб қўймаслик, доимо қондошлар, айниқса, улар орасидаги бетоблари ва ҳожатмандлари ҳолидан хабар олиш, қўлдан келганича уларнинг оғирини енгил қилиш каби улуғ инсоний фазилатларга силаи раҳм дейилади.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَآتِ ذَا الْقُرْبَىٰ حَقَّهُ وَالْمِسْكِينَ وَابْنَ السَّبِيلِ وَلَا تُبَذِّرْ تَبْذِيرًا
"Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва кўчада қолганга ҳам. Исрофгарчиликка мутлақо ёъл қўйма".
(Исро сураси 26-оят)

Аллоҳ таоло Наҳл сурасининг 90-оятида:
إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُ بِالْعَدْلِ وَالْإِحْسَانِ وَإِيتَاءِ ذِي الْقُرْبَىٰ وَيَنْهَىٰ عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنكَرِ وَالْبَغْيِ ۚ يَعِظُكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ
"Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар ҳамда зулмкорликдан қайтарур. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз", деган. Ояти карималарнинг маъноларидан кўриниб турибтики силайи раҳм вожиб амалдир. Уни боғлаган инсонларга улуғ ажр савоблар, ҳамда силаи раҳмни узувчисига улкан гуноҳ ва маломатлар бордир.

عبد الله بن عمرو بن العاص -رضي الله تعالى عنهما- أن النبي ﷺ قال: ليس الواصل بالمكافِئ، ولكن الواصل الذي إذا قُطعت رحمه وصلها. رواه البخاري
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Силаи раҳм қилувчи берганга яраша қайтарган эмас. Лекин силаи раҳм қилувчи ўзининг силаи раҳми кесилганда уни боғловчидир", дедилар".
(Имом Бухорий ривояти)

Силаи раҳминг кўринишлари:
Қариндошларни зиёрат қилиш
Даъват қилса, ижобат қилиш. Яъни, меҳмонга ёки бирор йиғинга чақирса боришлик
Имконияти етса моддий жиҳатдан ёрдам қилишлик
Имконияти бўлмаса, ҳеч бўлмаганда ширин сўз билан кўнглини олишлик
Бирор бир мусибат етганда ёнида бўлиошлик, хусусан жаноза ва шу каби ишларга қатнашиклик
Касал бўлганда ҳолидан хабар олиш
Салом беришлик

Силаи раҳмнинг фойдалари:
Инсоннинг ризқини кўпайтиради
Атрофдаги инсонларнинг адоватини даф қилади
Умрни узун ва баракали қилади
Аллоҳ таолони рози қилади
Силайи раҳм соҳибини Аллоҳ таоло ва бошқа инсонлар яхши кўради.

Ма’лумки, Аллоҳ таолонинг муқарраб бандалари пайғамбарлар ва авлиёлар ҳам фақирона, оддий ҳаёт кечиришган. Яратган зот хоҳлаган-бандаларини дард билан, бойлик ёки фақирлик билан имтиҳон қилади. Аллоҳ таоло учта улуғ не’матини уч нарса ичига яширган.
- Розилигини ибодатлар ортига ва катта-ю кичик яхши амаллар орасига,
- Қаҳр-ғазабини гуноҳ амаллар ичига,
- Ўзига яқин бўлган бандаларини эса инсонлар орасига беркитди. Шунинг учун барчага бирдек хуш муомалада бўлмоқ зарур. Бирор кишини но ўрин хафа қилиб қўйишдан, қалбига озор етказишдан эҳтиёт бўлиш керак.

Силаи раҳмда ўнта мақталган хислат бор:
1.Аллоҳ таолонинг розилиги бор, чунки Аллоҳ таоло шунга буюради.
2.Мўминларга хурсандчилик етказиш бор – бу ҳақда хабар келган.
3.Силаи раҳм билан фаришталар хурсанд бўладилар.
4.Силаи раҳмда мусулмонларга яхши мақтов бор.
5.Иблисга ғам етказиш бор.
6.Силаи раҳмда умр узаяди.
7.Ризқда барака бўлади.
8.Марҳумлар хурсандлиги бор, чунки ота-она ва боболар ортларида қолганларнинг силаи раҳмидан мамнун бўладилар.
9.Дўстлик кучаяди, чунки бир сабаб билан қавм-қариндошлар тўпланишиб, қувонч ёки ғамда бир-бирларига шерик бўладилар ва бу ҳол уларда дўстликнинг кучайишига сабаб бўлади;
10.Ўлгандан кейин ҳам ажрининг кўпайиши бор. Чунки қариндошлар ортидан дуо қиладилар, ҳамма вақт яхшиликларини эслаб юрадилар.
Силаи раҳм тоатнинг ортиши ва гуноҳларнинг камайишига сабабдир, у орқали банда ўзидан яхши хотира қолдиради ва худди ўлмагандек бандага савоб ёзилиб тураверади. Мўминга асқотадиган нарсалар ичида ўзидан кейин фойдаланиладиган илм, садақаи жория ва солиҳ фарзанд ҳам бор.

Қосим Шайх масжиди имом хатиби: Ҳакимов Бектош
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
Силаи раҳм
Силаи раҳм
Ҳазратни еслаб...
Ҳазратни еслаб...
Муҳаррам ойи кириб келди.
Муҳаррам ойи кириб келди.
Дин насиҳатдир ....
Дин насиҳатдир ....
Оила
Оила
Миссионерлик
Миссионерлик
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через