• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

Севги, муҳаббат... шариатда мумкинми?

12 август 2022
124
0
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

Савол:

Севиш ва муҳаббат қўйиш шариатда ҳаром саналадими?

Жавоб:

Муҳаббат исломда шарафланади ва унга чақирилади. Аллоҳ таоло айтади: "Одамлар ичида Аллоҳдан ўзга тенгдошларни тутадиганлар ва уларни Аллоҳни севгандек севадиганлар бор. Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир" ("Бақара" сураси, 165-оят).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят этилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Аллоҳ таоло Қиёмат куни дейди: "Менинг Жалолим-Буюклигим йўлида бир-бирини севганлар қаерда? Бугун мен уларни, Менинг соямдан бошқа соя йўқ бу кунда, Ўз соям билан соялантираман!" Яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят этилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, то иймон келтирмагунча жаннатга кирмайсизлар. То бир-бирингизни севмагунча иймон келтирмайсизлар. Агар уни қилсангиз бир-бирингизни севиб қоладиган амални кўрсатайми? Ўрталарингда саломни ёйинглар!". Мазкур икки ҳадисни имом Муслим ривоят қилганлар.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят этилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Аллоҳ азза ва жалла дейди: "Менинг Жалолим-Буюклигим йўлида бир-бирини севганлар учун нурдан бўлган минбарлар бор.  Уларга пайғамбарлар ва шаҳидлар ҳавас қиладилар". Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис, деганлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят этилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Аллоҳ таолони, сизга неъматларидан едириб қўйгани учун севинг! Мени Аллоҳнинг муҳаббати сабабидан севинг ва аҳли байтимни эса менга қўйган муҳаббатингиз учун севинг!" Термизий ривоятлари.
Мусулмон Аллоҳ яратган ҳамма нарсани севади. Қаерда бўлмасин, гўзаллик кўради. Қандай қилиб бўлмасин, муҳаббатни тарқатади. У одамларга раҳмат ўлароқ яхшилик қилади, меҳрибонлик қилади ва уларга эзгулик соғинади. Бунда улар Аллоҳ таоло: "Биз сизни оламларга раҳмат ўлароқ юбордик" ("Анбиё" сураси, 107-оят) ва "Албатта сиз гўзал хулқ узрасиз" ("Қалам" сураси, 4-оят) дея тавсифлаган Пайғамбарлари Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишади.

Демак севги ва муҳаббат ҳаром ҳисобланмайди. Илло бу покиза ва юксак маъно билан севги-муҳаббат даъвоси ила икки жинс орасида жорий бўлган ҳаром алоқалар, шаҳват ортидан кўрларча эргашишлар ва жасад лаззати ортидан ҳарсиллаб чопишлар орасини аралаштириб юбориш жоиз эмас. Буни шариат ҳаром қилган. Шариат нимани ҳаром этса, ўрнига ҳалол муқобилини таклиф этади. Икки жинс ўртасидаги алоқа ва муҳаббатнинг ҳалол ечими - никоҳ, турмуш қуришдир. Муҳаббат дардига йўлиққан киши севганига никоҳ билан етишгунча ҳолини ҳаммадан яширсин.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
Гумон имондан айирадими...
Гумон имондан айирадими...
Муҳаррам ойи кириб келди.
Муҳаррам ойи кириб келди.
Ҳар бир эшитган нарсасини гапиришдан қайтариш тўғрисида
Ҳар бир эшитган нарсасини гапиришдан қайтариш тўғрисида
Жумъа муборак азиз диндошим
Жумъа муборак азиз диндошим
Муҳаррам ойи ва Ашуро куни
Муҳаррам ойи ва Ашуро куни
Ашуро куни аҳлига кенглик қилиш ҳадиси ҳақида
Ашуро куни аҳлига кенглик қилиш ҳадиси ҳақида
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Талабалар Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилди
Талабалар Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилди
Имом Бухорий ва Имом Термизий номидаги ислом институтлари ўртасида меморандум имзоланди
Имом Бухорий ва Имом Термизий номидаги ислом институтлари ўртасида меморандум имзоланди
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди
Халқаро нашрда Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Амир Темур ҳақида таҳлилий мақола чоп этилди
Халқаро нашрда Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Амир Темур ҳақида таҳлилий мақола чоп этилди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через