Қадр сурасининг эъжози
Қадр кечаси ва ундаги ҳикматли ишлар Қуърони каримда алоҳида битта сурада баён қилинган бўлиб, бу сурада Қуърони каримнинг нозил бўлиш тарихи ва у нозил бўла бошлаган кечанинг фазилатлари баён қилинган.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
1. Албатта, Биз у (Қурʼон)ни Қадр кечасида нозил қилдик.
2. (Ей, Муҳаммад,) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?!
3. Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. Изоҳ: Бу улугʻ кеча Рамазон ойининг 27-кечаси эканига далолат қиладиган ҳадис ва ривоятлар коʻпдир.
4. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар.
5. У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир.
Барчамизга ма`лумки, Қадр сураси Қур`оннинг нозил бо`лиши, Қадр кечаси ҳақидадир. Барча сураларда бо`лганидек, ушбу сурада ҳам э`жоз (ақлни лол қилиб, ожиз қолдирувчи нарса) бордир. Бу э`жоз шундан иборатки, ушбу сура Қур`оннинг жуз`ларига, сураларнинг ададига ишора қилади:
Қадр сурасидаги ҳарфларнинг сони 114 та бо`либ, Қур`они Каримдаги суралар сони ҳам 114 тадир. Қадр сурасидаги калималарнинг сони 30 та бо`либ, Қур`оннинг жуз`лари 30 тадир.
Қадр сураси (арабча: سورة القدر, номининг маʼноси — Қадрли (кеча) — Қурʼоннинг 97-сураси. Маккий суралардан бири, 5 оятдан иборат. Бу сура Қурʼоннинг 598-саҳифасида ва 30-жузида жойлашган. 25-боʻлиб нозил боʻлган. Қадр соʻзининг турлича маʼнолари бор. Жумладан қадр-қиммат, оʻлчов, миқдор. Бу ерда буларнинг ҳар бири тоʻгʻри келаверади. Зеро, бу кечанинг қадр-қиммати минг ойдан улугʻлиги ва бу кечада бир йиллик ишлар оʻлчаниб, режалаштирилиши бунга далил боʻла олади.
Сурада Қадр кечасининг ўзига хос фазилатлари баён қилинган. Бу кечанинг "Лайлатул қадр" яъни Қадр кечаси деб номланиши умумий тўрт хил маънога далолат қилади:
1. Ҳукм чиқариладиган кеча. Яъни бу кечада то келгуси Қадр кечасигача бутун йил давомида бўладиган ишларга ҳукм чиқарилади.
2. Аллоҳ таолонинг ҳузурида қадрли, мартабали кеча. Зеро қадр ва мартаба улуғ нарсаларга нисбатан ишлатилади.
3. Муборак кеча. Яъни бандаларига Аллоҳ таолонинг раҳматлари ёғилиб, У зотнинг марҳаматига сазовор бўладиган кеча.
4. Саодатли кеча. Яъни ибодатлар кўплаб адо этиладиган, саодатли кеча.
Дўрман жоме масжиди имом хатиби: Бобобеков Икром
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:
Izohlar (0)