• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

Муҳаррам ойи ва Ашуро куни

30 июль 2022
131
0
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бо‘лсин.
Пайг‘амбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бо‘лсин.

Муҳаррам ойи рамазон ойидан кейин турадиган енг ҳурматли ойдир. Бу ой ҳижрий сананинг бошланиш ойидир. Динимизда бу ой уруш ҳаром қилинган ойлардан бири ҳисобланади. Ашуро куни еса муҳаррам ойининг о‘нинчи кунидир. Пайг‘амбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда ро‘за тутишга тарг‘иб қилганлар.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Ей Аллоҳнинг Расули, Рамазондан кейин қайси ойда ро‘за тутишимга буюрасиз», деди. Шунда у зот: «Агар Рамазондан кейин ро‘за тутмоқчи бо‘лсанг, муҳаррам ойида тутгин. Чунки у Аллоҳнинг ойидир, унда бир қавмнинг тавбасини қабул қилган яна бошқа қавмларнинг ҳам тавбасини қилади», деб жавоб бердилар».

Имом Термизий ривоят қилган.
Муҳаррам ойи ҳижрий – қамарий тақвим бо‘йича йилнинг биринчи ойидир. Биринчи Муҳаррам янги йилнинг бошланиш кунидир. Одатда мусулмонлар бир-бирларини бу муносабат билан табрик етадилар.
Луг‘атда «муҳаррам» со‘зи, ҳурматланган, ҳаром қилинган, улуг‘ланган ма’ноларини англатади. 

Дарҳақиқат, Муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган то‘рт ойдан биридир. Бундан ортиқ ҳурмат бо‘лиши мумкинми? Бу ойни Аллоҳнинг ойи, деб номланади, бундан ортиқ улуг‘лаш бо‘лиши мумкинми? 
Аллоҳ таоло «Тавба» сурасида:

«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни о‘н икки ой қилиб белгиланган. Улардан то‘рттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу то‘г‘ри диндир. У(ой)ларда о‘зингизга зулм қилманг», деган (36-оят).

Ушбу ояти карима ойларнинг ҳисоби, табиий равишда, Аллоҳ осмонлару ерни яратган пайтдаёқ, уларнинг ҳаракатига бог‘лиқ қилиниб о‘н икки етиб белгиланганлигини баён қилмоқда.
Муфассирлар "Бас, у ойларда о‘з жонларингизга зулм қилмангиз!" ояти каримасига: "Бу ойларда гуноҳ ишларни қилмангиз, уларнинг ҳурматини бузмангиз, уларда ҳаром қилинган ишларни ҳалол қилиб олмангиз, акс ҳолда о‘зларингизга зулм қилган бо‘ласизлар", – дея ма’но берадилар. Гарчи гуноҳу ма’сиятлар ҳар қандай вақтда ҳам ҳаром ва қабиҳ саналса-да, аммо мазкур то‘рт ойнинг зиёда ҳурмати туфайли уларда содир қилинган гуноҳларнинг жазоси, даҳшати ва қабоҳати бошқа ойлардагидан ко‘ра шиддатлироқ бо‘лади. 
    Ушбу ойлар Аллоҳ таоло томонидан танлаб олинган сара ойлар сирасига киради. Уларда қон то‘киш, уруш-юришлар қилиш Иброҳим алайҳиссалом даврларидан бери ҳаромдир. Имом Табарий юқорида келтирилган ояти кариманинг тафсирида Қатода раҳимаҳуллоҳдан қуйидаги со‘зларни нақл қиладилар: "Дарҳақиқат Аллоҳ таоло О‘зининг махлуқотларидан енг сара ва мумтозларини танлаб олди. Малоикалардан ҳам одамийлардан ҳам енг афзалларини елчиликка саралаб олди. Каломдан О‘зининг зикрини олий қилиб сайлади. Замин юзидан масжидларни ортиқ қилди. Ойлардан рамазонни ва уруш ҳаром қилинган ойларни танлаб олди. Кунлар ичидан жум’а кунини муфаззал қилди. Барча тунлардан Қадр тунини афзал етди. Бас, Аллоҳ улуг‘лаган нарсаларни сиз ҳам улуг‘ланг! Зеро, ақл ва идрок соҳиблари қошида нарсаларнинг улуг‘лиги уларнинг Аллоҳ томонидан улуг‘ланишига ко‘радир" (Табарий тафсири, Тавба сураси, 36-оят).
 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар (ма’носи): "Рамазондан кейин ро‘заларнинг енг афзали Аллоҳнинг муҳаррам ойи(да тутилган ро‘за)дир, фарз намозидан кейинги енг афзал намоз еса тунги намоз – таҳажжуд намозидир" (Саҳиҳи Муслим, 1163-ҳадис).

Ашуро куни аҳлига кенглик қилиш

Абу Ҳурайра розияллоҳуанҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади», дедилар».
Имом Байҳақий ривоят қилган.

Имом Ҳофиз Суютий бу ҳадисни саҳиҳ деган.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро куни аҳли-аёлига нафақада кенгчилик қилса, Аллоҳ унга йилнинг қолганини кенг қилади», - дедилар.
Имом Розий ривоят қилган.

Аллоҳ таоло барчамизга бу ойни фазилатларидан баҳраманд бўлмоқликни насиб айласин. Ҳар биримизни амал қилувчи мусулмонлардан қилиб, Жаннати-Фирдавсийсига лойиқ қилсин!

Қосим Шайх масжиди имом хатиби Ҳакимов Бектош 
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
Муҳаррам ойи кириб келди.
Муҳаррам ойи кириб келди.
Шаъбон ойи фазилати
Шаъбон ойи фазилати
Шаввол ойининг олти кунлик рўзаси ва унга қандай дуо қилинади?
Шаввол ойининг олти кунлик рўзаси ва унга қандай дуо қилинади?
Ашуро куни аҳлига кенглик қилиш ҳадиси ҳақида
Ашуро куни аҳлига кенглик қилиш ҳадиси ҳақида
Арафа куни фазилатлари
Арафа куни фазилатлари
Жумъа муборак азиз диндошим
Жумъа муборак азиз диндошим
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через