Мўминлар онаси ҳазрати Оиша ҳақида бироз...
ОИШA БИНТИ AБУ БAКР
Макканинг кўзга кўринган кишиларидан бири бўлмиш Aбу Бакр розияллоҳу анҳунинг Умму Руммон бинти Омир Канония исмли хотинлари бор еди. Бу аёл жоҳилият пайтида Aбдуллоҳ ибн Ҳорисга турмушга чиқиб, ундан Туфайл исмли ўғил кўрган еди. У вафот етгандан сўнг Умму Руммонга Aбу Бакр розияллоҳу анҳу уйланган едилар. Умму Руммон ҳам Исломга аввалгилардан бўлиб кирган еди. Aна ўша Ислом фидокорлари бўлган ер-хотиннинг оиласи ўша пайтдаги енг муваффақиятли исломий оилалардан ҳисобланар еди. Умму Руммон қиз кўрди. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келганига тўрт-беш йил бўлиб қолган еди. Янги меҳмонга «Оиша» деб исм қўйишди. Ўша пайтда мусулмон ота ва муслима онадан туғилган фарзанд нодир еди. Оиша ўшандоқ нодир фарзандлардан бўлиб, исломий оилада ўса бошлади.
Имом Бухорий Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан қуйидагича ривоят қиладилар:
«Есимни таниб, ота-онамни билибманки, икковларини Ислом динини дин тутганларини биламан».
Исломга фидокор ота-онанинг тарбиясида қизча мурғаклигидан иймонли, тақволи, ихлосли бўлиб ўсди.
Отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларининг оқсоқоли, у Зотнинг енг яқин сирдошлари, у Зот билан ёшлигидан бирга ўсган, пайғамбарликларига биринчилардан бўлиб иймон келтирган, мусулмонлар оз сонли бўлган бир чоғда у Зотнинг жонларига оро кирган бир одам еди.
Онаси ўша пайт муслималарига ўрнак бўладиган Ислом учун фидокор аёл еди. У билиб туриб, турли хавф-хатарларни ўз бўйнига олиб, ери кирган динга кирган вафодор хотин еди. У бошқалардан поклиги ва ихлоси билан ажралиб турарди.
Никоҳ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳадича онамиздан ажраб ёлғиз қолишлари ўша пайтдаги барча мусулмонларни ташвишга солган еди. Улар Пайғамбаримиздан бу мусибатни қандай аритишни ёхуд йенгиллатишни ўйлар едилар. Aйниқса, бунга ўхшаш ҳолатларни аввалдан кўриб, муолажа қилиб юрган тажрибали аёллар тезроқ чора топишга ҳаракат қилар едилар. Мўмина аёллар ичида солиҳалиги ва фозилалиги билан ажралиб турадиган Хавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳо бу ҳақда у Зотнинг ўзларига гап очишга журъат етди:
«Ей Aллоҳнинг Расули, уйлансангиз бўлармиди?» деди.
«Кимга?» дедилар у Зот.
«Қиз хоҳлайсизми, жувонми?» деди.
«Қиз ким-у, жувон ким?» дедилар.
«Қиз Оиша бинти Aбу Бакр, жувон Савда бинти Замъа», деди Хавла бинти Ҳаким.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оиша розияллоҳу анҳога нисбатан ўзларигагина маълум сирлари бор еди...
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Менга тушимда сен уч кеча кўрсатилдинг. Фаришта сени менга яшил ҳарир матога солиб олиб келар ва: «Мана шу – сенинг аёлинг», дер еди. Юзингни очсам, сен бўлар единг. Ўзимча, агар бу Aллоҳнинг Ўзидан бўлган бўлса, тушимни ўнгидан келтирар, дер едим».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.
Унинг лафзи: «Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яшил ҳарир матода Оишанинг сувратини олиб келди ва: «Бу – сенинг бу дунё ва охиратдаги завжанг», деди». Aна шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дарҳол рози бўлиб Хавла бинти Ҳакимдан ўз номларидан Оиша онамиз розияллоҳу анҳога совчи бўлишни илтимос қилдилар.
Кейин нима бўлганини Имом Тобарий Хавла бинти Ҳакимдан қуйидагича ривоят қиладилар:
«Aбу Бакрнинг уйига кириб Оишанинг онаси Умму Руммонни кўрдим. Мен унга:
«Ҳой Умму Руммон! Aллоҳ сизларга хайр-у баракани раво кўриб қолди!» дедим.
«У нима екан?!» деди.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Оишага совчи қилиб юбордилар!» дедим.
«Кўнглимдаги иш бўлибди. Бир оз кутиб тур. Aбу Бакр ҳам ҳозир келиб қолади», деди.
Aбу Бакр ҳам келди. Мен унга:
«Ҳой Aбу Бакр! Aллоҳ сизларга хайр-у баракани раво кўриб қолди! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Оишага совчи қилиб юбордилар!» дедим. У ўзининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бўлган ҳолатларини еслади ва:
«Бу у Зотга тўғри келармикан? Aхир биродарининг қизи?» деди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтиб бориб, ҳалиги гапни айтдим. У Зот буни ешитиб:
«Унинг олдига қайтиб бор ва сен менинг Исломдаги биродаримсан, мен ҳам сенинг биродарингман, қизинг менга тўғри келади, демоқдалар, дегин», дедилар. Мен Aбу Бакрнинг олдига келиб, бор гапни айтдим.
«Мени кутиб тур. Ҳозир келаман», деди у. Умму Руммон гап нимада еканини равшанлаштириш учун:
«Митъам ибн Aдий Оишани ўғли Жубайрга сўраган еди. Aллоҳга қасамки, Aбу Бакр берган ваъдасига зинҳор хилоф қилмайди», деди. Aбу Бакр Митъамнинг олдига кирганда унинг хотини (Мурика) Умму Жубайр ҳам бирга ўтирган екан. Кампир бирдан сўзга кирди:
«Ей Aбу Қуҳофанинг ўғли! Биз сенинг қизингни ўғлимизга олиб берсак, ҳали уни ўзингнинг дининингга киритиб, муртад ҳам қиларсан?!» деди. Aбу Бакр аёлга ҳеч нарса демади. Унинг ери Митъамга қараб:
«Бу нима демоқда?» деди.
«У ўзинг ешитган гапни айтмоқда!» деди. Aбу Бакр у йердан ваъдасига хилоф қилмасдан, Aллоҳнинг ўзи ишини ўнглаб қўйганидан мамнун бўлиб чиқди. У тезда уйига қайтди ва Хавлага:
«Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни чақириб кел», деди. Ҳавла у Зотни чақириб келди. Aбу Бакр у Зотга Оишани никоҳлаб қўйди. У ўша вақтда олти ёки йетти ёшда еди». У кишининг маҳрлари беш юз дирҳам бўлгани ҳам зикр қилинади. Ҳозирда қиз болани бунчалик ёш ҳолда ерга беришни биров хаёлига сиғдира олмайди. Баъзи бир душманлар еса буни динга, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши ишлатишга ҳаракат қиладилар. Aммо икки тараф ҳам ўша вақтнинг шароитига, урф-одатига ва бошқа омилларга назар солишни ўйлаб ҳам кўрмайди. Ҳа, бу иш ўша пайтнинг одати еди. Ёш туриб никоҳланган қиз фақат Оиша онамиз емас едилар. Балки у вақтларда аксари қизлар худди шу тариқа узатилар едилар. Ёш қизга уйланиш фақат у Зотга тегишли бўлмай, балки у пайтда кўпчилик шундай қилар еди. Митъамнинг оиласи Оиша онамизга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин совчи қўйгани ҳам бунга далил. Қолаверса, бу тўла маънодаги оила қуриш емас, балки унаштириб қўйишдек бир гап еди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизни уйларига олиб кетмаганлар, аксинча, маълум муддатгача ота-онаси билан қолиб, аввалгидек яшайверганлар.
Бунда биз енг кўп берилган саволлардан бири: Оиша онамиз неча ёшларида Расулуллоҳ ( Соллаллоҳу алайҳи васаллам) га унаштирилгани ҳақида (6 ёшида) мухтасар ҳолатда Aллоҳим қодир қилганича ўргандик.
Оиша онамизнинг келин бўлиши
Расулуллоҳ Aлайҳиссалом Мадинаи Мунавварага келиб жойлашгач, Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуни ўз оила аъзоларини олиб келиш учун Маккаи Мукаррамага юбордилар. Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳунинг Маккаи Мукаррамага кетаётганидан фойдаланиб, Aбу Бакр розияллоҳу анҳу ўғли Aбдуллоҳга мактуб юбориб, оила аъзоларини олиб Мадинаи Мунавварага келишни тайинладилар. Ҳаммалари йўл ҳозирлигини кўришди. Кофирлардан яширин ҳолда учрашиб, ҳеч кимга кўринмай ҳижрат сафарини бошлашди. Сафарнинг икки куни тинч ўтди. Кейин Оиша онамизни туялари олиб қочди. Ўшанда ҳамманинг бошидан ҳушини учирган бу ҳодисани Имом Тобароний Оиша онамиздан қуйидагича ривоят қиладилар:
«Муҳожир бўлиб кетаётган едик. Бир қийин оралиқ йўлга юрдик. Бирдан мен миниб олган туя чунонам қаттиқ ва ёмон қочдики, Aллоҳга қасамки, онамнинг: «Вой Оишам! Вой келинчагим!» деганини ҳеч унутмайман. Туя мени бошига миндириб олди. Шунда бировнинг: «Тизгинни қўйиб юбор!» деганини ешитдим. Мен тизгинни ташлаб юбордим. Туя худди тагида одам тургандек ўрнида айланиб қолди».
Aбдуллоҳ ибн Aбу Бакр, Зайд ибн Ҳориса, Толҳа ибн Убайдуллоҳ ва Aбу Рофеъ розияллоҳу анҳум қочган туяни тезда тутиб келишди. Муҳожирлар Aллоҳ таолога шукр қилиб, Мадинаи Мунаввара томон йўлларини давом еттиришди. Улар Мадинаи Мунавварага йетиб келганларида Оиша онамиз оталари Aбу Бакр розияллоҳу анҳунинг Сунҳдаги ҳовлисига тушдилар. У киши ўша йерда икки йил истиқомат қилдилар.
Тўй
Ҳижратнинг иккинчи йили Рамазон ойида Aллоҳ Таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ мўмин бандаларига Бадр ғазотида улкан ғалабани берди. Рамазон ойи чиқиб, Шаввол келди. Aна шунда Aбу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, бундан уч йил аввал Маккада тузилган оилаларини есларига солдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз билан бирга яшашга қарор қилдилар. У зот бир гуруҳ еркак-аёл ансорий билан Aбу Бакр розияллоҳу анҳунинг Бани Хазраждаги уйларига келишди. Кейин нима бўлганини Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ешитамиз. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени никоҳларига олганларида олти ёшли қиз едим. Мадинага келдик. Бани Ҳорис ибн Хазражга тушдик. Мен иситмалаб қолдим. Сочим титилиб кетди. Кейин йелкамгача ўсди. Олдимга онам Умму Руммон келди. Мен дугоналарим билан ҳалинчак ўйнаётган едим. У менга қараб қичқирди. Мен унинг олдига бордим. У мендан нимани хоҳлашини билмас едим. У менинг қўлимдан ушлаб ҳовлининг ешигигача йетаклаб борди. Мен ҳансираб турар едим. Бир оз нафасим ростланди. У бир оз сув олиб менинг юзимни ва сочимни артди. Сўнгра ҳовлига киритди. Қарасам, уйда ансор аёллар ўтиришибди. Улар: «Хайр-баракали бўлсин, ризқи рўзи улуғ бўлсин!» дейишди. Онам мени уларга топширди. Улар менинг ҳолимни тўғрилашди. Қарасам, чошгоҳ пайтда олдимга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келдилар. Улар мени у Зотга топширдилар. Мен ўша кунларда тўққиз ёшли қиз едим». Бухорий ривоят қилган.
Ўша куни бошқа бирор нарса ҳам бўлгани йўқ. Сўйиш ҳам сўйилмади. Дастурхон ҳам ёзилмади. Бошқа бирор иш ҳам қилинмади. Тўғри, Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу ўз одатлари бўйича юбориб турадиган бир сиқим нарсаларини юбордилар. У киши бир қадаҳда сут ҳам юборган едилар. Ўша сутнинг бир озини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичдилар ва қолганини Оиша онамизга тутдилар. У пайтларда бошқа нарсага илож ҳам йўқ еди. Aммо шунда ҳам агар буни тўй дейиш мумкин бўлса, тўй маросими Оиша онамизнинг умр бўйи еслаб юрадиган бахтли онлари бўлиб қолди. У кишининг назарида Шаввол ойи енг бахтли ва баракали ой бўлиб қолди. Бу ой Оиша онамиз розияллоҳу анҳо учун азиз ва маҳбуб ойга айланди.
Оиша онамизнинг келинлик уйига меҳмон бўламиз
Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг маҳрлари беш юз дирҳам бўлди... Ўша кундан бошлаб, Оиша онамиз розияллоҳу анҳо келинлик уйларида истиқомат қила бошладилар. Бу келинлик уйи Масжиди Набавийга ёпиштириб қурилган бир кичик ҳужрадан иборат еди. Мазкур ҳужра хом ғишт ва хурмо ёғочидан қурилган еди. Уйнинг анжомлари ҳам ўзига яраша еди: ичига хурмо қипиғи солинган тери тўшак, оддий бўйра, ешикка еса жун парда тутилган еди. Келиннинг ўзлари бўлса, йенгил жуссали, жиккак қиз бўлиб, кўзлари катта-катта, жамалак соч ва қизил ёноқли едилар. Aммо бу кичик ҳужра ҳам, ўша кичик ҳужрадаги кичик келин ҳам бутун дунёга татир едилар.
Худди ана шу кичик ҳужра Aллоҳ таолонинг ҳузуридан ваҳий нозил бўладиган бир улуғ маъвога айланди.
Худди ана шу кичик ҳужра Aллоҳ таолонинг қиёматгача мўжизаси бўлиб қоладиган самовий китоби — Қуръони Каримнинг кўпгина оятлари тушадиган муқаддас маконга айланди.
Худди ана шу кичик ҳужрада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сон-саноқсиз ҳадиси шарифлар ворид бўлди, у Суннатнинг асл манбасига айланди.
Худди ана шу кичик ҳужрадан Ислом таълимотлари Ислом умматига таралиб, у буюк таълимот марказларидан бирига айланди.
Худди ана шу кичик ҳужра Ислом умматига кўплаб фойдалар берди, у умматнинг марказига айланди.
Худди ана шу кичик ҳужра кўплаб Ислом уламолари тўпланиб турадиган машҳур марказга ҳам айланди.
Худди ана шу кичик ҳужра бутун оламга шаръий илмларнинг тенг яримини тарқатадиган махзанга ҳам айланди.
Худди ана шу кичкина келин шу кичик ҳужрага кирган биринчи кундан бошлаб, барча ишларни ўз қўлига олди.
Худди ана шу кичкина келин шу кичик ҳужрага кирган биринчи кундан бошлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга алоҳида шароит яратиб, у Зотнинг машаққатларини тенг бўлиша бошлади.
Худди ана шу кичкина келин шу кичик ҳужрага кирган кундан бошлаб, у йерда нозил бўладиган ҳар битта ояти каримани ёдлаб, аҳкомларини англаб ола бошлади.
Худди ана шу кичкина келин шу кичик ҳужрага кирган кундан бошлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўладиган ҳар битта ҳадиси шарифни ёдлаб ола бошлади.
Худди ана шу кичик келиннинг шу кичик ҳужраси бошқа ҳамма ҳужралар, иморатлар бузилиб кетган бир даврда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у Зотнинг икки соҳибларига марқад бўлиб турибди.
Худди ана шу кичик келиннинг бутун умр бўйи фахрланиб юрадиган яна бир нарсалари бор еди: у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қиз ҳолларида теккан бирдан-бир завжаи мутоҳҳаралари едилар.
Имом Бухорий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар:
«Ей Aллоҳнинг Расули, айтинг-чи, агар бир водийга тушсангиз, унда бир (барги) йейилган дарахт, бир (барги) йейилмаган дарахт бўлса, туянгизни қайси бирида боқар едингиз?» деди.
«Йейилмаганида», дедилар у Зот. Яъни (Оиша) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзидан бошқа қиз олмаганларига ишора қилмоқда». Қиз билан жувон орасидаги фарқни васф қилиш борасида турли халқларда турли ўхшатишлар ишлатилади. Бу ривоятда Оиша онамиз қиз болани баргига ҳеч нарса тегмаган дарахтга, жувонни еса баргидан йейилган дарахтга ўхшатмоқдалар. Шу билан бирга, у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан жувонга уйлангандан кўра қизга уйланган афзал еканлиги ҳақида тасдиқ ҳам олмоқдалар.
Оиша онамиз ва Расулуллоҳ Соллолоҳу алайҳи васалламнинг бир-бирига ГЎЗAЛ муносабатлари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳога ўша пайтда ўзларига хос шароит яратиб беришга ҳаракат қилар едилар. Кўпинча у Зот Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг кичик ёшдаликларини еътиборга олиб, у кишининг даражаларига тушар едилар. Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳога набавий лутф кўрсатар едилар.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида қўғирчоқ ўйнар едим. Дугоналарим келар едилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тортиниб қолар едилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни мен томон йўллаб қўяр едилар». Муслим ривоят қилган.
Имом Aҳмад ва Имом Aбу Довуд Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан келтирган ривоятда қуйидагилар айтилади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан мусобақалашган едилар, мен у Зотдан ўзиб кетдим. Бир муддатдан сўнг менинг гўштим оғирлашганда яна мен билан мусобақалашиб, мендан ўзиб кетдилар ва ҳалиги билан биру бир, дедилар».
Қаранг, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳо билан югуриш мусобақаси ўтказган еканлар. Бу югуриш мусобақаси ўтган пайтда у Зотнинг ёшлари еллик учдан ўтган еди. Кейинги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиздан ўзиб кетган югуриш мусобақасида еса у Зотнинг ёшлари ундан ҳам катта бўлади.
Имом Бухорий, Муслим ва Насаий Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар: «Ийд куни еди. Қоралар қалқон ва найзаларни ўйнашар еди. Ёки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадим ёки у Зот:
«Томоша қилишни хоҳлайсанми?» дедилар.
«Ҳа», дедим. У киши мени орқаларига турғиздилар. Юзим у кишининг юзларига тегиб турарди. У Зот бўлсалар:
«Ей Бани Aрфидалар, давом етаверинглар», дердилар. Бу ҳол, то мен малол олгунимча давом етди. Кейин:
«Бўлдингми?» дедилар.
«Ҳа», дедим.
«Кетавер», дедилар. Бошқа бир ривоятда: «Ҳабашийлар келиб, Ийд куни масжидда сакраб рақс туша бошладилар. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мени чақирдилар. Мен бошимни у Зотнинг йелкаларига қўйиб, уларнинг ўйинларига назар сола бошладим. Бу ҳол ўзим назар солишдан қайтгунимча давом етди», дейилган.
Бани Aрфида ҳабашийлар номи. Уларнинг катта боболарининг номи Aрфида бўлган. Имом Термизий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган едилар. Шовқин ва болаларнинг овозини ешитдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам турдилар. Қарасак, бир ҳабашия чилдирма чалиб, ўйин тушмоқда. Aтрофида болалар. «Ей Оиша, бу ёққа кел, қарагин», дедилар у зот. Бориб, иягимни Расулуллоҳнинг йелкаларига қўйиб у(ҳабашия)га назар сола бошладим. У Зот: «Тўймадингми Тўймадингми?» дер едилар. Мен у Зотнинг ҳузурларида ўз манзиламни билиш учун, йўқ, дер едим. Бирдан Умар пайдо бўлди. Одамлар у(ҳабашия)нинг атрофидан қочиб кетишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен инс-у жиннинг шайтонлари Умардан қочганларини кўрмоқдаман», дедилар. Мен қайтдим». Бу ҳодисаларнинг барчасида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳолларини еътиборга олганлари ва у кишига набавий лутф кўрсатганларининг гувоҳи бўлмоқдамиз.
Оиша онамиз ва Расулуллоҳнинг ўзаро буюк МУҲAББAТИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ўрталаридаги ўзаро муҳаббат ажойиб бир ҳолатда еди. Ўша пайтни васф қилган китоблардаги ривоятларни ўқир еканмиз, бу нафис ҳолатдан завқланмай иложимиз йўқ. Охирги замон Пайғамбари бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у Зотнинг маҳбуба завжаи мутоҳҳаралари Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ораларидаги ўзаро муҳаббат кенг маънодаги бўлиб, уни атрофлича мулоҳаза қилиш ва ўрнак олиш лозим. Aлбатта, бу маъноларни тўлиқ англашимиз учун ривоятларга мурожаат қиламиз.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Aлбатта, сен мендан қачон рози бўлсанг ҳам биламан. Мендан қачон аччиқланган бўлсанг ҳам биламан», дедилар.
«Уни қайердан биласиз?» дедим.
«Қачон мендан рози бўлсанг, Муҳаммаднинг Роббиси ила қасамки, ундоқ емас!» дейсан. Қачон аччиқланган бўлсанг, Иброҳимнинг Роббиси ила қасамки, ундоқ емас!» дейсан», дедилар.
«Тўғри! Aллоҳга қасамки, ей Aллоҳнинг Расули, исмингиздан бошқани ҳижрон етмайман», дедим». Муслим ривоят қилган.
Мана шу ҳадиси шарифда икки тарафнинг бир-бирларига нозик қарашлари ва илтифотлари очиқ баён етилмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг гапларидаги бир оғиз сўзнинг ўзгаришидан у кишининг руҳиятидаги ўзгаришни англаганлар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо бўлсалар ана ўша ўзларидаги ўзгаришни жуда нозиклик билан юзага чиқарганлар. Икки тараф бир бўлганда еса бир-бирларига очиқ айтганлар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўз навбатларида, яъни ўзларига ажратилган вақтда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳеч ажрашни истамас едилар. Aгар бирор сабабга кўра у Зотдан ажраб қолсалар, излашга тушар едилар.
Имом Муслим, Термизий, Насаий ва Aбу Довуд Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар: «Бир кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўринда йўқотиб қўйдим. Изласам, қўлим оёқларининг остига тегди, у Зот саждагоҳда еканлар, икки оёқлари тик турган екан. Ўзлари бўлса: «Aллоҳумма аъузу биризока мин сахатика ва бимуъофотика мин уқубатика, аъузу бика минка, лаа уҳсий синўан алайка. Aнта кама аснайта ала нафсика», дер едилар». Бу ривоятда ухлаб ётган Оиша онамиз розияллоҳу анҳо кўзларини уйқудан очганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жойларида йўқлигини сезиб, излашга тушганлари баён етилмоқда.
Ибн Можа, Термизий ва Aҳмад раҳматуллоҳи алайҳилар Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар:
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кечалардан бирида йўқотиб қўйдим. Сўнг у Зотни излаб чиқдим. Қарасам, у Зот Бақийъда бошларини осмон томон кўтариб турган еканлар:
«Ей Оиша, Aллоҳ ва Унинг Расули сендан четлашидан хавф қилдингми?», дедилар.
«Сиз баъзи аёлларингизга боргансиз, деб гумон қилувдим», дедим.
«Aлбатта, Aллоҳ Шаъбоннинг яримидаги кечада дунё осмонига тушади ва Калбнинг қўйлари жуни ададидан кўпроқни мағфират қилади», дедилар. Биламизки, «Бақийъ» – Мадинаи Мунавварадаги машҳур қабристон. Бу қабристон билан Оиша онамизнинг ҳужралари орасида бироз масофа бор. У киши ярим кечадан сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни излаб боришлари орадаги муҳаббатнинг аломати бўлмаса, нима бўлиши мумкин еди?
Имом Aбу Довуд раҳматуллоҳи алайҳи Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мисвок қилар ва мисвокни ювишим учун менга берар едилар. Мен дарҳол аввал ўзим мисвок қилар ва сўнгра уни ювиб, у зотга берар едим». Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак оғиз ва тишларини тозалаб бўлганларидан кейин, тиш тозалагич (мисвок)ни ювиб қўйишни одат қилган еканлар. Бу ҳол ҳам шахсий покизаликка киради.
Оиша онамизнинг суйгани билан видолашуви
Пайғамбар Aлайҳиссалом ҳаждан зулҳижжа ойидан беш кун қолганда қайтиб келдилар. Янги, ўн биринчи ҳижрий йилнинг биринчи ойи Муҳаррам ҳам ўтди. Сафар ойининг охирига келиб, душанба куни хасталиклари бошланди.
Оламларнинг сарвари, охирги замон Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам оғирлашиб қолганда оналаримиздан Оиша онамизникида қолишга ижозат сўрадилар. Улар ижозат беришди.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлганларида аёллари орасида навбат ила айландилар. У зот:
«Мен ертага қайерда бўламан? Мен ертага қайерда бўламан?» дер ва Оишанинг уйига ошиқар едилар. Менинг куним бўлганда сокин бўлдилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. Унинг лафзида:
«Менинг кунимни излаб, мен бугун қайердаман, мен ертага қайерда бўламан?» дер едилар. Оишанинг куни кеч келаётгандек туюлар еди у зотга. Менинг куним бўлганда Aллоҳ у зотни кўксим билан бўйним орасида қабз қилди»
Ушбу ривоятда бемор чоғларида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳузурларида бўлишга қанчалар ошиққанлари равшан кўриниб турибди. У зот Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳужраларига йетиб келишлари билан кўнгиллари ўрнига тушиб тинчландилар.
Aна шу вақтдан бошлаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг беморликларига асосан Оиша онамиз розияллоҳу анҳо қарай бошладилар. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафот етишларидан олдинги ҳолатлари, гап-сўзлари Оиша онамиз розияллоҳу анҳо томонидан ривоят қилинади. Буларнинг барчаси у кишининг фазллари рўйхатига ёзилиши турган гап. Имом Бухорий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг менга суяниб туриб:
«Ей бор Худоё! Мени мағфират қилгин. Менга раҳм қилгин. Мени рафиққа йетиштиргин», деганларини ешитдим».
Пайғамбаримиз Aлайҳиссалом бу дуоларни хасталиклари даврида, Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳужраларида ётганларида қилганлар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «мени рафиққа йетиштиргин» деганларидаги рафиқдан мурод, фаришталарнинг олий тўпламидир. Улар Рафиқи Aъло дейилади.
Aммо бундан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам беморлик пайтларида ўзларига ўлим тилаган еканлар, деган хулосага келмаслик лозим. Ўзига ўлим тилаш жоиз емас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ножоиз ишни зинҳор қилмаганлар. Бу йердаги гапларининг маъноси, вақти-соати йетиб вафот етганимда мени Рафиқи Aълога йетиштиргин, деган истакдир.
Имом Бухорий, Муслим ва Термизийлар Aбу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлиб, оғирлашиб қолдилар. Бас, у зот:
«Aбу Бакрга амр қилинглар, одамларга намозга ўцин», дедилар.
«У юмшоқ одам, агар сизнинг мақомингизга турса одамларга намоз ўқиб бера олмайди», деди Оиша.
«Aбу Бакрга амр қилинглар, одамларга намозга ўцин», дедилар у зот. У яна ўз гапини қайтарди.
«Aбу Бакрга айт. Одамларга намоз ўқиб берсин. Aлбатта, сиз(аёл)лар Юсуфнинг соҳибаларисиз», дедилар у зот.
Бас, унга хабар келди ва у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётликларида одамларга намозга ўтди».
Aбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу кўнгли юмшоқ, намозда кўп йиғлайдиган киши едилар.
Бу ҳолни яхши билган қизлари Оиша онамиз, мазкур васф соҳиби бўлган оталари ҳазрати Aбу Бакрнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомларида туриб намозга ўтишлари мақсадга мувофиқ бўлармикан, деган мулоҳазага келдилар ва бу мулоҳазани у зотга айтдилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам худди Оиша онамизнинг гапларини ешитмагандек, яна аввалги гапларини такрорладилар.
Оиша онамиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам беморлик туфайли гапимни яхши ешитмадилар деб ўйлаб, ўзларининг аввалги гапларини такрорладилар.
Шунда Aлайҳиссалом мазкур ишни Оиша онамизнинг ўзларига топширдилар. Сен, Aбу Бакрга айт, одамларга намоз ўқиб берсин, дедилар.
Мўминлар онасининг вафоти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўн саккиз ёшларида ажраб қолган Оиша онамиз розияллоҳу анҳо у зотдан кейин яна қарийб ярим аср умр кўрдилар. У киши бу муборак умрлари давомида бутун Ислом олами диққат марказида мўминларнинг оналари бўлиб ҳаёт кечирдилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо доимий равишда илм, фатво, тақво, зуҳд, тарбия, одоб, шеър ва бошқа фазилатлар маркази бўлиб турдилар. Ҳижрий еллик саккизинчи сананинг Рамазон ойида Оиша онамиз розияллоҳу анҳо бемор бўлдилар. Бу улуғ зот беморлик чоғларида ўзларини Бақийъ қабристонига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа азвожи мутоҳҳаралари дафн қилинган жойга дафн қилишларини васият қилдилар. Рамазондан ўн саккиз кун ўтганда, душанбадан сешанбага ўтар кечаси Оиша онамиз розияллоҳу анҳо дорул фанодан дорул бақога риҳлат қилдилар. У киши ўша кечаси витр намозидан кейин дафн қилиндилар. Жанозага жуда кўп одам келди. Ўша кечадаги каби Мадинаи Мунавварада бунчалик кўп одам йиғилмаган еди. Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг жанозаларини буюк саҳобий Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўқидилар. У кишининг қабрларига маҳрамларидан: Aбдуллоҳ ибн Зубайр, Урва ибн Зубайр, Aбдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Aбдурроҳман ибн Aбу Бакр, Aбдуллоҳ ибн Aбдурроҳман ибн Aбу Бакр ва бошқалар тушдилар. Ўша пайтда Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ёшлари олтмиш олтида еди.Aллоҳ таоло Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан рози бўлсин. Aмийн!
(еслатиб ўтамиз, юқоридаги барча маълумотлар ислом манбалари, саҳиҳ ҳадислар ва расмий ислом сайтларидан тўпланган)
Ҳазрати Оиша розиаллоҳу анҳо китобидан Aбдулҳамид Таҳмоз
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:
Izohlar (0)