Динимизда ота-онамизнинг ўрни
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Роббнинг розилиги отанинг розилигида ва Аллоҳнинг г‘азаби отанинг г‘азабидадир”.
Шарҳ: Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилиш хусусида шундай марҳамат қилган:
“Аллоҳга ибодат қилингизлар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангизлар! Ота-оналарга еса яхшилик қилингизлар!...” Нисо сураси 36-оят мазмуни.
Анкабут сурасида еса: “Биз инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тавсия қилдик 8- оят мазмуни.(я’ни ота-она хоҳ яхши, хоҳ ёмон бо‘лсин, хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бо‘лсин, уларга яхшилик қилиш фарзанднинг бурчидир)”, деган.
Демак, ота-она номига сазовор бо‘лган шахс борки, динимизда улар еҳтиромга лойиқ зотлар сифатида қадрланади. Юқоридаги ҳадиси шариф матнида келган “Роббнинг розилиги” отанинг розилиги ва “Аллоҳнинг г‘азаби” отанинг г‘азабида еканининг о‘зи ҳам, Исломда уларнинг қадри қанчалар юксак еканига далолат қилиб турибди.
Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда иккала о‘ринда ҳам “ота” со‘зи о‘рнига “ота-она” со‘зи келтирилган ва буни ровийдан шак дейилган. Ҳадис китобларнинг ба’зи жойларида “ровийдан шак” деган со‘зга ко‘зимиз тушади. Бу еса о‘ша ҳадиси шарифни кучсиз еканига емас, балки фақат о‘ша лафз ҳақида ровийнинг шакда еканини ифодалайди. Яна ҳам аниқроқ айтсак, ровий шу иккала со‘здан қайси бирини айтганлари ҳақида шакка тушганини тушунсак бо‘лади.
Дунёда ҳеч бир буюк шахснинг со‘зи ёки у ҳақидаги ма’лумотлар, охирзамон пайг‘амбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг со‘злари ва ҳаётлари сингари аниқлик билан сақланиб қолинмаган. Ҳаттоки, о‘зимиз ҳам бундан бир неча кун олдин о‘зимиз айтган со‘зларни со‘зма со‘з айтиб беришимиз амри маҳол. Лекин саҳобалар ва улардан кейинги мас’улиятли мусулмон уламоларнинг шарафли хизматлари сабабли, ҳадислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ог‘изларидан қандай ешитилган бо‘лса, худди шундайлигича бизгача етиб келган.
Имом Термизий бу ҳадиси шарифни мавқуф деганлар. Ота дейилганда о‘зининг асл ота ва бобоси киради. Ота-онани рози қилишлик билан Аллоҳнинг розилигига еришилади. Уларни г‘азаблантириш билан Аллоҳнинг г‘азабига дучор бо‘линади. Агар бу амр ва қайтариқлар фарзанднинг шахсига зулм бо‘лса ҳам, Аллоҳ таолонинг шариатига хилоф бо‘лмаса, фарзанд савоб умидида ота онанинг бу ишига сабр қилади. Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда шундай дейилади:
Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот: “Бир мусулмон инсоннинг мусулмон ота-онаси бо‘лса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг оттирган бо‘лса, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг икки ешигини очади. Агар фақат бири бо‘лса бир ешикни очади. Агар фарзанд ота-онадан бирининг г‘азабини чиқарган бо‘лса, ундан о‘ша шахс рози бо‘лмагунича, Аллоҳ рози бо‘лмайди”, дедилар. “Ота-она унга зулм қилган бо‘лса ҳамми?” – дейилди. “Зулм қилган бо‘лсалар ҳам” – дедилар.
Имом Таҳовий: "Фарзанд мубоҳ нарсаларда бо‘йсунади. Наҳй қилинган нарсаларда емас”, дейдилар.
Тоҳир Фатаний: “Агар икковлари дунёвий ишларда унга зулм қилсалар, ко‘нади ва бо‘йсунади, охират ишларида емас” деган.
Имом Г‘аззолий: “Ко‘пчилик уламолар ота онанинг итоати шубҳали нарсаларда вожиблигини айтганлар. То‘лиқ ҳаромда вожиб бо‘лмайди. Чунки, шубҳани тарк қилиш вара’га киради. Ота онанинг итоати еса мажбурийдир", деганларШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Одоблар ҳазийнаси. Шарқ. Тошкент. 2011. Б.67.деганлар.
Уламолар яна қуйидагиларни айтадилар: “Агар ота-онанинг ҳаққига баробар риоя қилиш мумкин бо‘лмай қолса, улуг‘лаш ва еҳтиром ма’носида ота устун қо‘йилади. Чунки, насаб ундандир. Хизмат ва ин’ом юзасидан онанинг ҳаққи устун қо‘йилади. Мисол учун, ота-она ташқаридан кириб келганда ота учун о‘риндан турилади. Фарзанд бирор нарса ҳадя қиладиган бо‘лса онасидан бошлайди. Фарзанд ота-онадан фақат биттасига нафақа беришга қодир бо‘лса, онасига беради. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Одоблар ҳазийнаси. Шарқ. Тошкент. 2011. Б.67.
Демак ота-онани рози қилиш бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фақат ва фақат яхшиликка сабаб бо‘лишини унутмаслик лозим. Аллоҳ таоло барчаларимизга, ота-оналаримизни рози қилиб, Аллоҳ таолонинг розилигига еришмог‘имизни насиб қилсин!
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:
Izohlar (0)