Диндан нимани ўрганамиз
Ислом диний истилоҳда Аллоҳга таслим бўлиш, буйруқларига итоат қилиш деганидир. Ислом дини Аллоҳнинг бутун инсон ва жинлар учун танлаган, қонун ва низомидир. Аллоҳга таслим бўлган ҳар бир мусулмон бу қонунларга қатъий риоя қилиши ва уни бошқа барча қонунлардан устун деб билиши шартдир. Бу илоҳий қонун инсон ҳаётининг руҳий ва жисмоний барча жабҳаларини қамраб оладиган мукаммал диндир. Бу дин Одам а.с дан тортиб Муҳаммад с.а.в гача ўтган барча пайғамбарларнинг динидир. Ислом инсонларни дунёда ҳам, охиратда ҳам бахтли ҳаёт кечиришлари учун келган. Динимиз бизга аввало покликни, яхшилик, ота-она қадри, қўшничилик одоблари, қариндош уруғлик алоқалари, эр ва хотин муносабати, фарзанд тарбияси, умуман олганда тоғри ҳаёт йулини, бизни биз қиладиган нарсаларни, одобни оргатади. Аслида ҳаётимизга назар солсак эрталаб уйғониб юзни ювиш, овқатдан олдин қўлни ювиш, неъматларни шукрини адо этишни ҳам шу қон-қонимизга сингиб кетган динимиз бизга ота-боболаримиздан мерос қолган ҳолатда ўргатди. Мана шундай оддий нарсалар ҳам бизга ислом дини орқали кириб келгандир. Бунда, балки сизларни ҳаёт юлингизни мустаҳкамлаб, сизларга эслатма бўла оладиган баъзи оят ва ҳадислардан мисол келтирамиз. Гарчи, бу эслатмадан ибрат олсангиз, бизга ҳам савоби тегиб қолар ва сиз учун ҳам фойдали бўлар деган умиддамиз.
مَا أنْزَلَ اللهُ دَاءً إلَّا أَنْزَلَ لَهُ شِفَاءً
(أَخْرَجَهُ الإِمَامُ البُخَارِيُّ)
яъни: “Аллоҳ таоло ҳар бир касалликка шифосини туширгандир” (Имом Бухорий ривояти).
Динимизда инсоннинг жони, эътиқоди, ақли, моли ва обрўсини сақлаш муҳим ўрин тутади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳақда шундай дейдилар:
أَيُّهَا النَّاسُ، إِنَّ دِمَاءَكُمْ وَأَمْوَالَكُمْ وَأَعْرَاضَكُمْ عَلَيْكُمْ حَرَامٌ
яъни: “Ей, одамлар! Қонингиз, молингиз ва обрў-еътиборингиз бир-бирингизга ҳаромдир!”.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг юқоридаги муборак насиҳатларидан хабари ё‘қ баъзи ёшлар ижтимоий тармоқлар орқали тўғри келган кимсани ғийбат ва бўҳтон қилиб, қанчадан-қанча мусулмонларнинг обрўсини тўкиб, гўё ижтимоий тармоқлар орқали ғийбат ва бўҳтон қилишга рухсат бордек, ҳаром иш қилмоқдалар. Ваҳоланки, ғийбат ижтимоий тармоқда бўладими ёки ундан бошқа жойда бўладими, фарқи ё‘қ – ҳаромдир.
قَالَ اَللَّهُ عز وجل: ثَلَاثَةٌ أَنَا خَصْمُهُمْ يَوْمَ اَلْقِيَامَةِ: رَجُلٌ أَعْطَى بِي ثُمَّ غَدَرَ, وَرَجُلٌ بَاعَ حُرًّا فَأَكَلَ ثَمَنَهُ وَرَجُلٌ اِسْتَأْجَرَ أَجِيرًا فَاسْتَوْفَى مِنْهُ وَلَمْ يُعْطِهِ أَجْرَهُ
(رَوَاهُ الإمَامُ مُسْلِمٌ)
яъни: “Аллоҳ таоло айтди: “Мен Қиёмат кунида уч тоифа кишига душманман: (Биринчиси:) менинг номим билан қасам ичиб, сўнг хиёнат қилган киши; (Иккинчиси) ҳур одамни сотиб, пулини еган киши; (Учинчиси:) бир инсонни ишлатиб, ҳақини бермаган кишидир” (Имом Муслим ривоятлари).
﴿عَيْنَانِ لَا تَمَسُّهُمَا النَّارُ: عَيْنٌ بَكَتْ مِنْ خَشْيَةِ اللهِ وَعَيْنٌ بَاتَتْ تَحْرُسُ فِي سَبِيلِ اللهِ
(رواه الإمام الترمذي)
яъни: “Икки кўз эгасини дўзах оташи куйдирмас: бири – Аллоҳнинг азобидан қўрқиб йиғлаган кўз, иккинчиси – Аллоҳ ё‘лида қўриқчилик қилиб бедор бўлган кўз” (Имом Термизий ривоятлари).
وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آدَمَ وَحَمَلْنَاهُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَرَزَقْنَاهُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَفَضَّلْنَاهُمْ عَلَى كَثِيرٍ مِمَّنْ خَلَقْنَا تَفْضِيلًا
яъни: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро сураси 70-оят).
“Қандай яхши амал қилсангиз, албатта Аллоҳ билади” (Бақара сураси, 197-оят)
“Бас, ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида) зарра мисқолича яхшилик қилса, (Қиёмат куни) ўшани кўрур” (Залзала сураси, 7-оят)
Қосим Шайх масжиди ноиб имоми Истамжон Ҳамраев
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:
Izohlar (0)