Бақара сураси ҳақида
Бақара сураси (арабча: سورة البقرة, Сигир) Қурʼоннинг 2-сураси. Бу сурада Мусо алайҳиссалом қавми орасида номаʼлум шахс томонидан бир киши оʻлдирилганда, Аллоҳ таоло бир сигир соʻйиб, унинг бир боʻлаги билан оʻликни урсинлар, деб буюради. Шу буйруқни бажаришганда мурда тирилиб, оʻз қотили кимлигини айтиб беради. Шу сабабли сура сигир номи билан аталган. Бу Қурʼондаги енг йирик сура боʻлиб, унда еʼтиқод (Ислом мафкураси), ибодат, муомала, ахлоқ, никоҳ, талоқ ва идда каби масалалар баёни билан бир қаторда Мусо алайҳиссалом, Фирʼавн ва Исроил авлоди оʻртасидаги можаролар оʻз аксини топган.
Бақара сураси Мадинада нозил қилинган, 286 оятдан иборат. Бақара Қур’они каримдаги енг узун сурадир. Унда е’тиқод, ибодат, муомала, ахлоқ, никоҳ, талоқ, идда масалалари билан бир қаторда Мусо алайҳиссалом қиссаси, Фир’авн билан Бани Исроил о‘ртасидаги можаролар баён етилган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Менга Таврот о‘рнига еттилик, Забур о‘рнига юзлик, Инжил о‘рнига масоний берилди. Мен Муфассал билан афзал қилиндим”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уйларингизни қабристонга айлантириб қо‘йманглар! Бақара (сураси) о‘қиладиган уйдан шайтон қочади”,деганлар.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳар фарз намоздан кейин Оятул Курсийни о‘қиса, унинг жаннатга киришини фақат о‘лим то‘сиб туради, холос”, дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсонларнинг саййиди Одам, Арабларнинг саййиди Муҳаммад. Лекин (менда) фахрланиш ё‘қ, Форсларнинг саййиди Салмон, Румликларнинг саййиди Суҳайб, Қоратанлиларнинг саййиди Билол, Тог‘ларнинг саййиди Тур тог‘и, кунларнинг саййиди Жума куни, каломларнинг саййиди Қур’он, Қур’оннинг саййиди Бақара (сурасидир), Бақаранинг саййиди Оятул Курсийдир дедилар. Ва яна «Бу оят унда о‘қилган хонадонга о‘ттиз кун шайтон кирмайди ва сеҳргар еркак ва аёл қирқ кеча кирмайди» дедилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсанинг о‘ркачи (улуг‘и, саййиди, афзали) бо‘лади. Албатта Қур’ооннинг о‘ркачи Бақара (сураси)дир. Ва унда бир оят бор бо‘либ, у Қур’оннинг саййидасидир. Ва у Оятул Курсийдир»,дедилар.
Убай ибн Ка’б розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ей Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги енг улуг‘ оят қайси еканини биласанми?” дедилар.
“Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқдир”, дедим.
“Ей Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги енг улуг‘ оят қайси еканини биласанми?”дедилар.
“Аллоҳу лаа илаҳа иллаа ҳуу ал-Ҳайюл Қой-юм”, дедим.
Шунда у зот: “Аллоҳга қасамки, сенга илм муборак бо‘лсин, ей Абу Мунзир”, дедилар (Имом Муслим, Имом Абу Довуд ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бақара сурасининг охирги икки оятини о‘қи, улар менга Аршнинг остидаги хазинадан берилган”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:
Izohlar (0)