• Yangiliklar
  • Masjid haqida
  • Fotolavhalar
  • Videolavhalar
  • Tadbirlar
  • Tarixiy faktlar

МАЪНАВИЙ ЖИНОЯТЛАРДАН САҚЛАНИНГ!

31 январь 2023
96
0
  • 0
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

МАЪНАВИЙ ЖИНОЯТЛАРДАН САҚЛАНИНГ!

            Инсон ҳаётда яшар экан, икки йўлнинг бирида кетаётган бўлади: Ибодат йўлида ёки маъсият йўлида. Агар қилаётган иши Аллоҳ рози бўладиган иш бўлса инсон ибодат йўлида ҳисобланади, қилаётган иши Аллоҳга хуш келмаса маъсият йўлида, яъни гуноҳ йўлда кетаётган бўлади. Ана шу маъсият йўлида бўлган киши ҳаддан ошувчи, Парвардигори олам берган неъматларга ношукрлик қилувчи, жиноятчи ҳисобланади. Жиноятлар ҳам икки хил бўлади: Моддий ва маънавий. Моддий жиноятлар ҳаммамизга маълум бўлган дунё ва охиратимиз ободлиги учун белгиланган қоидаларга амал қилмаслик ва таъқиқланган ишларни қилиш билан бўлса, маънавий жиноятларга бошқа инсонларни ноҳақ айблаш, ҳақорат қилиш, обрўсини тўкиш кабилар мисол бўлади.

             Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: «Ҳеч нарса қилишмаса ҳам мўмин ва мўминаларга озор берадиганлар ҳақиқатан очиқ бўҳтон ва гуноҳни ўзларига олган бўлишади» (Аҳзоб сураси, 58-оят).

Ояти каримада таъкидланишича, ҳеч бир гуноҳ қилмаганларга озор берадиган кимсалар   ёлғон, бўҳтон ва туҳмат каби улкан гуноҳ содир этган бўладилар.

             Бу ҳақда ҳадиси шарифда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонга мусулмоннинг номуси, моли ва қони ҳаромдир. Тақво шудир. Мусулмон биродарини ҳақорат қилиши кишининг ёмонлигига етарли далилдир» деб марҳамат қилганлар (Термизий ривояти).

Инсонни ноҳақ ўлдириб, қонини тўкиши, уни молини ўғирлаб, тортиб олиши  қанчалик катта гуноҳ бўлса, уни обрўсини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳдир. Динимизда одамларнинг обрўсини тўкишга сабаб бўладиган ғийбат, чақимчилик, бўҳтон каби маънавий жиноятлар “гуноҳи кабира” яъни катта гуноҳ ҳисобланади.

            Қуръони каримда: «Эй иймон келтирганлар, (сизлардан) бир қавм, бошқа бир (мўъмин) қавм(усти)дан масхара қилиб кулмасин, эҳтимол (ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (сизлардан бўлмиш) аёллар ҳам (бошқа мўъмина) аёллар устидан масхара қилиб (кулмасинлар) – эҳтимолки, (ўша масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (яъни, бир-бирларингизни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар. Иймондан кейин фосиқлик билан номланиш (мўмин кишининг юқорида ман қилингани каби фосиқона ишлар билан ном чиқариши) нақадар ёмондир. Ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар золим кимсалардир» дея марҳамат қилинган (Ҳужурот сураси, 11-оят).

Ояти каримадан маълум бўладики, инсонлар бир-бирларини масхара қилмаслиги, турли хил лақаблар билан чақирмаслиги лозим. Зеро, бундай ишлар одамлар ўртасини бузадиган иллатлардир. 

             Жамият ҳаёти ва тартибини издан чиқарадиган яна бир иллат – “асоссиз миш-мишлар тарқатиш”дир. Ислом динида бировлар ортидан миш-миш тарқатиб, уларни бузуқликда айблаш, ҳамда уларга қарата туҳмат тошини отиш “фосиқлик” деб қаттиқ қораланади.

            Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат кунида Аллоҳ наздида энг ёмон даражали кимса – беодоблиги, уятсизлигидан сақланиш мақсадида одамлар ундан воз кечган ва  ўз ҳолига ташлаб қўйган кишидир» деб фосиқликни беодоблик ва уятсизлик эканини  эслатиб ўтганлар (Муттафақун алайҳ).

            Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимда-ким бир кишини «кофир» ёки «Аллоҳнинг душмани» деса ва у бундай бўлмаса, айтгани ўзига қайтиб тушади» дедилар (Муттафақун алайҳ).

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, маънавий жиноятлар кишилар обрўсини тўкилишига сабаб бўлади, динимизда эса инсонни обрўсини тўкиш, уни бошқалар олдида беҳурмат қилишдан қайтарилади.

          Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Беш нарсанинг каффорати (ювиб юборадигани) йўқ: Аллоҳга ширк келтириш, ноҳақ одам ўлдириш, мўмин кишига бўҳтон қилиш, урушдан қочиш ва ёлғон қасам билан ноҳақдан мол ишлаб олиш", деганлар. Аллоҳга ширк келтириш ва ноҳақдан одам ўлдиришнинг нақадар катта гуноҳ эканлигини ҳамма билади. Ҳадисда, бошқа бировга ноҳақ туҳмат, бўҳтон қилиш ҳам улкан гуноҳ экани таъкидлаб ўтилмоқда.

           Имом Термизий Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ўз биродарининг обрўсини ҳимоя қилса, қиёматда Аллоҳ Таоло унинг юзини дўзах ўтидан ҳимоя қилади", деганлар.

             Демак, киши ўз яқинларини ғийбатчиларнинг ғийбатидан, бўҳтончиларнинг бўҳтонидан ҳимоя қилиши қиёматда Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлишига сабаб бўладиган савобли иш экан. Аллоҳ таоло барчамизга мусулмон киши учун иллат ҳисобланган маънавий жиноятлардан узоқ бўлишимизда ва яқинларимизни бундан огоҳлантиришимизда Ўзи  мададкор бўлсин!  

  

 

 

 Кармана тумани “Қосим Шайх” жоме масжиди имом хатиби  Ҳакимов Бектош.

Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+Enter
Добавить
в избранное
Boshqa ma`lumotlar:
Шукроналик – Неъматни зиёда  қилади.
Шукроналик – Неъматни зиёда қилади.
Гумон имондан айирадими...
Гумон имондан айирадими...
Хиёнат...
Хиёнат...
Муфтий ҳазратлари юрт келажаги ва фарзандлар бахти учун хизмат қиладиган муносиб номзодга овоз бердилар
Муфтий ҳазратлари юрт келажаги ва фарзандлар бахти учун хизмат қиладиган муносиб номзодга овоз бердилар
Неъматларга ношукурлик, уларнинг қадрига етмаслик оқибатлари.
Неъматларга ношукурлик, уларнинг қадрига етмаслик оқибатлари.
Диндан нимани ўрганамиз
Диндан нимани ўрганамиз
Izohlar (0)
Videolavhalar
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
ДИНИМИЗДА ИЛМУ- МАЪРИФАТГА ТАРҒИБ
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Муфтий ҳазрат hi-tech услубида қайта қурилган масжидда илк жума намозини адо этдилар
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Раддия. Мазҳабни лозим тутишлик-динимиз мустаҳкамлиги
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Динимизда сўзга эътиборли бўлиш
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Албатта мўминлар ўзаро биродардирлар
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Muhim yangiliklar
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Eng ko'p o'qilgan
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Missionerlikning salbiy oqibatlari
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
Insonlarga nisbatan kechirimli bo'lish islom dini ko'rsatmalaridan biri
G'iybat qilmang
G'iybat qilmang
Рамазон тақвими 2021
Рамазон тақвими 2021
Muhokamada
Бектош домла Ҳакимов
Sardor
Sardor
27.05.22
Video rolikni to`g`ridan to`g`ri saytning o`zida  ko`rib bo`lmadi
Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланиш - барча фуқароларнинг масъулятидир
Бехзод
Бехзод
27.08.21
Рахмат сизларга.
Qosim Shayx imom xotibi so'zi
Шерзод
Шерзод
20.02.21
ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРИГА АЛЛОХ БАРАКА  БЕРСИН.
Amir Olimxonning otasi qaysi shaharda dafn qilingani
Gayrat
Gayrat
16.02.21
Navoiyda ekanligini bilmagan ekanman, qoyil
Qosim Shayx majmuasi ochildi
Saidjamol
Saidjamol
16.02.21
Azizon hazratlari deb ketibdi , Lekin Ramazon aka tug'ri aytdi tarixiy isbotlari bilan
QosimShayx tarixi
Farida
Farida
16.02.21
Faktlari kamroq lekin qiziq maqola bulibdi, rahmat
Tavsiya qilamiz
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Диний таълим муассасаларида битирув тадбирлари бўлмоқда
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
Маккада зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
© 2021 QosimShayx.uz veb-sayti ma`lumotlaridan foydalanilganda, ushbu saytga havola kursatilishi shart.
"Qosimshayx" jomei' masjidining rasmiy sayti.
Izlash
Авторизация
Регистрация Восстановить пароль
Или войти через