«Қувайт исломий билимлар хайрия ташкилоти» раиси юртимиз меҳмони
Бугун, 2023 йил 5 сентябрь куни «Қувайт исломий билимлар хайрия ташкилоти» раиси шайх Абдуроҳман ал-Маътуқ, Али ал-Кандарий, Муҳаммад ал-Фаҳд ва Саудия Арабистонидан шайх Умар Абдуроҳман юртимизга ташриф буюрдилар. Меҳмонларни «Hilol-nashr» матбаа-нашриёти раҳбари, устоз Исмоилжон Муҳаммад Содиқ мамнуният ила кутиб олдилар.
Даставвал азиз меҳмонлар «Hilol-nashr» матбаа-нашриётининг бош дўконига ташриф буюриб, у ердаги диний-маърифий, адабий бадиий асарлар билан яқиндан танишдилар. Сўнгра Islom.uz порталининг иш фаолияти ва Hilol Media маркази, хусусан, тасвирга олиш майдончаси, овоз ёзиш студияси ҳамда бошқа жараёнларни кўздан кечирдилар. Ташриф асносида Исмоилжон домла меҳмонларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўлларидан ҳикоя қилувчи «Исломга бағишланган умр» ҳужжатли фильми ҳақида қисқача маълумотлар бериб ўтдилар.
Шундай сўнг муҳтарам меҳмонлар фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан асос солинган «Hilol-nashr» матбаа-нашриётининг босмахонасига қадам ранжида айлаб, бу ердаги китобларнинг чоп этилишига бевосита гувоҳ бўлиб, қалбларидаги илиқ таассуротларини изҳор этдилар.
Юртимизга ташриф буюрган азиз меҳмонлар портал, нашриёт, китоб дўкони, босмахона ходимларининг самимий ва илиқ муносабатидан миннатдор бўлиб, бундай эътибор учун барчага ташаккур билдирдилар.
манбаа: muslim.uz
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:

Юртимиз алломалари довруғини дунёга таратишга хизмат қиладиган асар тақдимоти

Шайх Ёсир Абдулбосит юртимизга ташриф буюрди

Ислом тараққиёт банки вакиллари билан мулоқот ўтказилди

"Ҳилол-Нашр” нашриёти Ўзбекистон мусулмонлари идорасига 120 дан ортиқ китобларни тақдим этди

Муфтий ҳазрат “Вақф” фонди меҳмонхонаси фаолияти билан танишдилар

Араб давлатлари уюшмаси вакиллари Ҳадис илми мактабига ташриф буюрди
Izohlar (0)